Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Ҳисобот
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла_дастури

“Хирмонтепа” маҳалласида МФЙ раиси
ва БСК масъулларининг ҳисоботи эшитилди

“Хирмонтепа” маҳалласида ўтган йил давомида МФЙ
ва маҳаллага бириктирилган бошқарув сервис компаниялари масъул раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

МФЙ раиси
ва комиссиялар раислари томонидан турли йўналишларда олиб борилган ишлар ҳақида йиғилган аҳоли вакилларига тўлиқ маълумотлар берилди. Бундан ташқари, маҳаллага бириктирилган бошқарув сервис компанияларининг ҳисоботлари ҳам тингланди.

Йиғилишда маҳаллада жорий йилда “
Обод ва хавфсиз маҳалла” дастури бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси ҳам тузиб олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Саф_йиғилиши
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла_тамойили

Бугун эрта тонгдан Чилонзор туманидаги Бунёдкор спорт мажмуаси очиқ майдонида Тошкент шаҳар прокурори, генерал-майор Эркин Йўлдошев, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Тошпўлатов, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бошқармаси мутасаддилари, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирокида саф йиғилиши бўлиб ўтди.

Саф йиғилишида МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, шунингдек, туман ИИБ тизимида ишлайдиган ва шаҳримиз туманларидан жалб этилган ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари қатнашди.

Йиғилишда масъул мутасаддилар “Обод ва хавфсиз маҳалла” концепцияси доирасида янги тизимда иш олиб бориш бўйича йиғилганларга ўз тавсияларини бериб ўтди.

Хусусан, маҳаллаларда аҳолининг тинч ва барқарор яшаши учун шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва ёшлар орасида турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги ва турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан барча зарурий чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича масъул ташкилотлар вакилларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла

Тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик жамият ривожланиши ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишнинг муҳим шартларидандир. Шу боис ҳам, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллаларда турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш йўналишидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Чилонзор туманида ҳам “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили доирасида маҳаллалардаги турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш учун маҳаллабай ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва масъуллар ҳамда маҳалла бешлиги иштирокида туманимиздаги “Навза” маҳалласида содир этилган жиноятлар таҳлили ўтказилди.

Таҳлиллардан маълум бўлдики, жиноятлар асосан ушбу маҳаллада рўйхатда турмайдиган фуқаролар томонидан содир этилган. Маълум бўлишича, маҳаллада Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғига юртимизнинг турли нуқталарида яшовчи аҳоли вакилларининг келиши ва боғнинг орқа томонига, ёнларига камера ўрнатилмаганлиги сабабли бу ердаги хилватроқ жойларда турли қоидабузарлик ва тартиббузарликлар содир этилмоқда.

Шу боис, маҳалла раиси ва фаоллар боғнинг ён томони ва орқа томонига ҳам камералар ўрнатиш кераклиги ҳақидаги таклифни киритишди.

Бундан ташқари, “Новза” масжидининг таҳоратхонасида номоз ўқишга келган фуқароларнинг чўнтагидан пул ва қимматликларни ҳамда автоуловлар қўйиш майдончасида автоуловларнинг эшигини махсус мослама билан очган ҳолда ўғирликлар содир этиш ҳолатларининг олдини олиш учун масжидга Миллий гвардиядан қўриқчилар жалб қилиш кераклиги ҳақида ҳам таклифлар киритилди.

Учрашувда масъуллар томонидан маҳаллада содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш учун киритилган таклифлар бўйича амалий чоралар кўрилиши белгилаб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла

Саф йиғилишида бугунги амалга ошириладиган ишлар режалаштирилди

Бугун эрта тонгдан Чилонзор тумани ҳокимлиги олд майдонида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида 2023 йил 31 июл кунидаги “Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф-табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш” тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурорининг 5-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Саф йиғилишида Ишчи гуруҳга киритилган барча масъул ташкилотлар, жумладан, туман ҳокимлиги масъуллари, туман ФВБ, туман ИИОФМБ, туман Солиқ инспекцияси, туман Миллий гвардия бўлими, туман Электр тармоқлари, “Чилонзортумангаз” корхоналари, туман СЭО ЖСМ ва бошқа масъул идоралар мутасаддилари иштирок этди ва бугун туманда айни йўналишда олиб бориладиган ишларнинг пухта режалари тузиб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла

Чилонзор тумани ФВБ ходимлари ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Чилонзор тумани ТХAЙ кўчаси 10-уйда жойлашган "БЕКТЎПИ ҚУРИЛИШ " МЧЖга қарашли савдо мажумуаси биноларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши бўйича профилактик кўрик ўтказилди.

Кўрик давомида савдо мажумуасининг ёнғинга қарши ҳолати қониқарсиз эканлиги, бинода ёнғиндан автоматик хабарлаш қурилмалари носоз ҳолда эканлиги, эвакуация йўллари савдо расталари ва сотув молари билан тўсиб қўйилиб хавфсиз эвакуация қилиниши чекланганлиги аниқланди.

Шунингдек, айрим савдо дўконларида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари етарли даражада эмаслиги, ертўладаги омборхоналар ва савдо дўконларида ёнғинга қарши режимга риоя қилинмаётганлиги, вақтинча усулда тортилган, очиқ ҳолдаги электр симлари ва носоз ҳолдаги электр розеткалари мавжудлиги маълум бўлди.

Ертўлада ёнғин хавсизлиги талабларининг бузилаётганлиги сабабли электр манбаидан узилиб, вақтинча фаолияти тўхтатилди. Кўрик вақтида ишчи хизматчилари билан ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш бўйича йўриқнома ўтказилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла
#Саф_йиғилиши
Бугунги амалга ошириладиган ишлар режалаштирилди

Бугун эрта тонгдан Чилонзор туманида барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида 2023 йил 31 июл кунидаги “Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф-табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш” тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурорининг 5-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Йиғилишда Ишчи гуруҳга киритилган барча масъул ташкилотлар, жумладан, туман ҳокимлиги масъуллари, туман ФВБ, туман ИИОФМБ, туман Солиқ инспекцияси, туман Миллий гвардия бўлими, туман Электр тармоқлари, “Чилонзортумангаз” корхоналари, туман СЭО ЖСМ ва бошқа масъул идоралар мутасаддилари иштирок этди ва бугун туманда айни йўналишда олиб бориладиган ишлар режалаштириб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла
#Саф_йиғилиши
Бугунги амалга ошириладиган ишлар режалаштирилди

Хабар берганимиздек, бугун эрта тонгдан Чилонзор туманида барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида 2023 йил 31 июл кунидаги “Фуқароларнинг ҳаёти
ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф-табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш” тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурорининг 5-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Лавҳамизда жараёнлар

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла
#Хизмат_олди_йўриқномаси
Бугунги амалга ошириладиган ишлар режалаштирилди

Бугун эрта тонгдан Чилонзор туманида барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида 2023 йил 31 июл кунидаги “Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф-табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш” тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурорининг 5-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ободонлаштириш ойлиги” доирасидаги ишларни ташкиллаштириш мақсадида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Йиғилишда Ишчи гуруҳга киритилган барча масъул ташкилотлар, жумладан, туман ҳокимлиги масъуллари, туман ФВБ, туман ИИОФМБ, туман Солиқ инспекцияси, туман Миллий гвардия бўлими, туман Электр тармоқлари, “Чилонзортумангаз” корхоналари, туман СЭО ЖСМ ва бошқа масъул идоралар мутасаддилари иштирок этди ва бугун туманда айни йўналишларда олиб бориладиган ишлар режалаштириб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла
#Хизмат_олди_йўриқномаси

Бугун эрта тонгдан Чилонзор туманида барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида 2023 йил 31 июл кунидаги “Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф-табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш” тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурорининг 5-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ободонлаштириш ойлиги” доирасидаги ишларни ташкиллаштириш мақсадида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Йиғилишда Ишчи гуруҳга киритилган барча масъул ташкилотлар, жумладан, туман ҳокимлиги масъуллари, туман ФВБ, туман ИИОФМБ, туман Солиқ инспекцияси, туман Миллий гвардия бўлими, туман Электр тармоқлари, “Чилонзортумангаз” корхоналари, туман СЭО ЖСМ ва бошқа масъул идоралар мутасаддилари иштирок этди ва бугун туманда айни йўналишларда олиб бориладиган ишлар режалаштириб олинди.

Шунингдек, кўпқаватли уйлардаги лифтларни хатловдан ўтказиш ва носоз лифтларни аниқлаб, янгисига алмаштириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳам режалаштириб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_ва_хавфсиз_маҳалла

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман прокурори, туман ФВБ раҳбари, секторлар масъуллари
ва барча масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида 2023 йил 31 июл кунидаги “Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф-табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш” тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурорининг 5-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ободонлаштириш ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда мутасаддилар томонидан ушбу йўналишда амлга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш йўллари муҳокама этилди
ва келгусидаги ишлар режалаштириб олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi