👍👌😎🫡ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИ 30 ЁШДАБугун миллий валютамиз сўм қабул қилинганига 30 йил тўлди.⏺Марказий банк томонидан 1991-1993 йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.
⏺1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.
⏺Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди. Дастлаб 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200 (1997 йил), 500 (1999 йил) ва 1000 сўмлик (2001 йил) пуллар бирин-кетин муомалага киритилди.
⏺Марказий банк томонидан йиллар давомида пул сифатини яхшилаш, хавфсизлигини ошириш ва дизайни борасида тинимсиз изланишлар олиб борилди.
⏺2018 йилда ихчам ва енгилроқ вазнда янги дизайндаги танга пуллар – 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар чиқарилди. Янги дизайндаги 1000 сўмлик танга эса 2022 йилда муомалага киритилди.
⏺Нақд пулга доир ислоҳотларнинг давоми сифатида банкнотларнинг янги дизайни ишлаб чиқилди. 2021 йилда 2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 сўмлик ва 2022 йилда 200 000 сўмлик қийматдаги янги банкнотлар халқимизга тақдим этилди.
⏺Ушбу банкнотлар қоғоз сифати, ҳимоя қатламлари борасида эскиларидан анча фарқ қилади. Пулларнинг дизайнида "Буюк Ипак йўли" ва мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари мавзуси акс эттирилди.
⏺Миллий валюта давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи, унинг ўзлигини акс эттирувчи, дунёга танитувчи муҳим давлат рамзи ҳисобланади. Давлат рамзларига ҳурмат билан муомалада бўлиш, аввало, ўша халқнинг ўзига бўлган юксак эътиборини ифодалайди.
#tarixda_bugun🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin