Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.61K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Диққат_танлов
#1_кун_қолди
📣📣📣Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимида 3 та етакчи мутахассисга танлов эълон қилинган

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига кўра бугунги кунда қўмита ташкил этилган ва унинг бошқарма ва бўлимларига муносиб номзодлар танлаб олинмоқда.

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимига ҳам 3 та етакчи мутахассис учун танлов эълон қилинган.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис;
Тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва ташкилий назорат бўйича етакчи мутахассис;

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис;

Соҳа бўйича 1-2 йил иш меҳат стажига эга бўлиш. Компьютердаги дастурий мажмуалар Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларида мустақил ишлай олиши. Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши; замонавий ахборот технологияларида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага, маҳалла тизимида иш тажрибасига эга бўлиши устунлик беради.

📣📣📣Туманимиздаги хотин-қизларимиз айни лавозимлар учун танловга ҳужжат топширишга шошилинг. Ҳужжат топшириш муддати 16-мартгача белгиланган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi