Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
⚡️Юқорида айтиб ўтганимиздек, бугун туманнинг 1-сектор штабида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан қабул ўтказилди. Қабул давомида эса мурожаатчилар туман масъуллари ҳамроҳлигидаги махсус автобусда саноат корхоналарига боришди.

⚡️Фуқароларни корхоналардаги мавжуд бўш иш ўринлари билан таништириш баробарида уларга у ерда яратилга меҳнат шароитлари ҳам таништирилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Ноқонуний_қурилма

Тирсакобод ва Бўрижар маҳаллаларидаги ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда
Бугунги кунда мамлакатимизнинг қайси гўшасига борманг, ўзгаришлар ва янги бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўласиз. Жумладан, пойтахтимизда ҳам барча маҳаллаларда “Обод маҳалла”, “Обод кўча” дастурлари асосида ободлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Албатта, маҳалла ҳудуди ва кўчалар замонавий ва ҳар томонлама қулай бўлиши учун маълум шаҳарсозлик қоидаларига амал қилиниши керак. Лекин шу пайтгача маҳаллалар ичидаги кўчалар ва майдонларда ноқонуний, ўзбошимчалик билан қурилган қурилма ва ўралмалар маҳалла қиёфасини кўримсиз ҳолга келтириб қўйганди.

Шу боис, Чилонзор туманидаги барча маҳаллалар ва кўчалардаги ноқонуний қурилма ва ўралмалар олиб ташланмоқда ва аҳолига қулай бўлган кенг кўча, йўллар, одамлар ҳордиқ чиқариши учун яшил майдонлар ташкил этилмоқда. Бугун ҳам, Тирсакобод ва Бўрижар маҳаллаларидаги шундай ноқонуний қурилмалар бартараф этилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Аҳоли учун оммавий қабуллар бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исломов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Чилонзор, Учтепа, Олмазор ва Шайҳонтоҳур тумани аҳолиси учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда вазирликлар, қўмита ҳамда қатор ташкилотлар ҳам фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглашди.

Шунингдек, Чилонзор туман ҳокимига ҳам 40 дан ортиқ фуқаролар ўз масалалари бўйича мурожаат қилишди. Аксарият фуқаролар уй-жой билан таъминлаш, субсидия ажратиш, бандлик каби масалалар юзасидан мурожаат қилди. Мурожаатлар шу жойнинг ўзида тегишли масъуллар билан муҳокама этилиб, айримларига ечим топилди. Баъзи ечими муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Ашхободга жўнаб кетди

👉https://xabar.uz/61d

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
#Аҳоли_бандлигини_таъминлаш_учун

Президент янги қарор қабул қилди

2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2021 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун қуйидаги миқдорларда субсидия, нафақалар ва микрокредитлар ажратиш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқланди:
Субсидиялар ажратиш учун – 92,3 миллиард сўм;
Ишсизлик нафақалари тўлаб бериш учун – 65,1 миллиард сўм;
Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш харажатларини қоплаш учун – 40,6 миллиард сўм;
Янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банкларига ажратиладиган ресурслар учун – 125 миллиард сўм.
Қарорнинг тўла матни билан https://facebook.com/chilonzorhokimiyati саҳифамизда танишинг.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Коммунал_соҳа

Бектўпи маҳалласида иссиқлик тармоқлари қувурлари янгисига алмаштирилмоқда

Хабарингиз бор, Чилонзор туманининг “Бектўпи” маҳаласида “Обод маҳала” дастури доирасида тўлиқ ободлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, бугун маҳалла ҳудудидаги иссиқлик тармоқларининг эскирган қувурлари янгисига алмаштирилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#КУН_ҲИКМАТИ

У ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. Чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам кўнгилсиздир, ёлғон бўлса янада нафратлидир.
Сўз етказувчининг хоҳ каттаси, хоҳ кичиги — дўзах ўтининг тутантуруғи бил.

Алишер Навоий
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили
#Ёшлар_сиёсати_амалда

1 майдан қандай янгиликлар кутиляпти?

31 ёшга тўлмаган фуқароларнинг IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT каби халқаро имтиҳон тизимларидан юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилади;

Ижарада яшовчи талабалар учун ижара харажатларининг 50%и Давлат бюджетидан қоплаб берилади. Бунда қоплаб бериладиган сумма Тошкент шаҳрида максимал тўлов 245 минг сўмдан, бошқа ҳудудларда эса 122 500 сўмдан ошмаслиги керак;

Мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилинади;

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари сони 15 фоизга (5 288 та) қисқартилади;

Деҳқончиликни бошлаётган “Ёшлар дафтари”даги ёшларга уруғлик ва кўчат харид қилиши учун 2 млн сўмгача субсидия берилад;

“Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга ижара харажатлари 30 фоизи компенсация қилинади;

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга коллеж ва техникум ўқувчиларига амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида 490 минг сўмдан субсидия тўланади;

Тадбиркорларга:

25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қайтариб берилади;
“Ёшлар дафтари”даги ёшларни ишга олишса, давлат мулки ижараси бўйича имтиёзлар берилади;

Ёпиқ масканларда концерт-томоша тадбирларини ўтказиш тақиқланади.