Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.38K subscribers
49.7K photos
5.48K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Оилавий_ажримлар
#Яраштирилаётган_оилалар

Оилавий ажримлардан оилалар, фарзандлар жабр кўради. Шу билан бирга бу жараёнлар жамият барқарорлигига ҳам салбий таъсирини кўрсатади. Лекин шунга қарамай, пойтахтимизда, хусусан туманимизда ҳам оилавий ажримлар кўрсаткичи пасаймаяпти.

Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимининг кўрсатмасига кўра тумандаги ажримлар ёқасида турган оилалар билан ишлашни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида Оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича туман комиссияси фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирда туманда ажрим ёқасида турган 12 та оила рўйхатга олинган бўлиб, комиссия айни оилаларни ўрганиш ва уларни яраштириш бўйича барча чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Албатта, олдига оилаларни яраштиришдек савобли мақсадни қўйган комиссия аъзоларининг саъи-ҳаракатлари ўз натижасини бермоқда. Туман Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари, туман отинойиси, туман бош имом-хатиби, ҳуқуқшунос ва психологлардан иборат комиссия ҳар бир оила билан алоҳида йўналишларда муҳокамалар олиб бормоқда. Комиссия томонидан ажрим ёқасидаги иккита оила яраштирилди. Шундай оилаларнинг яна бирига ярашиш масаласида ўйлаб кўриши учун муддат белгиланди.

Бир оила ажрашса, Арши аъло ларзага келади, дейди нуронийларимиз. Ажримларнинг олди олиниши эса, аввало ўз ота-оналари билан яна бирга яшаш бахтига эришаётган фарзандларнинг кўнглини қувончга тўлдиради. Қолаверса, аҳил оилалар кўпайиб, жамиятимизнинг янада барқарор бўлишига замин яратилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi