Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.51K subscribers
56.8K photos
6.35K videos
28 files
9.29K links
Download Telegram
#Йўл_қурган_савоб

Тирсакобод маҳалласида 660 метр узунликдаги пиёдалар йўлаги қурилди

Маҳаллага кириб борар экансиз, кўчалар, йўл ва йўлаклар тоза ва текис бўлса, кўнглингиз яйрайди. Аксинча, қаровсиз, нотекис бўлса, хунобингиз ошади.

Ҳа, Чилонзор туманининг Тирсакобод маҳалласида ҳам ички йўллар, йўлаклар таъмирталаб бўлиб қолганди. Ҳозирда ички кўчалар таъмирланиб, асфальт ётқизилган. Бугун эса маҳаллада яшовчи тадбиркор фуқароларнинг ҳомийлигида 660 метр узунликдаги пиёдалар йўлаги қурилди.

Маҳалладошлари учун йўл қуришдек савобли ишни амалга ошираётган, шу билан бирга маҳалла ободлигига ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларга туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмат