Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.62K subscribers
55.3K photos
6.17K videos
26 files
8.96K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги ⚡️Яна пақилдоқ мавзуси: Пиратехника воситаларидан фойдаланиш соғлик учун хатарли

🎄 Ҳар доим янги йил байрами олдидан пиратехника воситалари савдоси ва “пақилдоқ”ни кўчаларда пақиллатиб одамларни чўчитадиган ҳолатлар кўп учрайди. Айни дамларда ҳам аҳоли орасида шундай воситаларни харид қилиш ва ундан фойдаланиш ҳолатлари мавжуд.

Аслида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан пиротехника воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиясиз пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган.

Шу боис ҳам Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман ИИОФМБ ходимлари томонидан аҳоли орасида ёнғин хавфсизлиги қоидалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиши билан бирга тумандаги савдо мажмуалари ва бозорларда пиратехника воситаларининг ноқонуний савдоси ва сақланишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☃️ Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

🎉 Анъанавий байрам манзилларида янги йил арчалари ўрнатилиб, улар атрофидаги майдонлар безатилмоқда.

🎄 Энг баланд саналган юртимизнинг бош арчаси бу гал қайси манзилда қад ростлади? Бу ҳақда лавҳамизда ҳикоя қиламиз.

***

☃️ Долгожданный Новый год наступит через считанные дни, и Ташкент активно готовится к торжествам.

🎉 В традиционных локациях устанавливают новогодние ёлки и украшают их праздничными декорациями.

🎄 А где в этом году возведена главная ёлка нашей страны, самая высокая в Узбекистане? Рассказываем в нашем сюжете.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
#Чилонзор_тумани_ҳокими_мурожаатномаси

Чилонзор тумани ҳокими Ш. Мавлоновнинг халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгашига МУРОЖААТНОМАСИ

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Инсонлардан кўрган зулмларинг сенинг хулқингдандир. Сен ўз хулқингни уларнинг ойнасидан томоша қилмоқдасан...

Жалолиддин Румий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон_Республикаси_Давлат_мадҳияси_қабул_қилинган_санага_29_йил_тўлди

🇺🇿 Бугун, 10 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганига 29 йил тўлди!

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган.

🎼 Мадҳиямиз Мутал Бурхонов мусиқаси ва Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

Она ватанимиз мадҳияси ҳамиша ғуруримиз, шонимиз рамзи бўлиб, дилларда ва тилларда баралла жаранг сочаверсин!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ўзбекистон_Республикаси_Давлат_мадҳияси_қабул_қилинган_санага_29_йил_тўлди

🇺🇿 ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Нақарот:

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали тинчлик посбони,
Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Нақарот:

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

🎼 Мутал Бурҳонов мусиқаси
📜 Абдулла Орипов сўзи

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#фахриммадҳиям

🇺🇿Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган сананинг 29 йиллиги муносабати билан эрта тонгдан Чилонзор туманидаги барча ижтимоий объектлар ва таълим муассасалари бўйлаб Мадҳиямиз янгради.

🎼...Бағрикенг ўзбекнинг ўчмас иймони...
🎼...Оламни маҳлиё айлаган диёр...

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Маънавий_соҳа

🔶Куни кеча Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси томонидан Тошкент шаҳар Онкология шифохонасида Бош қомусимиз қабул қилинганига 29 йил тўлиши муносабати билан «Ўзбекистон Конституцияси демократик жамият қуриш асоси» мавзусида семинар ташкил этилди.

🔶Семинарда Мудофаа вазирлиги Тоифаланган обектларни қўриқлаш қўшнилари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмнинг «Истедод» гуруҳи ҳам иштирок этиб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан барчага кўтаринки кайфият улашишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Бош прокуратура академияси томонидан БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда Чилонзор туманида “Шаҳар шароитларида бехатар, инклюзив ва барқарор жамият учун хавфсиз бошқарув” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Хўш, «Шаҳар шароитларида бехатар, инклюзив ва барқарор жамият учун хавфсиз бошқарув» лойиҳасини амалга оширишдан мақсад нима? Туманимизда бу борада олиб борилган тадқиқотлардан хулосалар қандай?

“Ўзбекистон 24” телеканали дастурлари орқали номойиш этилган лавҳада айни шу мавзуда сўз боради.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Новости 24 | Мероприятие в рамках проекта «Безопасная территория» в Чиланзарском районе Ташкента

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навқирон авлодни бирлаштираётган, янада фаол ва ташаббускор бўлишга ундаётган Ёшлар ойлиги ёрқин ва қизиқарли тадбир Тошкент Ёшлар форуми-2021 билан якунланиши кутилмоқда.

🤩 Унда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳукумат вакиллари, олимлар, санъат, маданият ва спорт намоёндалари, медиамакон вакиллари билан сермазмун ва фойдали учрашув ҳамда суҳбатлар ташкил қилинади.

📆 Жорий йилнинг 20-21 декабрь кунлари Congress Hall биносида бўлиб ўтадиган тадбир тафсилотлари - анонсимизда.

***

Ожидается, что яркое и увлекательное мероприятие Месяц молодежи завершится Молодежным форумом-2021.

🤩 Он будет включать в себя содержательные и полезные встречи и беседы с руководителями министерств и ведомств, представителями правительства, учеными, деятелями искусства, культуры и спорта, представителями медиа-пространства.

📆 Подробности мероприятия, которое состоится 20-21 декабря в Congress Hall — в нашем анонсе.

#yoshlarforumi2021
#toshkentyoshlari2021
#toshkent_yoshlarni_sevadi

🎥 YouTube 🌏 Telegram