#Чилонзорда_спорт_майдончалари_сони_ортмоқда
Баҳористон маҳалласида ҳам “Street workout” майдони қурилмоқда
“Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастурида аҳолининг ўз маҳалласи ҳудудида спорт билан шуғилланишини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Айтиш жоизки, бу борада Чилонзор туманида шу кунга қадар туман маҳаллаларида жами 12 та ана шундай “Street workout” майдончалари барпо этилиб, фойдаланишга топширилган. Қурилаётган спорт майдончаларидаги спорт анжомларининг сифати, мустаҳкамлиги ҳар доим туман ҳокими ва ҳокимлик мутасаддиларининг диққат марказида бўлиб келмоқда.
Шунингдек, куни кеча туман ҳокими Сарвар Махаметов Баҳористон маҳалласида барпо этилаётган шу каби спорт майдонининг қурилиш ишларини бориб кўрди. Аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берди ҳамда маҳалла ҳудудида яна 3 та шундай спорт майдончалари ташкил этилиши режалаштирилаётганлигини маълум қилди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати