Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.44K subscribers
49.6K photos
5.48K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда
#Муаммо_ва_ечим

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан аҳоли мурожаатлари учун очилган расмий чатга кўплаб тумандошларимиз турли муаммолар билан мурожаат қилмоқда. Чатга келиб тушган мурожаатлар тегишли масъуллар томонидан ўрганилмоқда ва муаммолар бартараф этиб келинмоқда.

Жумладан, Кичик Хирмонтепа маҳалласининг 19-23 – сонли кўпқаватли уйларида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ушбу уйлар атрофидаги дарахтларга анча вақтлардан буён шакл берилмаётгани ва бу аҳоли учун ноқулайлик ва хавф туғдираётгани ҳақидаги мурожаати куни кеча туман ҳокимлиги Коммунал бўлими мутахассислари томонидан ўрганилди ва бугун айни манзилдаги дарахтларга шакл бериш ишлари бошлаб юборилди.

-Мурожаатимизга ўз вақтида эътибор қаратилиб, уйимиз атрофидаги дарахтларга шакл берилиб тартибга келтирилмоқда. Биз бундан мамнунмиз, ҳокимлик масъулларига катта раҳмат,- дея чатга ўз муносабатларини юборган мурожаатчилар.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

⚡️Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда

🌿Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан очилган Аҳоли мурожаатлари учун онлайн чатга туманимиздаги 79-умумтаълим мактаби атрофида чиқиндилар тўпланиб қолганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган эди.

🌿Мутасаддилар томонидан ушбу мурожаат зудлик билан жойига чиқиб ўрганилди ва шу пайтнинг ўзидаёқ ҳудудда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

⚡️Азиз тумандошлар!

🌿Туманимиз ҳаётига бефарқ бўлмаганлигингиз учун миннатдормиз!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

Чилонзор тумани ҳокимлигининг Аҳоли мурожаатлари учун онлайн чат (https://t.iss.one/murojaat_chati)ига Гулистон маҳалласида жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаси атрофида белгиланмаган жойга чиқиндилар ташланаётгани ва бу чиқиндилар тўпланиб маҳалла аҳли, айниқса шу йўлдан ўтувчи ўқувчилар ва боғча болалари учун жуда ноқулайлик туғдираётгани ҳақида фаол фуқароларимиздан бири Анастасия Гладилова томонидан расмий чатимизга мурожаат йўлланган эди.

Бугун айни шу мурожаат юзасидан манзилга чиқиб ўрганилди ва тўпланган чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. Гулистон маҳалласи аҳли муаммолари бартараф этилганидан мамнун бўлиб ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Туман ҳокими бошчилигида барча тегишли мутасаддилар иштирокидаги фуқаролар қабули жараёнида ва бевосита Аҳоли мурожаатлари учун очилган чат(https://t.iss.one/murojaat_chati)га келиб тушаётган барча мурожаатлар алоҳида эътибор билан ўрганилмоқда ва бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

⚡️Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда

📩Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан очилган “Аҳоли мурожаатлари учун онлайн чат”га келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти қисқа фурсатлар ичида ҳал этилмоқда.

🏢Куни кеча ушбу чатга тумандаги 6 мавзе ҳудудида яшовчи фуқаролардан ҳудуддаги 19-кўпқаватли уйнинг атрофидаги иссиқлик қувурида носозлик юзага келганлиги тўғрисидаги мурожаат йўлланди.

🚛Мазкур масала бўйича “Тошиссиққуввати” Чилонзор тумани бўлими корхонаси ходимлари томонидан юзага келган ҳолат ўрганилиб, камчиликлар мурожаат келиб тушган куннинг ўзидаёқ бартараф этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_ва_ечим

Сув – ҳаёт манбаи. Агар аҳолида ичимлик суви бўйича муаммо бўлса, бундай ҳолатни кечиктирмай бартараф этиш керак.
Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олд майдонида деярли ҳар куни ташкил этилаётган фуқаролар қабули жараёнида туманнинг 2-Қатортол маҳалласи фахрийлари келиб маҳаллада ичимлик суви қувурлари эскирганлиги туфайли аҳолида муаммо бўлаётгани ҳақида мурожаат қилган эди.
Бу масала тегишли мутахассислар томонидан тезда ўрганилиб, муаммони бартараф этишга киришилди.

Тафсилотлар билан лавҳамиз орқали танишишингиз мумкин
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муаммо_ва_ечим
Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди

Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдидаги очиқ майдонда туман ҳокимининг ҳар кунги фуқаролар қабули жараёнида туманнинг Катта Олмазор маҳалласи 16-кўпқаватли уй аҳолиси вакиллари келиб тураржойлари олдидаги маросимлар ўтказиш учун қурилган, халқ тилида айтилганда “тўйхона” бузилишидан аҳоли норози бўлиб мурожаат қилган эди.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Шавкат Мавлонов, 2-сектор раҳбари Иззатилла Бозоров ва тегишли масъуллар биргаликда айни манзилга бориб, ушбу мурожаатда кўрсатилган масала юзасидан аҳоли билан мулоқот ўтказди. Аҳолининг таклиф ва истаклари эътиборга олиниб, 16-кўпқаватли уй олдидаги ушбу қурилма бузилмайдиган бўлди.

Аҳоли эса бу жойни ўз маблағлари ҳисобига таъмирлашга ҳамда келажакда аҳоли учун қулай масканга айлантиришни режалаштираётганлигини маълум қилди. Туман ҳокимлиги томонидан қурилманинг атрофидаги майдонлар, ариқлар таъмирлаб бериладиган бўлди.

Ташриф жараёнида туман ҳокими ва мутасаддилар маҳаллада “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди ва бу борада аҳолининг таклифларини ҳам ўрганди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

🔶Ҳар куни Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Шавкат Мавлонов ва бошқа тегишли муасаддилар томонидан ўтказилаётган фуқаролар қабули давомида аҳоли томонидан турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

🔶Навбатдаги кабулда тумандаги Лутфий маҳалласи аҳолиси томонидан ҳудудда жойлашган 7-кўпқаватли уйнинг ертўла қисмида авария ҳолати юзага келганлиги билдирилган эди.

🔶Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан масала жойига чиқиб ўрганилди ва барча носозликлар жойида бартараф этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

Кўча ёритиш чироқлари ҳам ўрнатилса аҳоли янада мамнун бўлишини айтмоқда

Туман ҳокимлиги биноси олдида ўтказилаётган ҳар кунги қабулларда Гулистон мавзесидаги 42- кўпқаватли уйда яшовчи аҳолидан ҳам мурожаатлар тушган эди.

Мурожаатда уй олди майдонида бошланган асфальтлаш ишлари чўзилаётгани ва йўллар жуда ноқулай бўлиб, чанг-тупроқ бўлиб ётгани, бу муаммони тезроқ бартараф этиш кераклиги ҳақида келтирилган эди.

Бугунги кунда ушбу ҳудудда асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди. Мурожаатларига эътибор қаратилиб, муаммоси бартараф этилаётган аҳоли https://t.iss.one/murojaat_chati га миннатдорчилик изҳорини ёзишди ва кўчаларида ёритиш чироқлари ўрнатиб берилса, янада мамнун бўлишини айтишмоқда.

Биз кўча ёритиш чироқларини ўрнатишга масъул бўлган “Туманнур” корхонаси мутасаддиларидан аҳолининг ушбу мурожаатига эътибор қаратишини ва ушбу манзилга ёритиш чироқлари ўрнатиб беришларини сўраб қоламиз.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

🔶Ҳар куни Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Шавкат Мавлонов ва бошқа тегишли муасаддилар томонидан ўтказилаётган фуқаролар қабули давомида аҳоли томонидан турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

🔶Навбатдаги кабулда тумандаги Хирмонтепа маҳалласида жойлашган 39-кўпқаватли уйнинг том қисми таъмирталаб ҳолга келганлиги билдирилган эди.

🔶Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан масала жойига чиқиб ўрганилди ва белгиланган манзилда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Мурожаатлар_эътиборда
#Муаммо_ва_ечим

Тирсакобод кўчаси энди ёп-ёруғ бўлади

Чилонзор туманида ҳар куни туман ҳокимлиги олдидаги очиқ майдонда туман ҳокими бошчилигида барча масъул мутасаддилар иштирокида ўтказилаётган фуқаролар қабули ва ҳокимлик томонидан Аҳоли мурожаатлари учун очилган https://t.iss.one/murojaat_chati га келиб тушаётган, ижтимоий тармоқлар, Президент портали орқали юборилаётган мурожаатлар тизимли равишда бартараф этиб келинмоқда.

Жумладан, туманимизнинг энг чекка маҳаллаларидан бири бўлган Тирсакобод маҳалласидаги Тирсакобод кўчаси аҳолиси кўчанинг кечки ва тунги пайтда ёритилмаслиги, қоронғи йўлларда юриш аҳоли учун ноқулайлик туғдираётгани ҳақида мурожаатлар қилиб келаётган эди.

Бугун туман Электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан Тирсакобод кўчасига ёритиш устунлари ўрнатилиб, кўчанинг ёп-ёруғ бўлиши таъминланмоқда.

Тирсакободликлар муаммоси бартараф этилиб, улар учун қулайликлар яратилаётгани учун барча мутасаддилар ва масъулларга ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi