Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Янги_қарор
#Янги_тартиб
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби қандай?
👉 Ҳукумат қарори (737-сон, 06.12.2021 й.) билан Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
☝️ Низомга кўра, уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.
👉 Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ҳар чоракда (чорак биринчи ойининг 15-кунигача) хотин-қизларнинг уй-жойга эҳтиёжмандлик даражасини ўрганиб чиқади.
👉 Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингач, кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.
Бунда:
✔️уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб берилади;
✔️туман (шаҳар) ҳокимлиги Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 20 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан ижара шартномасини тузади (кўпи билдан 5 йил муддатга);
✔️ижара шартномаси тузилгандан кейин 5 кун ичида ижтимоий уй-жойни топшириш – қабул қилиш далолатномаси тузилади;
далолатнома тузилгач, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 5 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштирилади.
✔️Ижтимоий уй-жойлар муниципал мулк ҳуқуқи асосида туман (шаҳар) ҳокимлигига тегишли бўлади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.
✔️Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.
✔️Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун:
👉Тошкент шаҳрида 1 йилга БҲМнинг 2 фоизи;
👉Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.
☝️Ижара шартномасида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳар ойда бир маротаба мониторинг олиб борилади.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

#Инсон_қадрини_улуғлаш
#Янги_қарор
Етим болалар учун «Меҳр дафтари» жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларни қўллаб қувватлаш мақсадида «Меҳр дафтари» тизими жорий қилинди. Болалар ушбу дафтарга туман ёки шаҳар ҳокими қарори асосида киритилади ва ундан 25 ёшга тўлганда чиқарилади. Бунда дафтардан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт.
Ҳукуматнинг 17 январдаги [26-сон] қарори билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Низомга мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида «Меҳр дафтари»га киритилади ва ундан чиқарилади.
«Меҳр дафтари»га киритишнинг ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади. 2022 йил 1 февралгача мазкур ахборот тизими ишга туширилади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 25 ёшга тўлганда тегишли қарор асосида «Меҳр дафтари»дан чиқарилади. Бунда дафтардан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт. Бандлиги таъминланмаган ҳолатларда, «Меҳр дафтари» ҳисобида туриш муддати бандлиги таъминлангунгача, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.
Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари «Меҳр дафтари»ни шакллантиришга масъул ҳисобланади.
ХТВ ўз тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари ва Оилавий болалар уйлари, ССВ ўз тизимидаги Болалар уйлари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ўзининг тарбияланувчилари ва битирувчилари, туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни «Меҳр дафтари»га киритади.
«Меҳр дафтари»га киритилган болаларни қўллаб-қувватлаш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси ва Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан мувофиқлаштирилади.
Бундан аввал, Ҳукумат қарори билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 18 ёшга тўлганида кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, никоҳ тузилган ҳолларда эса, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилиши белгиланиб, уларга уй-жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ордер берилиши ҳам белгиланганди.

1 апрелдан пенсионерлар учун қандай имтиёзлар жорий этилади?
Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.
Унга кўра, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
👉 Жамғарма маблағлари ҳисобидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади.
👉 Жамғарма маблағлари ҳисобидан шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади.
👉 Жамғарма маблағлари ҳисобидан оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммаси компенсация қилинади. Бунда, дори воситаларининг рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилади ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қарори қабул қилинган кундаги дори воситаларининг тегишли суммаси компенсация қилинади;
👉 Жамғарма маблағлари ҳисобидан кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги муассасаларда (стадион, спорт заллари, бассейн ва бошқа спорт мажмуалари) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади. Бунда, абонемент харажатларининг бир ойлик суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан ошмаган ҳолда спорт йўналишидаги муассасаларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб борилади;
👉 Жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига (С.Т.Турдиев) Молия вазирлиги (Т.А.Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.А.Мусаев) билан биргаликда бир ой муддатда мазкур бандда кўрсатилган чора-тадбирларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ва маблағ ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминлаш топширилган.

#Спортни_ривожлантириш
Президентнинг спортга оид янги қарори эълон қилинди
«Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–201-сон, 11.04.2022 й.) қабул қилинди.
Қарор билан оммавий спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Хусусан, оилавий спорт рағбатлантирилади, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.
2022 йилдан ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган «Ёшлар форуми» доирасида футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича 5 босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.
1-босқичда – кўчалараро маҳалла мусобақалари;
2-босқичда – маҳаллалараро сектор мусобақалари;
3-босқичда – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
4-босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;
5-босқичда – вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.
Ушбу мусобақалар 5 босқичли «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказилади.
2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича 3 босқичли умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади.
Юқоридаги мусобақалар ғолибларини тайёрлаган мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт-таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмайди ва уларга қуйидаги малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади:
- туман (шаҳар) босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – иккинчи малака тоифаси;
- вилоят босқичи мусобақаларида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – биринчи малака тоифаси;
- республика (финал) босқичида ғолиб ва совриндорларни тайёрлагани учун – олий малака тоифаси.

#Хабарингиз_борми?
#ЯНГИ_ҚАРОР
1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди
«Халқ таълими тизимида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (295-сон, 01.06.2022 й.) қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:
- болаларни давлат мактабларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш;
- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини мактабга қабул қилиш учун аризалар олиш;
- экстериат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш;
- умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш.
Шунга кўра, ҳар йили 1 майгача ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш ва бир мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.
1-синфга болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.
Ариза берувчи микроҳудуд бўйича мактабга қабул қилиш учун ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича мактабда танлаган таълим олиш тилидаги синф бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа мактаб микроҳудуд сифатида бириктирилади.
Сўровнома тўлдирилади ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилиб, микроҳудуд бўйича мактабга юборилади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Бу ҳақда ариза берувчиларга хабар юборилади.
Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради ва боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани мактабга тақдим этади.
Мактаб қабул комиссияси томонидан 1 иш кунида болани мактабга олиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Қуйидаги ҳолларда қабул комиссияси болани мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин:
- тиббий маълумотномада мактабда таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
- танланган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
- сўровномадаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.
Микроҳудуддан ташқаридан болалар мактабга ҳар йили 1–15 август кунлари қабул қилинади.
Мазкур тартиб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабларга нисбатан қўлланилади.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди
Президентнинг «Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 335 млрд сўм маблағ ажратилади.
Шунингдек, қарорга кўра, 2023 молия йилидан бошлаб:
• «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади. Бунда, аҳоли томонидан амалга оширилиши таклиф этилаётган тадбирлар ҳар бир маҳалла бўйича битта лойиҳалар пакети шаклида овозга қўйилади;
• Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун туман (шаҳар)лар Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига мавжуд аҳоли сони ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, тенг улушларда йўналтирилади;
• ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари учун туман (шаҳар) бюджетларининг 5 фоизи миқдорида, бироқ камида 6 млрд сўм маблағ режалаштирилади.
Бундан ташқари:
• туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг биринчи мавсуми – ҳар йили февраль-март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь-июль ойларида;
• «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади.