Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.57K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аҳоли_саломатлиги

⚡️Коронавирус инфекцияси тез тарқалмоқда, айрим тадбиркорлар эса бефарқ...

Аҳоли саломатлиги давлатимизнинг энг катта бойлигидир. Эл соғлигини сақлаш, аҳолини коронавирус инфекцияси келтириб чиқарадиган касалликлардан ҳимоя қилиш бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазифага айланмоқда.

Хабар берганимиздек, кеча, яъни 16 январ куни бу инфекция мингдан ортиқ юртдошларимизни зарарлаган. Бу эса бизни янада хушёрликка чорлаши керак. Шу боис, Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази масъул ходимлари томонидан умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият олиб бораётган корхоналарда ходимларнинг эмланганлик кўрсаткичлари ўрганилди ва тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, "Afruz” МЧЖ нинг 8 та ишчисидан 5 таси, “Marufbek-Savdo” МЧЖнинг 7 та ишчисининг барчаси, “Murod Grand” МЧЖ 4 та ишчисининг барчаси, “Fresh Meat Burgers” МЧЖнинг 8 та ишчисининг барчаси, “Sun Crest” МЧЖ нинг 6 та ишчисидан 3 таси вакцина олмагани маълум бўлди.

Мутахассислар томонидан барча корхоналар жамоаларига Махсус комиссиянинг 78-сонли баёни мазмун-моҳияти тушунтирилди ва корхона раҳбарларидан ишчи ва ходимларининг эмланишини таъминлаш бўйича кафолат хатлари олинди.

Шу ўринда умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо шаҳобчаларида фаолият олиб бораётган тадбиркорларимиздан аҳоли саломатлигига масъулият билан ёндошишларини, ошхона, кафе, ресторанлар, маиший хизмат ва савдо нуқталарида карантин қоидаларига тўла амал қилинишини таъминлашларини, ишчи ва ходимларининг эмланишларига алоҳида эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ҚОНУН_ВА_ИЖРО

Давлат тилини ривожлантириш-ҳар биримизнинг бурчимиз

💠 Тилга эътибор-элга эътибор, дейди донишманд бобокалонимиз Алишер Навоий. Дарҳақиқат, давлатчиликнинг асосий шартларидан бири-ўз давлат тилига эга бўлишдир. Шу боис ҳам, мамлакатимизда давлат тилимиз бўлган ўзбек тилини ҳар томонлама ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

💠 Чилонзор тумани ҳокимлиги ва бевосита туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ва бошқа масъуллар томонидан туманимиз кўчаларидаги, турли объектлар пешлавҳалари, реклама баннерлари ва эълонларнинг давлат тили қоидаларига мослиги ўрганилиб, қоидага зид равишда ёзилган эълон ва пешлавҳалар юзасидан огоҳлантириш хатлари берилмоқда.

💠 Жумладан, бугун тумандаги асосий кўчалардан бири бўлган Қатортол кўчасида жойлашган турли объектларда бу борада ўрганишлар олиб борилди ва айрим тадбиркорларга “Давлат тили тўғрисида”ги қонун талаблари тушунтирилди.

💠 Шу ўринда айтиш жоизки, айрим тадбиркорларимиз ўз савдо дўконлари ёки умумий овқатланиш шаҳобчаларига аксарият аҳоли тушунмайдиган хорижий тилдаги номларни ёзиб қўйишмоқда.

👉 -Аслида, “Давлат тили тўғрисида” ги қонунда кўчалардаги ёзувлар, омма фойдаланадиган жойларнинг номлари ва бошқа реклама ҳамда эълонлари дастлаб, давлат тилида, кейин бошқа тилларда ёзилиши белгилаб қўйилган. Ҳурматли тадбиркорларимиздан шу қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз,-дейди Чилонзор тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботир Расулов.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбийлар хонадонларига ош тарқатилди

Бугун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Чилонзор туманида ҳам турли тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, тумандаги Тирсакобод маҳалласида жойлашган Ҳарбийлар шаҳарчасида яшавчи аҳоли учун туман ҳокимлиги томонидан ош тарқатилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве проходит совещание, посвященное приоритетным задачам кардинального повышения качества школьного образования и воспитания, особенно в специализированных школах.
Президент ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини таҳлил қилар экан, ҳозирги кунда халқ таълими тизимида ихтисослашган мактаблар сони 790 тага етганини таъкидланди. Жумладан, хорижий тиллар бўйича 207 та, математика ва физика бўйича 126 та, IT бўйича 99 та, кимё-биология фанлари бўйича 87 та мактаб.

Ушбу мактабларнинг фақат 135 таси тўлиқ ихтисослашган ва интернат мақомига эга. Қолган 655 та мактабдаги 25 фоиз синфларда у ёки бу фанлар чуқур ўргатилади.

"Шу билан бирга, ушбу 655 та ихтисослашган мактабда таълим дастури, ўқув дарсликлари, ўқитиш методикаси, фан тўгараклари оддий мактаблардан деярли фарқ қилмайди.

Мисол учун, математика ёки чет тилига ихтисослашган синфларда қолганларга нисбатан 2 соат кўпроқ махсус фан ўтилади, холос", деди давлатимиз раҳбари.
"2025 йилга қадар ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард долларга етказишни ва экспорт ҳажмини 30 миллиард доллардан оширишни режа қилганмиз.

Бунинг учун бизга, энг аввало, ҳозирги замон талабларига мос келадиган ва зарур билимлар билан қуролланган,
мантиқий фикрлайдиган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ватанпарвар ёш авлодни тайёрлашимиз керак", - деди Президентимиз йиғилишда.

Шу муносабат билан соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этиш топширилди:

- янги ўқув йилидан бошлаб, вилоят марказларидан, катта шаҳар ва туманлардан 2 тадан, туман ва шаҳарлардан 1 тадан ихтисослашган мактаблар Халқ таълими вазирлигидан Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади;

- бунда, туман ва шаҳарлардаги саноат ва қишлоқ хўжалигининг ривожланганлиги, бу ҳудудларда азалдан кучли ўқитилган фанлардан келиб чиқиб, мактаблар ихтисослашиши керак;

- бундан буён ихтисослашган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилади.
Давлатимиз раҳбари ихтисослашган мактаблар фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Жумладан, бундай мактабларда:

- ўқувчилар халқаро таълим дастурлари асосида замонавий ўқув дарсликлари билан таъминланади;

- 9-синфга келиб ўқувчилар камида 1 та хорижий тил бўйича миллий ва халқаро сертификат олишлари таъминланади;

- юқори синф ўқувчиларининг бевосита корхоналарда амалиёт ўташи тизими жорий қилинади;

- мактабларга ихтисослигидан келиб чиқиб Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари ва олийгоҳларнинг кафедралари бириктирилади.

"Умуман, ихтисослашган мактаблар таълим, илм ва амалиётни ўзига қамраб олган ягона кластер доирасида фаолият юритиши керак", деди Президент.
"Ихтисослашган мактабларга раҳбар ва педагог кадрлар танлов асосида қабул қилиниб, уларга устама тўланади" - Президент.

Йиғилишда ихтисослашган мактаблар муаллимларини тайёрлаш, малакаси ва педагогик маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизими яратилиши таъкидланди. Уларга агентликнинг нуфузли хорижий ташкилотлар билан биргаликда малака сертификати берилиши жорий этилади.

Мутасаддиларга жорий йил 1 августгача мактабларга педагогларни жамлаб, уларни ўқитиш, миллий ва халқаро сертификатларни олишларини ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, агентликнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиши маълум қилинди.

"Умуман, ушбу янги ташаббусларни амалга ошириш катта масъулият талаб қилади. Сабаби, 220 та мактабга 12 мингдан зиёд муаллимни танлаш ва тайёрлаш, 140 мингдан ортиқ ўқувчини саралаб олиш зарур", - деди Президент ва бу ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун доимий Ишчи гуруҳ тузиш вазифасини қўйди.

Айни пайтда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахбороти бермоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маънавият

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ўтказиб келинаётган “Жаҳолатга қарши маърифат билан” деб номланган маънавий маърифий тадбир Чилонзор тумани ҳокимлигининг расмий фейзбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали онлайн тарзда ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг сиёсий шарҳловчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Шуҳрат” ва Ўзбекистон “Ветеран” бирлашмаси олдидаги хизматлари учун медаллари соҳиби, Халқаро антик дунё илмий академиясининг академиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси Қобилбек Каримбеков билан ўтказилган онлайн мулоқот қизиқарли маълумотларга бой бўлди.

Ушбу мулоқот билан тўлиқ шаклда https://fb.watch/aBcMaYhBOE/ манзили орқали кириб танишишингиз мумкин.

👉👉👉Лавҳамизда мулоқот жараёнидан парча
#ПЗР_тест_таҳлили
Тошкент шаҳридаги коронавирус инфекциясига бепул ПЗР тест таҳлили ўтказадиган лабораториялар бўйича маълумот
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларида коронавирусга қарши ПЗР тест синамалари ҳар куни 24 соат давомида бепул топшириш мумкин. Қуйида ушбу хизматнинг Тошкент шаҳридаги 12 та ПЗР таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари ҳақида маълумот.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси
📍 Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй.
Учтепа тумани бўлими лабораторияси
📍 Учтепа тумани, Чилонзор 21.
Сергели тумани бўлими лабораторияси
📍 Сергели тумани, Сергели 3-14.
Чилонзор тумани бўлими лабораторияси
📍 Чилонзор тумани, Лутфий-4-14.
Юнусобод тумани бўлими лабораторияси
📍 Юнусобод тумани, Юнусобод 8-34.
Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси
📍 Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.
Бектемир тумани бўлими лабораторияси
📍 Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй.
Миробод тумани бўлими лабораторияси
📍 Саракўл кўчаси, 76-уй.
Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси
📍 Хадра массиви, 17 А-уй.
Яшнобод тумани бўлими лабораторияси
📍 Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.
Яккасарой тумани бўлими лабораторияси
📍 Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.
Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади
📍 Сергели тумани, Сергели 3-14.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари ҳар куни 24 соат давомида бепул ўтказилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi