Central Bank of Uzbekistan
30.4K subscribers
6.77K photos
539 videos
3 files
8.13K links
Мурожаат учун / Для обращения
[email protected], 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
👍👌😎🫡

Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредит ажратилишига доир жорий этилаётган вақтинчалик тартиб юзасидан шарҳ

Бугунги кунда фирибгарлар рақамли технологиялар воситасида ижтимоий муҳандислик усулларини қўллаган ҳолда фуқароларнинг номига тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали онлайн кредитлар расмийлаштириш ҳамда банк картасига тушган кредит маблағларини P2P ўтказмалари орқали ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 млрд. сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

Ушбу турдаги фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганиб чиқилди ва онлайн кредит ажратишда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун Европа Иттифоқи, Австралия ва Россия Федерациясида 14 календар кунлик, АҚШда 3 календар кунлик, Канадада 2 календар кунлик “совиш” даври амалиёти мавжудлиги аниқланди.

Шу муносабат билан Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда. Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.

Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.

Ушбу талабнинг ўрнатилиши кредит олиш бўйича ариза фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига яна бир бор ойдинлик киритиш имконини беради.

Вақтинчалик тартибга кўра, кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади. Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.

Бу эса, фирибгарлар алдовига учган фуқаролар номига бир нечта кредит ташкилотидан кредит маблағлари ажратилишининг олдини олади.

Бундан ташқари, фуқаро кредит ташкилоти мобиль иловасидан янги рўйхатдан ўтиб ёки мавжуд аккаунтга бошқа қурилмадан кириб, биринчи марта онлайн кредит олганда, мазкур кредит ажратилганидан бошлаб 48 соат давомида кредит ҳисобидан P2P амалиётлар, жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва электрон ҳамёнларга ўтказмалар, мобиль алоқа операторлари орқали телефон рақами ҳисобини тўлдириш, чет элга пул ўтказмалари ҳамда онлайн валюта айирбошлаш операцияларига чекловлар ўрнатилиши белгиланмоқда.

Мазкур чекловларни ечиш учун мижоз 48 соат ичида кредит ташкилоти томонидан юборилган СМС-хабарда қайд этилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини маълум қилади, кредит ташкилоти ходими эса мижозга қайта боғланиб, берилган маълумотлар тўғрилигини текшириб, қўшимча тасдиқдан ўтказади.

Юқорида қайд этилган чекловлар ажратилган кредит маблағларини фуқаро ўз ихтиёрига кўра нақдлаштиришига ёки товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш каби операцияларига таъсир кўрсатмайди ва бу операциялар ҳеч бир чекловларсиз амалга оширилиши мумкин.

Кредит маблағлари фуқаронинг банк картасига ўтказилгандан кейин пул маблағлари сарфланмаган бўлса, 48 соат ичида кредит олишга ариза мижоз томонидан фирибгарлар таъсирида берилгани аниқланса ёки мижоз қўшимча тасдиқдан ўтишни амалга оширмаса, кредит шартномаси кредит ташкилоти томонидан бекор қилинади ва ажратилган пул маблағлари кредит ташкилоти ҳисобига қайтарилади.

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

📹Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредит ажратилишига доир жорий этилаётган вақтинчалик тартиб юзасидан видеошарҳ

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

😎Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “SIRIUS KREDIT” масъулияти чекланган жамияти микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди.

———

😎На основании решения Правления Центрального банка ООО “SIRIUS KREDIT” зарегистрировано путем включения в реестр организаций, осуществляющих деятельность микрофинансовой организации.

#litsenziya #лицензия #regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича 2024 йил 24 октябрга белгиланган бошқарув йиғилиши санасини кўчириш тўғрисида

🏆Халқаро молия ташкилотлари томонидан жаҳон ва савдо ҳамкорлардаги иқтисодий истиқболлар бўйича янгиланган прогнозлар ва 2024 йил III чораги бўйича мамлакатимизнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг иккинчи ярмида эълон қилинишини, ишлаб чиқилаётган макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларда ушбу янгиланган кўрсаткичлар асос бўлишини инобатга олиб, Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш ва Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари концептуал лойиҳасини тасдиқлаш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги таянч йиғилиши жорий йилнинг 31 октябрида ўтказилиши белгиланди.

#regulyator #boshqaruv_yigilishi #asosiy_stavka

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 31 октябрда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.

———

Пресс-релиз о решении, принятом Правлением Центрального банка 31 октября 2024 года, сохранить основную ставку без изменений, на уровне 13,5% годовых.

———

Press release on the decision taken by the Board of the Central Bank on October 31, 2024, to keep the policy rate unchanged at 13,5% per annum.

#regulyator #regulator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари"нинг дастлабки концептуал лойиҳаси юзасидан Пресс-релиз.

———

Пресс-релиз о предварительном концептуальном проекте «Основных направлений денежно-кредитной политики на 2025 год и период 2026-2027 годов"

———

Press release of the preliminary conceptual project of "Monetary Policy Guidelines for 2025 and the period 2026-2027"

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

😎Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “SARMOYACHI GROUP” масъулияти чекланган жамияти микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди.

———

😎На основании решения Правления Центрального банка ООО «SARMOYACHI GROUP» зарегистрировано путем включения в реестр организаций, осуществляющих деятельность микрофинансовой организации.

#litsenziya #лицензия #regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

😎Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “TEZPUL ONLINE MIKROMOLIYA TASHKILOTI” масъулияти чекланган жамияти микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди.

———

😎На основании решения Правления Центрального банка ООО «TEZPUL ONLINE MIKROMOLIYA TASHKILOTI» зарегистрировано путем включения в реестр организаций, осуществляющих деятельность микрофинансовой организации.

#litsenziya #лицензия #regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎Кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, Марказий банк бошқарувининг 2024 йил 23 ноябрдаги 37/1–сонли Қарори билан “Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”нинг якуний таҳрири тасдиқланди.

———

😎С учётом предложений и замечаний, высказанных широкой общественностью, Постановлением правления Центрального банка №37/1 от 23 ноября 2024 года утверждена окончательная редакция документа «Основные направления денежно-кредитной политики на 2025 год и период 2026-2027 годов».

———

😎The final version of the “Monetary Policy Guidelines for 2025 and 2026-2027” has been approved by the Resolution of the Board of the Central Bank No.37/1 dated November 23, 2024 taking into account suggestions and comments from the general public.

#regulyator #регулятор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк ижтимоий тармоқларда битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда бу борада нотўғри маълумотлар тарқатилаётганлигини маълум қилади.

Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.

Бугунги кунда банк карталарига эга жисмоний шахсларнинг қарийб 97 фоизида (22 млн.та) 5 тагача, 3 фоиз (770 мингта) жисмоний шахсда 5-20 гача ҳамда 0,03 фоизда ёки 7 мингта жисмоний шахсда 20 тадан ошиқ карталар расмийлаштирилган.

Жисмоний шахслар номига кўп миқдорда очилган банк карталарини таҳлил қилиш жараёнида, ушбу банк карталарининг бир қисмидан (аксарият ҳолатларда карта эгасининг хабари йўқ) фирибгарлик мақсадларида фойдаланилаётганлиги аниқланган.

Муҳокама қилинаётган меъёрлар аҳолининг банк карталари орқали тўловларни амалга оширишда ноқулайликлар келтириб чиқармайди ва ушбу талаблар тижорат банкларининг банк карталарини эмиссия қилиш фаолиятини тартибга солишга қаратилган.

Ўз навбатида, Марказий банк бу борада вазиятни мунтазам кузатиб боришини маълум қилади.

Шунингдек, ушбу талаблар тўлиқ тайёр бўлгандан кейин журналистлар ва кенг жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қилинади.

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 12 декабрда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.

———

Пресс-релиз о решении, принятом Правлением Центрального банка 12 декабря 2024 года, сохранить основную ставку без изменений, на уровне 13,5% годовых.

———

Press release on the decision taken by the Board of the Central Bank on December 12, 2024, to keep the policy rate unchanged at 13,5% per annum.

#regulyator #regulator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Банк назорати қўмитасида ноябрь ойида ўттиздан ортиқ масала кўриб чиқилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг ноябрь ойидаги йиғилишларида (9 марта) 32 та масалани кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул қилди.

🤩Батафсил

#regulyator

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

🏘Уй-жой сотиб олишда фуқаролар фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслиги учун қандай ўзгаришлар киритилмоқда?

Мавзу юзасидан Марказий банк масъул ходими изоҳ берди.

🤩📹Батафсил видеода

#regulyator #firibgarlik

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM