Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.57K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Аҳоли_бандлигини_таъминлаш_учун

Президент янги қарор қабул қилди

2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун қуйидаги миқдорларда субсидия, нафақалар ва микрокредитлар ажратиш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқланди:
Субсидиялар ажратиш учун – 92,3 миллиард сўм;
Ишсизлик нафақалари тўлаб бериш учун – 65,1 миллиард сўм;
Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш харажатларини қоплаш учун – 40,6 миллиард сўм;
Янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банкларига ажратиладиган ресурслар учун – 125 миллиард сўм.
Қарорнинг тўла матни билан https://facebook.com/chilonzorhokimiyati саҳифамизда танишинг.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати