Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.46K subscribers
49.6K photos
5.48K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
#Обод_маҳалла_дастури

⚡️Чилонзор туманида “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.

📸Айни кунларда туманимизнинг Ботирма маҳалласида ушбу дастур доирасида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар билан юқоридаги фотолавҳалар орқали танишишингиз мумкин.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_сайлови
«Миллий тикланиш» партияси марказий кенгашининг пленумида Ўзбекистон президентлик сайловида иштирок этиш учун «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан партия сиёсий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров номзод сифатида кўрсатилди.
*****
ХДП партияси марказий кенгашининг пленумида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисованинг номзоди президентлик сайловида иштирок этиш учун тавсия қилинди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_сайлови

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2021 йилги президентлик сайловларига амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Чилонзорлик ихтирочи Олимжон Юсупов томонидан ясалган хонадаги коронавирус инфекциясини зарарсизлантирувчи “Биогенетик” қурилмасининг тақдимот маросими “MY5” телеканали эфирлари орқали ҳам кенг ёритилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули

🔷Бугун Чилонзор тумани Халқ таълими бўлими раҳбари С.Мамадалиев ва тегишли масъуллар биргаликда тумандаги 1-сектор ҳудудига кирувчи умумтаълим мактабларининг барчасини қамраб олган ҳолда фуқаролар учун қабул ўтказди.

📩Қабулга келган 30 нафардан ортиқ ота-оналарнинг соҳа бўйича билдирган мурожаатларига Халқ таълими бўлими раҳбарияти билан биргаликда, 1-сектор ҳудудига кирувчи барча умумтаълим мактабларининг директорлари ҳам жавоб бериб, уларга тегишли йўл-йўриқлар кўрсатишди.

📊Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жорий ўқув йилида ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш жараёнида фақат 2014-йилнинг 1-январидан 31-декабрь санаси оралиғида туғилган болалар 1-синфга қабул қилиниши белгиланган.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Фуқаролар_қабули

Куни кеча Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдида очиқ ҳавода туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Қабулда аксарият мурожаатчилар уй-жой масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаатчиларга ҳозирда аҳолини тураржой билан таъминлашда уларга давлат томонидан имтиёз сифатида бошланғич тўловнинг бир қисми тўлаб берилиши ва бу борада қандай ҳужжатларни қаерга топшириш кераклиги, кимлар кафил бўлиши мумкинлаги каби тартиблар тушунтириб берилди.

Бундан ташқари, айрим тадбиркорларимиз ер ажратиш, кадастр масалаларида ҳам мурожаат қилди. Бундай мурожаатчиларга ер ажратиш масаласи туман ҳокимлиги ваколатидаги масала эмаслиги, ваколатли органларга мурожаат қилиб, аукцион савдолари орқалигини ерга эгалик қилиш мумкинлиги тушунтирилди. Кадастр масаласида ҳам аҳолига ҳуқуқий тушунтириш ва йўл-йуруқлар кўрсатилди.

Айрим фуқаролар эса маҳалла ҳудудида “Обод маҳалла” дастури бўйича кўпқаватли уйлар олдига болалар майдончаси ва спорт майдончалари қуриб бериш лозимлигини, таъмирлаш ишларини тезроқ охирига етказиш лозимлигини сўраб мурожаат қилишган. Бу масала юзасидан ҳам аҳоли билан мулоқот қилиниб, кенгашилган ҳолда режалар тузиб олинди.

Бешқўрғон МФЙ фаоллари маҳаллада мактабгача таълим ташкилоти йўқлиги ва уни қуриш масаласи пайсалга солиб келинаётгани ҳақида мурожаат қилди. Бу масала юзасидан ҳам туман МТТ раҳбари ва бошқа тегишли масъуллар билан кенгашилиб, маҳалла болалари учун МТМ қуриш ишлари яқин кунларда бошланиши маълум қилинди.

Туман ҳокими қабулига келаётган фуқароларнинг мурожаатлари батафсил ўрганилмоқда ва ижро бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури

💧Бугун “Тошиссиққуввати” Чилонзор тумани бўлими корхонаси ходимлари томонидан тумандаги Катта Хирмонтепа маҳалласида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ер остидан ўтувчи иссиқлик қувурларини янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

⚡️Туман ҳокимлиги томонидан яна бир муаммони бартараф этишга киришилди

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан аҳоли мурожаатлари учун очилган https://t.iss.one/murojaat_chati электрон манзилига кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Аҳоли томонидан ёзилган барча мурожаатлар эътибордан четда қолмаяпти. Куни кеча ушбу манзилган Дўмбиробод маҳалласи Тахиатош ва Ўсмир кўчаси ҳамда Гавҳар кўчасида яшовчи фуқаролар номидан мурожаат йўлланган эди.

Бугун ушбу мурожаатда кўрсатилган ҳолатларни ўрганиб, муаммоларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокимининг Архитектура, қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Аброр Аҳмедов, маҳалла жойлашган 4-сектор масъуллари биргаликда чиқиб ўрганди ва аҳоли билан ҳам кенгашиб, бу ерда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар режасини тузиб олди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

⚡️Туманимизда ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаяпти

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан аҳоли мурожаатлари учун очилган https://t.iss.one/murojaat_chati электрон манзилига келиб тушган мурожаатлардан яна бири 5-август куни тумандошимиз Анастасия Гладилова томонидан йўлланган эди.

Мурожаатга кўра тумандаги Бектўпи маҳалласида яшовчи Катишева Викториянинг ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлигига қарамай, шу кунга қадар “Аёллар дафтари”га киритилмаганлиги маълум қилинган эди.

Бугун ушбу масала юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўлла-қувватлаш бўлими масъуллари томонидан Бектўпи маҳалласига бориб, мурожаатда ке6лтирилган вазият ўрганилди. Маълум бўлишича, Катишева Виктория “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичига киритилган ва унга тез кунларда моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Хайрли_кун

⭐️Ассалому алайкум!

🗓Бугун 9-август, Душанба.
Григорий тақвими бўйича йилнинг 221-куни.
Йил якунига 144 кун қолди.

⭐️Кун давомида энг ёрқин лаҳзалар Сизга ҳамроҳ бўлсин тумандошлар!

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi