Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.67K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
#Жараён

⚡️Шу кунларда туманимиздаги Чилонзор маҳалласи ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Маҳалладаги ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, электр узатиш симлари ва трансформаторлар таъмирланди. Тўпланиб қолган қурилиш чиқиндилари ҳамда хазонлар махсус техникалар ёрдамида тозаланиб, дарахтларга шакл берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Тиббий_соҳа

🏢Туманимиздаги 1-Республика Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “ОИВ ўлим ҳукми эмас! Ҳаёт давом этади!” шиори остидаги кўрик танлов ўтказилди.

📸Жараёнлар юқоридаги фотолавҳаларда акс этган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Бугун_Халқаро_Коррупцияга_қарши_кураш_куни

Пора бериш дунёнинг барча динлари томонидан ҳам қораланган.
Жумладан, Ислом дининг муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримда: «Бир-бирларингизнинг мулкларингизни ноҳақ ўзлаштириб олманглар ва бошқаларнинг мулкини ўзлаштириш ниятида қозиларга рибо берманглар», - дейилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Коммунал_соҳа

🍁Айни пайтда туманимиздаги бирқанча маҳаллаларда кенг кўламли ҳашар ишлари ўтказилмоқда.

🍁Тозалаш жараёнлари давомида Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан бир қаторда кўнгилли фуқароларимиз ҳам иштирок этиб, яшаш манзиллари атрофини кўркам ҳолга келтиришмоқда.

🍁Тўпланиб қолган хазонлар, маиший ва қурилиш чиқиндилари, шунингдек шох-шаббаларнинг барчаси махсус техникалар ёрдамида ҳудуддан олиб чиқиб кетилмоқда.

📸Жараёнларни биз билан бирга кузатиб боринг.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
👉 Чилонзор туманида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилган ишлар билан инфографикадаги рақамлар орқали танишинг.
Жонли эфир: 2021 йил, 9 декабрь, 20:00
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев

Мавзу: Куз-қиш мавсуми ва ободонлаштириш

👉 https://youtu.be/88WUhxurZgk
👉 https://fb.me/e/2TyDurrWg
👉 https://www.facebook.com/profile.php?id=100005562287657

***

Прямой эфир: 9 декабря 2021 года в 20:00
Заместитель хокима города Ташкента Фуркат Махмудходжаев

Тема: Осенне-зимний сезон и благоустройство

👉 https://youtu.be/88WUhxurZgk
👉 https://fb.me/e/2TyDurrWg
👉 https://www.facebook.com/profile.php?id=100005562287657

#jonli_efir

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#Жараён

⚡️Катта Олмазор маҳалласида янги трансформатор ўрнатилди

💡Катта Олмазор маҳалласида аҳолига электр энергиясини етказиб бериш сифатини янада яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

💡Хусусан, шу кунларда маҳалладаги 400 ква кучланишга эга бўлган ТП-2981 трансформатори янги 630 ква кучланишга эга трансформаторга алмаштирилди.

💡Бундан ташқари истеъмолчилар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудда янги трансформатор ўрнатилиб, хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Сессия
#Ҳоким_мурожаати

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия аввалида Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлоновнинг халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашига, тумандаги ободонлаштириш ишлари ва “Яшил макон” лойиҳаси тўғрисидаги мурожаати тингланди.

Шундан сўнг депутатлар маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорагида шаклланган қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш ҳамда туман маҳаллий бюджетиданмолиялаштириладиган ташкилотлар харажатларига тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисидаги;

“Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир одамлар муаммоларини бартараф этиш борасида туманда амалга оширилган ишлар;

Туманда “Ёшлар дафтари” юритилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi