Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Давра_суҳбати

🔷 Оилавий ажримлар, эрта никоҳ, яқин қариндошлар никоҳи... Афсуски айни шу масалалар бугунги кунда жуда долзарб муаммога айланди.

👉 Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассислари томонидан тизимли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

👉 Жумладан, бугун ҳам туман ҳокимлиги биносида маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирокида айни шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Қарор_ва_ижро

#Давра_суҳбати

“Atlas Invest” корхонасида тадбиркорлар билан
давра суҳбати ўтказилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3 июлида давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳиятини ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 201-сонли қарори эълон қилинган эди.

Бугунги кунда туманимизда айни қарор ижроси доирасидаги чора-тадбирлар бошлаб юборилган. Жумладан, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари бошчилигида тумандаги саноат зонасида жойлашган “Atlas Invest” корхонасида ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати жараёнида тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳиятини ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “20 минг тадбиркор ва 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида улар учун яратилган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Хусусан, Президент қарори билан Чилонзор туманининг “Бешқўрғон” ва “Тирсакобод” маҳалла фуқарорлар йиғинлари ҳудудидаги 320 гектар ер майдонида 30 йил муддатга кичик саноат зонаси мақомидаги “Индустриал ҳудуд” ташкил этилиши, мазкур ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш, юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторлар ўртасида саноат кооперация алоқаларини кенгайтириш, юқори қийматга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри инвестицияларнинг жалб қилиниши каби йўналишларда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, халқаро стандартларга асосланган энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилиши, “Индустриал ҳудуд”нинг транспорт, муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш орқали тадбиркорлар лойиҳалари амалга оширилиши, корхоналарда “амалий мономарказлар”ни ташкил қилиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун малакали мутахассислар тайёрлаш тизими йўлга қўйилиши хақида ҳам айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, давра суҳбатида ҳукумат қарори билан тасдиқланган “20 минг тадбиркор – 50 000 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тадбиркорларга берилган имтиёзлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар тақдим этилди.

👉👉👉 Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида давом этди ва тадбиркорлар томонидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Давра_суҳбати

Нафосатли аёл ҳар доим қадр топади

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туман ҳудудидаги «Фан ва Технологиялар» университети талаба қизлари ўртасида “Аёллик нафосатини асраш” мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Г.Тўлаганова, Фан ва технологиялар университети катта ўқитувчиси Д. Ҳамрақулова, туман Тарғибот гуруҳи аъзолари М. Ҳамроева ҳамда М.Маҳмудовалар томонидан мавзуга оид тарғибот маърузалари тингланди.

Дарҳақиқат, тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлиши кераклигини инобатга олсак, қизларни кичик ёшидан нафосатли қилиб тарбиялаш, яъни уларда гўзал хулқни шакллантириш келажакда мустаҳкам ва аҳил оилалар кўпайиши ва шу орқали жамиятимизнинг барқарор бўлишини таъминлайди.

Тадбирда маърузачилар томонидан йиғилган хотин-қизларга аёлнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни беқиёс эканлиги, эртанги кунда жамиятимизнинг тинч ва барқарор тараққий этишида фарзандларга уйда она томонидан берилаётган тарбиянинг ниҳоятда муҳим эканлиги тушунтириб ўтилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давра_суҳбати

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимининг режа-графиги асосида Тошкент давлат Иқтисодиёт университети қошидаги академик лицейида ҳамда “Катта Олмазор” маҳалласида жойлашган 90 сонли умумтаълим мактабида талаба ва ўқувчи қизлар иштирокида “Аёл – жамият кўзгуси”, “Миллий либослар – миллат кўзгуси”, “Соғлом ҳаёт – соғлом келажак” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Давра суҳбатларида 36-ОП бош шифокори З.Рахимбекова, ҳуқуқшунос Х.Исмаилова, туман тарғибот гуруҳи аъзолари Б.Қўчқорова, М.Хамраевалар томонидан жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасида қайси муҳим жиҳатларга эътибор қаратилиши лозимлиги юзасидан маслаҳатлар бериб ўтилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Давра_суҳбати

Интернетдан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш муҳим

Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси томонидан 202-сонли умумтаълим мактабида "Ёшлар тарбиясига интернетнинг салбий таъсири" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

XXI аср - ахборот технологиялари тараққиёти асри. Бугунги кун тараққиётини жаҳон ахборот тармоғи-интернетсиз тасаввур қилиш мушкул. Интернетнинг ижобий жиҳатлари бисёр. Лекин интернет кўплаб фойдали жиҳатлари билан бирга салбий оқибатларини ҳам намоён қилмоқда.

Аҳоли айниқса ёшларда ахборот истеъмоли мадариятининг сустлиги, турли хабарлар оқимидан кераклигини ажратиб олишда билим, малака ва кўникманинг етишмаслиги баъзи ёшларнинг ғаразли кимсалар ва оқимлар таъсирига тушиб қолишларига сабаб бўлмоқда.

Ўтказилган давра суҳбатида айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди ва ўқувчиларга бу борада керакли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Давра_суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманнинг “Катта Навбаҳор”, “Навбаҳор” ҳамда “Хайрабод” МФЙ хотин-қизлар фаолларининг фаолияти юзасидан ўрганиш ўтказилиб, тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Тўлаганова бошчилигида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ходими Н.Абдуллаева, 35-ОП шифокори А.Абдиримовалар иштирокида хотин-қизлар ўртасида “Аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш”, “Файзли хонадон”, “Оилада фарзанд тарбияси” ҳамда “Тўғри овқатланиш” мавзуларида давра суҳбатлари олиб борилди.

Давра суҳбатлари жорий йилнинг 15 июль кунига қадар барча маҳаллаларда ўтказилиши режалаштирилган.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Davra_suhbati

O‘zbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi ko‘rsatmasiga binoan tumanning “Yakkatut” va “Shuhrat” MFYda istiqomat qiluvchi xotin-qizlar o‘rtasida “Yurt kelajagi uchun mas’ulmiz” mavzusida uchrashuv tashkil etildi.

Uchrashuvda O‘zbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi mutaxassisi N.Abdullayeva, tuman Oila va xotin-qizlar bo‘limi boshlig‘i G.To‘laganova, Xalq banki Chilonzor BHM kichik biznesni qo‘llab-quvvatlash bo‘limi xotin-qizlar bo‘yicha o‘rinbosari S.Rahimova, 35-OP shifokori O.Aslanovalar ishtirokida xotin-qizlar bandligini ta’minlash, tadbirkorligini rivojlantirish, reproduktiv salomatligini mustahkamlash bo‘yicha davra suhbatlari olib borildi.

Davra suhbatlari davomida berilgan ma’lumotlar natijasida "Yakkatut" hamda "Shuhrat" MFYlarida yashovchi tadbirkorlik qilish istagida bo‘lgan 3 nafar xotin-qizlar imtiyozli ravishda 15 million so‘m miqdorida kredit olish istagini bildirdi va ularga mas’ullar tomonidan kerakli yo‘l-yuruqlar ko‘rsatildi.

******

#Давра_суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси кўрсатмасига биноан туманнинг “Яккатут” ва “Шуҳрат” МФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ўртасида “Юрт келажаги учун масъулмиз” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси Н.Абдуллаева, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Тўлаганова, Халқ банки Чилонзор БҲМ кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўлими хотин-қизлар бўйича ўринбосари С.Раҳимова, 35-ОП шифокори О.Аслановалар иштирокида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини ривожлантириш, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича давра суҳбатлари олиб борилди.

Давра суҳбатлари давомида берилган маълумотлар натижасида "Яккатут" ҳамда "Шуҳрат" МФЙларида яшовчи тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 3 нафар хотин-қизлар имтиёзли равишда 15 миллион сўм миқдорида кредит олиш истагини билдирди ва уларга масъуллар томонидан керакли йўл-йуруқлар кўрсатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi