Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.15K subscribers
51.6K photos
5.68K videos
25 files
8.55K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ҚОНУН_ВА_ИЖРО

Реклама, афиша ва эълонлар “Давлат тили тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлар талабларига мос бўлиши керак

Вазирлар Маҳкамаси топшириғига асосан Давлат тилини ривожлантириш департаменти масъул ходими Г.Туйчиева, Ички ишлар вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари-полковник Б.Маменов, вазир маслаҳатчиси Х.Рўзиев, Чилонзор туман ИИОФМБ бошлиғи И.Тиллаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Б.Расулов ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси раҳбари У.Турсунов томонидан танланма асосида туманнинг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, озиқ-овқат ва савдо дўконлари, шунингдек ошхоналарнинг пештоқлари, реклама ва пешлавҳаларини “Давлат тили ҳақида”ги қонун талаблари асосида ёзилиши бўйича тадбиркорлар билан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган ноқонуний реклама баннерлари, реклама устунлари олиб ташланмоқда. Давлат тили тўғрисидаги қонун талабларига мос равишда ёзилмаган, турли хорижий тилда ёзилган реклама ва эълонлар ҳам тадбиркорларга Давлат тили тўғрисидаги қонун талаблари тушунтирилган ҳолда олиб ташланмоқда.

Шу ўринда, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, дўконлар эгалари бўлган тадбиркорлардан реклама, афиша ва эълонларни тайёрлатишга буюртма беришдан олдин, албатта, Давлат тили тўғрисидаги, Реклама тўғрисидаги қонунлар билан танишиб, қонун талабларига амал қилган ҳолда иш олиб боришларини сўраймиз.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Қонун_ва_ижро

⚡️Чилонзор тумани ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Б.Расуловнинг тақдимномасига асосан ноқонуний деб топилган ҳамда тумандаги кўчалар атрофига тадбиркорлар томонидан қонунга хилоф тарзда ўзбошимчалик билан ўрнатилган реклама пештахталари ва баннерлар ҳокимлик масъуллари томонидан бартараф этилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#ҚОНУН_ВА_ИЖРО

Реклама, афиша ва эълонлар “Давлат тили тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлар талабларига мос бўлиши керак

📜Айни кунларда, Чилонзор тумани ҳокимининг маслаҳатчиси Б.Расулов ва Маънавият ва давлат тилини ривожалантириш департаменти масъул ходими Г.Туйчиева томонидан тумандаги кўчалар бўйлаб дўкон, хизмат кўрсатиш ва афишаларнинг ёрлиқларидаги ўзгартирилиши лозим бўлган ташқи ёзувлар бўйича ўрганишлар ўтказилди.

📜Ўрганиш жараёнида Қатортол кўчасида аниқланган хорижий тилда ҳамда имловий хато билан ёзилган пешлавҳа, реклама ва бошқа ахборотномалар жойида бартараф этилди, қолганларини эса ўзгартириш учун муҳлат берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ҚОНУН_ВА_ИЖРО

Давлат тилини ривожлантириш-ҳар биримизнинг бурчимиз

💠 Тилга эътибор-элга эътибор, дейди донишманд бобокалонимиз Алишер Навоий. Дарҳақиқат, давлатчиликнинг асосий шартларидан бири-ўз давлат тилига эга бўлишдир. Шу боис ҳам, мамлакатимизда давлат тилимиз бўлган ўзбек тилини ҳар томонлама ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

💠 Чилонзор тумани ҳокимлиги ва бевосита туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ва бошқа масъуллар томонидан туманимиз кўчаларидаги, турли объектлар пешлавҳалари, реклама баннерлари ва эълонларнинг давлат тили қоидаларига мослиги ўрганилиб, қоидага зид равишда ёзилган эълон ва пешлавҳалар юзасидан огоҳлантириш хатлари берилмоқда.

💠 Жумладан, бугун тумандаги асосий кўчалардан бири бўлган Қатортол кўчасида жойлашган турли объектларда бу борада ўрганишлар олиб борилди ва айрим тадбиркорларга “Давлат тили тўғрисида”ги қонун талаблари тушунтирилди.

💠 Шу ўринда айтиш жоизки, айрим тадбиркорларимиз ўз савдо дўконлари ёки умумий овқатланиш шаҳобчаларига аксарият аҳоли тушунмайдиган хорижий тилдаги номларни ёзиб қўйишмоқда.

👉 -Аслида, “Давлат тили тўғрисида” ги қонунда кўчалардаги ёзувлар, омма фойдаланадиган жойларнинг номлари ва бошқа реклама ҳамда эълонлари дастлаб, давлат тилида, кейин бошқа тилларда ёзилиши белгилаб қўйилган. Ҳурматли тадбиркорларимиздан шу қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз,-дейди Чилонзор тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботир Расулов.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi