Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Ишчи_гуруҳ

🔷 Хабарингиз бор, Ишчи гуруҳ томонидан туманимиз маҳаллаларида аҳоли муаммолари, шунингдек, тураржойлар ва ижтимоий объектларнинг қиш мавсумидаги иситилиши ва ободонлаштирилганлик ҳолатлари ўрганилмоқда.

🔷 Жумладан, 2-Катта Чилонзор маҳалласида олиб борилган ўрганишларда айрим кўпқаватли уйларнинг фасадлари таъмирталаблиги, айрим ертўлалардаги носозликлар, тартибсизликлар, айрим тураржойлардаги электр шитлардаги носозликлар аниқланиб, мазкур камчиликлар туман ҳокимлиги тегишли бўлимлари масъуллари, Бошқарув сервис компаниялари, ҲУЖМШлар томонидан бартараф этилмоқда.

🔷 Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, маҳаллада жойлашган 163-сонли умумтаълим мактаби ва 215-сонли давлат МТМнинг биносида камчиликлар аниқланмади.

👉👉👉Шу ўринда биз бинолардан асраб-авайлаб фойдаланиб, камчиликларга йўл қўймай масъулият билан фаолият олиб бораётган таълим-тарбия масканлари маъмуриятига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

🔷 Бугунги кунда Чилонзор туманидаги барча маҳаллаларда туман Маҳаллабай ишлаш маркази билан биргаликда ҳоким ёрдамчилари ишларини бошлаб юборишган. Биз “Катта Қозиробод” маҳалласида ишларини давом эттираётган ҳоким ёрдамчиси Элёр Худойбердиевнинг фаолияти билан яқиндан танишдик.
🔷 Ҳоким ёрдамчисига МФЙ биносидан хона ажратиб берилган ва замонавий ахборот технолагиялари жиҳозлари билан таъминланган.
🔷 Элёр Худойбердиев иш бошлаган кунидан буён “Катта Қозирабод” маҳалласида яшовчи 96 та оилани ўрганиб чиқган. Ўрганишлар жараёнида 17 нафар ишсиз фуқаролар аниқланган. Шулардан 5 нафари иш билан таъминланган. 23 нафар аёллар “Аёллар дафтари”га киритилиши тавсия этилган. “Темир дафтар”га 7 нафар фуқаро киритилиши режалаштирилган. 5 нафар ёш эса “Ёшлар дафтари”га киритилиши мўлжалланмоқда.
🔷 Бугун МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси ва масъуллар иштирокида “Темир дафтар”га киритилган биринчи гуруҳ ногирони бор оилага аравача ҳам топширилди.
👉👉👉Маҳаллада яна ўрганиш ишлари давом этмоқда

👉👉👉Жараёнлар лавҳамизда
#Кун_ҳикмати

👉 Қўллар кучсиз эканини билишмайди.
👣 Оёқлар заиф эканини тушунишмайди.
🧠 Буни фақат инсоннинг миясигина билади ва тушунади.
☝️ Шундай экан, инсон ўзини
😌 кучсиз деб билса ⸺ кучсиз,
💪 кучли деб билса ⸺ кучлидир.

Конфуций
Жонли эфир: 2022 йил, 19 январь, 15:00
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев

Мавзу: Куз-қиш мавсуми ва ободонлаштириш

👉 https://www.youtube.com/watch?v=snk-WIEphYY
👉 https://fb.me/e/247BRmpQe
👉 https://www.facebook.com/profile.php?id=100005562287657

***

Прямой эфир: 19 января 2022 года в 15:00
Заместитель хокима города Ташкента Фуркат Махмудходжаев

Тема: Осенне-зимний сезон и благоустройство

👉 https://www.youtube.com/watch?v=snk-WIEphYY
👉 https://fb.me/e/247BRmpQe
👉 https://www.facebook.com/profile.php?id=100005562287657

#jonli_efir

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
📣 Ҳурматли тумандошлар ва ОАВ вакиллари, блогерлар!

⚡️Ҳарорат совиши муносабати билан тураржойлар ва ижтимоий объектларда турли иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатлари кўпаяди. Бу эса ёнғин содир этилиш ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.
⚡️Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати 19 январ соат 16-00да туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда “Тошиссиқликқуввати” ИЧБ туман бўлими масъуллари иштирокида туман ҳокимлигининг расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали Матбуот анжумани ўтказади.

⚡️Мазкур йўналишда саволларингиз, таклиф ва мурожаатларингиз бўлса, туман ҳокимлигининг расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали йўллашингиз мумкин.

👉 Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни, фаол фуқароларимизни Матбуот анжуманига таклиф этамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Инсон_қадрини_улуғлаш

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номланган жорий йилда кекса авлодни эъзозлаш, уларнинг ҳаётий тажрибаларидан самарали фойдаланиш, отахон ва онахонларимизнинг маданий ҳордиқ чиқаришларига ва жамиятда янада фаол бўлишларига шарт-шароит яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада туманимизда истиқомат қилаётган отахон ва онахонларимизни турли саёҳатларга, зиёратларга, театр томошаларига олиб бориш тизимли йўлга қўйилган. Жумладан чилонзорлик нуронийларимизнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ҳар ҳафтада бир марта туманда жойлашган “Муқумий” театрига махсус автобусда олиб борилмоқда.

Нуронийларимиз ташкил этилаётган бундай қулайликлар учун туман ҳокимлиги масъуллари ва театр маъмуриятидан мамнун бўлмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Инсон_қадрини_улуғлаш
#Янги_қарор

Етим болалар учун «Меҳр дафтари» жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларни қўллаб қувватлаш мақсадида «Меҳр дафтари» тизими жорий қилинди. Болалар ушбу дафтарга туман ёки шаҳар ҳокими қарори асосида киритилади ва ундан 25 ёшга тўлганда чиқарилади. Бунда дафтардан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт.

Ҳукуматнинг 17 январдаги [26-сон] қарори билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Низомга мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида «Меҳр дафтари»га киритилади ва ундан чиқарилади.
«Меҳр дафтари»га киритишнинг ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади. 2022 йил 1 февралгача мазкур ахборот тизими ишга туширилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 25 ёшга тўлганда тегишли қарор асосида «Меҳр дафтари»дан чиқарилади. Бунда дафтардан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт. Бандлиги таъминланмаган ҳолатларда, «Меҳр дафтари» ҳисобида туриш муддати бандлиги таъминлангунгача, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари «Меҳр дафтари»ни шакллантиришга масъул ҳисобланади.

ХТВ ўз тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари ва Оилавий болалар уйлари, ССВ ўз тизимидаги Болалар уйлари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ўзининг тарбияланувчилари ва битирувчилари, туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни «Меҳр дафтари»га киритади.

«Меҳр дафтари»га киритилган болаларни қўллаб-қувватлаш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси ва Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан мувофиқлаштирилади.

Бундан аввал, Ҳукумат қарори билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 18 ёшга тўлганида кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, никоҳ тузилган ҳолларда эса, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилиши белгиланиб, уларга уй-жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ордер берилиши ҳам белгиланганди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
📣 Ҳурматли тумандошлар ва ОАВ вакиллари, блогерлар!
⚡️ Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати 20 январь соат 16-00да туман ҳокимлигининг иқтисодий мажмуаси масъуллари иштирокида расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали туман иқтисодиётини ривожлантириш юзасидан ўтган йили амалга оширилган ишлар ва жорий йилда олиб борилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳамда маҳаллаларда фаолият иш бошлаган Ҳоким ёрдамчилари фаолияти хусусида Матбуот анжумани ўтказади.

⚡️Мазкур йўналишда саволларингиз, таклиф ва мурожаатларингиз бўлса, туман ҳокимлигининг расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали йўллашингиз мумкин.

👉 Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни, фаол фуқароларимизни онлайн тарзида ўтадиган Матбуот анжуманига таклиф этамиз.

👉👉👉Манзил: https://facebook.com/chilonzorhokimiyati

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган АЁҚШ ларнинг бирида харидорнинг ёқилғи сотувчиларга эътирози хусусидаги хабар чоп этилди.

Бу борада тумандаги масъул ташкилотлар ходимлари жойига чиқиб ўрганиш олиб борганлигини маълум қилди. Ўрганишлардан маълум бўлишича, харидор автоулови бакига тўлиқ ёқилғи қуйишини айтган. Хизмат кўрсатувчилар ёқилғини қуйган. Лекин ёқилғи қуйиб берувчи хизматчи адашиб, ундан кейин турган автоуловга қуйган ёқилғисининг пулини айтиб юборган.

АЁҚШ масъулларининг тушунтиришига кўра, харидор нима учун унга мўлжалдагидан ортиқ сумма айтишаётганлигини маъмуриятдан сўраб-суриштирмасдан, жанжал кўтариб, айни вазиятни ижтимоий тармоққа чиқарган ва автоуловига қуйилган бензин учун пул тўламасдан кетиб қолган.

Харидорлар билан айни шундай ҳолатлар такрорланмаслиги, мижозлар билан ишлашда бефарқ бўлмаслик юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан АЁҚШ масъулларига огоҳлантириш берилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Аёллар дафтари: Хатловлар давом этмоқда

🔷 Оилада ҳам, жамиятда ҳам аёлнинг оғирини енгил қилиш, унга ҳар томонлама кўмаклашиш оила ва жамият барқарорлигининг муҳим омили саналади. Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан энг аввало, аёлларни қадрлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

🔷 Айни шу мақсадди юритилаётган “Аёллар дафтари” тизимида ёрдамга муҳтож хотин-қизларга давлатимиз томонидан ажратилаётган кўмакларни манзилли етказиш муҳим омил саналади. Шунинг учун ҳам ушбу дафтарга киритилаётган аёллар рўйхатини тузишда холисликка амал қилиш учун хатлов жараёнлари ҳамкорликда олиб борилмоқда.

🔷 Аёллар дафтарининг 3-босқичига киритиладиган аёлларни аниқлаб олиш учун МФЙ раиси ўринбосари, фаоллар билан бирга маҳаллаларда иш олиб бораётган Ҳоким ёрдамчилари ҳам оилаларни биргаликда ўрганмоқда.

👉👉👉 Турмушда қийналган, кўмакка муҳтож, иш излаётган, тадбиркорлик истагида бўлган хотин-қизлар ушбу дафтарга киритиш учун рўйхатга олинмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi