Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.64K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маънавият

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги мактабларда ёшлар маънавиятини ҳар томонлама юксалтириш бўйича қизиқарли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, 281-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун туман ҳокимлиги, туман ИИОФМБ раҳбари ва масъуллари, Шараф МФЙ фаоллари, Ёшлар етакчиси, мактаб маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ҳам айни шу мақсадда ўтказилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот

Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» номли китобида Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.

Айтиш жоизки, ушбу китоб муқаддима, «Янги Ўзбекистон стратегияси», «Халқпарвар давлат», «Миллий иқтисодиётни ривожлантириш», «Адолатли ижтимоий сиёсат», «Маънавий тараққиёт», «Хавфсизлик ва ташқи сиёсат», «Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар» деб номланган 7 та бўлим ва хотимадан иборат.

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан айни шу китобда илгари сурилган ғоялар тарғиботи бўйича маҳаллаларда тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан бугун “Шарқ тонги” маҳалласи идорасида "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устивор вазифалар" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зикрилла Неъмат қатнашиб, йиғилганларга айни шу мавзуда маъруза қилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Ўзбекистон ва Германия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарлари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини табриклаб, самимий истакларини билдирдилар.
Президентлар халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Президенты Узбекистана и Германии провели телефонный разговор.
Рассмотрены вопросы дальнейшего укрепления узбекско-германских многоплановых отношений и расширения взаимовыгодного сотрудничества.
Главы государств обменялись искренними поздравлениями и теплыми пожеланиями в связи с 30-летием установления дипломатических отношений.
Состоялся обмен мнениями по актуальной международной повестке, в том числе складывающейся обстановке вокруг Украины.

#Mirziyoyev #muloqot #Germaniya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Кун_ҳикмати
📗 Илм олиш дастлаб ахлоқий покликни талаб қилади. Шунингдек, таълим ва тарбия бир бутунликни кўрсатади, фақат шу борлиққа амал қилган шогирдлар камолот сари бора олади.


Абу Райҳон Беруний
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Зукко_китобхон_танлови
#Шаҳар_босқичи

🎉🎉🎉Чилонзорлик ёшлар доимо олдинда!🎉🎉🎉

📗 Ўқувчи ёшларни китобхонликка қизиқтириш, мантиқий фикрлашга йўналтириш, нутқини ўстириш ҳамда уларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш... Бу масалалар бугунги кунда халқ таълими тизимининг, қолаверса бутун жамиятимизнинг келажак олдидаги энг муҳим вазифаларидан бири саналади.

👍 Бу борада Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси томонидан пойтахтимизда жойлашган барча умумтаълим мактаблари бўйича 4-синф ўқувчилари ўртасида “Китоб -билимлар хазинаси” шиори остида “Зукко китобхон” кўрик танлови ташкил этилган эди.

👍👍👍 Яқинда Яккасарой туманидаги 319-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган айни танловнинг Тошкент шаҳар босқичида туманимизда жойлашган 280-умумтаълим мактабининг жажжи ва зукко китобхонларидан иборат “Буратино” жамоаси олий ўринга лойиқ кўрилиб, бош совринни қўлга киритди.

👉👉👉Сергелилик болажонлар биринчи, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг ёш китобхонлари иккинчи ва Яшнобод, Шаҳонтоҳур ва Учтепа туманларидан келган ўқувчилар учинчи ўринни эгаллашди.
👏👏👏Чилонзор тумани ҳокимлиги номидан ушбу ғалабани қўлга киритгани учун 280-сонли умумтаълим мактаби жамоасига ва айнан “Буратино” жамоасидаги ёш китобхонларимизга ташаккур билдирамиз ва кейинги мусобақаларда ҳам доимо пешқадам бўлишларини тилаб қоламиз.👏👏👏

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Заковот_танловида_шаҳар_бўйича_биринчи_ўрин

🎉🎉🎉Ёшлар етакчилари билимлар беллашувида ғолиб бўлди🎉🎉🎉

🟢 Хабарингиз бор, Ёшлар ормгоҳида маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари учун ўқув семинари ташкил этилган эди. Ўқув семинар якунида хотин-қизлардан иборат Ёшлар етакчилари гуруҳлари ўртасида “Заковот” билимдонлар беллашуви ўтказилди.

👏👏👏Қувонарли томони, туманимиздан борган Ёшлар етакчилари ўзининг билими, маҳорати, зукколиги ва бирдамлиги билан Тошкент шаҳридаги туманлар ичида биринчи ўринни эгаллади.

👏👏👏Чилонзорлик ёшларга кўз тегмасин, деймиз ва кетма-кет келаётган хушхабарлардан қувонган ҳолда илғор ёшларимизга янада катта-катта ғалабалар тилаб қоламиз.


👏👏👏Шунингдек, Чилонзор тумани ҳокимлиги номидан Ёшлар етакчиларининг ғолиб жамоаси аъзоларини ғалаба билан қутлаймиз ва фаолиятларида катта зафарлар тилаб қоламиз! 👏👏👏

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Диққат_танлов
#1_кун_қолди
📣📣📣Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимида 3 та етакчи мутахассисга танлов эълон қилинган

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига кўра бугунги кунда қўмита ташкил этилган ва унинг бошқарма ва бўлимларига муносиб номзодлар танлаб олинмоқда.

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимига ҳам 3 та етакчи мутахассис учун танлов эълон қилинган.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис;
Тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва ташкилий назорат бўйича етакчи мутахассис;

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис;

Соҳа бўйича 1-2 йил иш меҳат стажига эга бўлиш. Компьютердаги дастурий мажмуалар Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларида мустақил ишлай олиши. Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши; замонавий ахборот технологияларида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага, маҳалла тизимида иш тажрибасига эга бўлиши устунлик беради.

📣📣📣Туманимиздаги хотин-қизларимиз айни лавозимлар учун танловга ҳужжат топширишга шошилинг. Ҳужжат топшириш муддати 16-мартгача белгиланган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
15 март - Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

Мамлакатимизда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни 1996 йил 26 апрель – Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингандан бошлаб нишонланиб келинмоқда. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Агентликнинг асосий мақсади фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган бўлиб, уларнинг мурожаатларини қабул қилади ва кўриб чиқади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиш сабабларини таҳлил қилиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқаради ҳамда амалга оширади.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наврўз_байрами_олдидан
#Туман_ҳокимлиги_ташаббуси

🌸 Мана юртимизда баҳор фасли ҳам бошланди. Уйғониш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даври бўлган бу даврда ўлкамизда Наврўзи оламни кутиб олишга тайёргарлик ишлари ҳам авжига чиқади.

🌷Наврўз-меҳр ва мурувват байрами саналади. Бу байрам арафасида қарияларнинг, беморларнинг, эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга кўмак бериш ишлари олиб борилади.

🌸 Айни Наврўз арафасида Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан хайрли ташаббусга қўл урилди. 4 та секторнинг ҳар биридан биттадан кам таъминланган оилаларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган хонадонини бутунлай янгидан қуриб беришга қарор қилинди.

👉 Ҳозирда қурилиш ишлари давом этмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда туманнинг 2-секторига қарашли “Чилонзор” маҳалласида яшовчи Низомовлар хонадонида бошлаб юборилган қурилиш жараёнлари
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва сайланган Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотлари бўлиб ўтди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга қаратилган биргаликдаги ишлар давом эттирилишига ишонч билдирилди.
Икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Состоялись телефонные разговоры Президента Шавката Мирзиёева с Президентом Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым и избранным Президентом этой страны Сердаром Бердымухамедовым.
Выражена уверенность в продолжении совместной работы, нацеленной на последовательное укрепление отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Были также обсуждены актуальные вопросы двусторонней повестки и регионального взаимодействия.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter