Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.66K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Обод_маҳалла_дастури

🛣Чилонзор тумани маҳаллаларида давлатимиз томонидан маҳаллалар учун ажратилган маблағлар эвазига ички кўчаларни асфальтлаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

🛣Бугун ана шу каби асфальтлаш ишлари “1-Чарх Камолон” маҳалласидаги ички кўчалар бўйлаб амалга оширилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Гербимиз_фахримиз

🇺🇿2-июль Ўзбекистон Республикасининг давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан Чилонзор туманида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

🇺🇿Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча Адиблар хиёбони майдонида жойлашган Тошкент тарихи давлат музейида Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Семинар

"Е-qaror" электрон тизими бўйича семинар бўлиб ўтди

Куни кеча Чилонзор туман ҳокимлигида давлат органлари ва муассасаларининг туман ташкилотлари масъул ходимлари иштирокида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими юзасидан семинар ташкил этилди.

Давлат органлари ва муассасаларининг туман ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этган семинар давомида, иштирокчилар томонидан берилган мавзуга оид саволларга масьул ходимлар томонидан жавоб берилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури
#Обод_Чилонзор

⚡️Чилонзор туманидаги “2-Чарх Камолон” маҳалласида туман ҳокимлиги томонидан "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган асфальтлаш ишлари давом этмоқда.

🛣Айни пайтда маҳалладаги узоқ йиллардан буён таъмирталаб бўлган ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Муносабат

Чиқиндилар ҳар куни тозаланади, лекин яна тўпланиб қолаверади. Нега?

Кун уз ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 2-июль куни чоп этилган “Чиқинди қоплаётган Чилонзор кўчалари” деб номланган танқидий мақолада келтирилган ҳолатлар юзасидан туман ҳокимлигининг тегишли идора ва ташкилотлари томонидан ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар жараёнида ҳақиқатдан ҳам айрим ҳудудларда чиқиндилар тез тўпланиб қолаётганлиги, аҳолининг чиқиндиларни махсус жойларга эмас, тўғри келган жойга ташлаб кетавериш ҳолатлари кўплиги, бундан ташқари, махсус чиқинди қутичалари кўчаларга кам қўйилганлиги ҳолатлари борлиги кўриб чиқилди.

Бугун эрта тонгдан, туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси техникалари ва ишчилари жалб қилинган ҳолда ҳашар уюштирилиб, чиқинди йиғилган жойлар тозаланди ва чиқинди қутичалари ўрнатилиши керак бўлган жойлар белгилаб олиниб, ўрнатиш чоралари режалаштирилди.

Бундан ташқари, Маънавият ва маърифат марказининг Чилонзор тумани бўлими, туман Ободонлаштириш бошқармаси, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ҳудудий инспектори, МФЙ раислари ва участка инспекторлари ҳамкорлигида аҳоли орасида тозалик ва озодаликни сақлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлиги, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда чиқиндиларни махсус жойга ташламай, жамоат жойларини ифлослантириш ҳолатлари учун жавобгарликлар борлиги тўғрисида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилиши ҳам режага киритилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👆Чилонзор туманида бугунги кунгача “Обод маҳалла” дастури доирасида:

🔹1-секторда 52 минг 219 метр квадрат,
🔹2-секторда 40 минг 922 метр квадрат,
🔹3-секторда 34 минг 315 метр квадрат,
🔹4-секторда 28 минг 20 метр квадрат маҳаллалар ички кўчалари асфальт қилинди.
Айтиш жоизки, маҳаллаларни обод қилиш, ички кўчаларни асфальтлаш ишлари туманнинг барча ҳудудларида қизғин давом эттирилмоқда. Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг маҳаллабай тизим бўйича халқни рози қилиш йўлида олиб бораётган изчил ислоҳотлари ўз самарасини бермоқда.

👉 Лавҳамизда 2-Чарх Камолон маҳалласидаги асфалтьлаш ишлари жараёни

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди:

👉 Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.

👉 Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.

👉 Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.

👉 Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

👉 Агар 1 рақами, яъни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

▫️6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал таъмирланади

▫️Кўп квартирали уй-жойларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга субсидия ажратилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot