Central Bank of Uzbekistan
31.4K subscribers
6.98K photos
547 videos
3 files
8.31K links
Мурожаат учун / Для обращения
[email protected], 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
👍👌😎🫡

2024 йил I ярим йиллиги учун "Ипотека кредитлари шарҳи" тайёрланди

🏢👨‍👩‍👦Мазкур шарҳда уй-жой бозоридаги ҳамда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк томонидан 2024 йил III чораги учун "Пул бозори ва ликвидлик шарҳи" тайёрланди.

2024 йилнинг III чорагида Марказий банк асосий ставкасини пасайтирилиши ва банк тизими ликвидлик профицитининг ошиб бориши ҳисобига, банклараро депозит ва РЕПО операциялари ҳажмининг ҳамда улар бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши кузатилди.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

2024 йил I ярим йиллик учун молиявий барқарорлик шарҳи тайёрланди.

2024 йил I ярим йиллиги учун молиявий барқарорлик шарҳида глобал ва Ўзбекистон иқтисодиётидаги молиявий шароитлар ва заифликлар, активлар бозоридаги вазият, банк тизими бўйича тўлов қобилияти ва ликвидлилик макро стресс-тест натижалари, иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳолат, Марказий банк томонидан юритилаётган макропруденциал сиёсатдаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда молиявий барқарорликка таъсир кўрсатиши мумкин бўлган потенциал ташқи ва ички хатарлар акс эттирилган.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада.
🤩Қисқа пресс-релиз.

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарор юзасидан шарҳ

🟢Марказий банк бошқарувининг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори (Адлия вазирлигида 2024 йил 11 октябрь куни 3030-9-сон билан) давлат рўйхатидан ўтказилди.

🟢Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, тижорат банкларида мижозларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва улар билан ишлаш тартибини такомиллаштириш ва банкларнинг бу соҳада масъулиятини ошириш мақсадида:

банклар мурожаатлар билан ишлашда ўз ички тартибига эга бўлиши ва уни банкнинг веб-сайтида жойлаштириши;

мурожаатларни кўриб чиқиш учун алоҳида махсус тузилмавий бўлинма ташкил этилиши ва бунда ушбу таркибий бўлинма ходимлари шикоятларни батафсил ўрганиб чиқиш ҳамда истеъмолчилар билан низоларни ҳал қилишда қатор ваколатларга эга бўлиши;

мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилиш ҳамда ички назоратни амалга ошириш доирасида банкнинг ички аудит хизматига вазифалар белгиланиши;

мурожаатларни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида рўйхатга олиш, қабул қилиш, тўплаш, таснифлаш ва тизимлаштириш, шунингдек, мурожаатларда кўтарилаётган масалалардан келиб чиққан ҳолда тизимли камчиликларни аниқлаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи электрон ахборот тизимини жорий этиш;

мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига асосан маълумотномалар (шарҳлар) тузиш ҳамда ушбу маълумотномалар асосида мурожаатларда кўп маротаба кўтарилаётган салбий ҳолатларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқишга доир талаб ва қоидалар ўрнатилди.

🟢Янги қоида ва талабларнинг амалиётга жорий этилиши истеъмолчиларнинг мурожаатлари сифатли ва самарали кўриб чиқилишига, мурожаатларни умумлаштирган ҳолда таҳлил қилиниши натижасида банкда истеъмолчиларнинг эътирозини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга, шунингдек, банкда мурожаатлар билан ишлаш фаолиятининг шаффофлигини таъминлаган ҳолда уларнинг бу борадаги масъулиятини оширишга хизмат қилади.

🟢Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2025 йил
17 январдан кучга киради.

🟢Ҳужжат билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

📈Марказий банк томонидан 2024 йил январь-сентябрь ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди

Мазкур шарҳга кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида нақд пул муомаласи банкларга нақд пуллар тушуми манбаларида ва банклардан берилган нақд пул мақсадлари бўйича кескин таркибий ўзгаришларсиз, номинал миқдорининг ўсиши фонида шаклланди.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

————

📈Центральным банком подготовлен "Краткий обзор налично-денежного обращения" за январь-сентябрь 2024 года

Согласно обзору, за 9 месяцев текущего года наличное обращение формировалось на фоне роста номинальной суммы, без резких структурных изменений источников поступления денежных средств в банки и назначения денежных средств, выдаваемых банками.

🤩Подробнее по ссылке

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк томонидан 2024 йил III чорак якунлари бўйича "Микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг молиявий ҳолати шарҳи" тайёрланди

Мазкур шарҳ 2024 йилнинг III чорак якунлари бўйича микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг асосий ва молиявий барқарорлик кўрсаткичлари, хусусан, активлари, мажбуриятлари, капитал ва даромадлилигида юзага келган асосий тенденцияларни изоҳлайди.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун "Истеъмол кайфияти шарҳи" тайёрланди.

2024 йилнинг октябрь ойида ўтказилган сўровларда 3 300 дан зиёд аҳоли қатнашди. Унга кўра, аҳоли келгуси 12 ойда иқтисодий шароитларнинг жорий ҳолати сақланиб қолишини кутиши билан бирга, кредитга бўлган талабни мақбуллашиб, харажатларни қисқартириш (оптималлаштириш) орқали молиявий барқарорликни сақлашга интилмоқда.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк томонидан 2024 йил III чорак учун "Бизнес кайфияти шарҳи" тайёрланди

2024 йилнинг III чорагида республика бўйича умумий тадбиркорлик муҳитида ижобий тенденция сақланиб қолди. Респондентларнинг 57 фоизи бизнес муҳити яхшиланганини қайд этди. Сўнгги тўрт чорак давомида ушбу кўрсаткич барқарор сақланиб қолди.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк томонидан 2024 йилнинг январь-октябрь ойлари учун “Жисмоний шахсларнинг валюта операциялари бўйича қисқача шарҳ” тайёрланди

Ушбу шарҳда жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ҳамда валюта айирбошлаш операциялари тўғрисида маълумотлар келтирилган.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

———

Центральным банком подготовлен "Краткий обзор валютных операций физических лиц" за период с января по октябрь 2024 года

В обзоре содержатся данные об объемах трансграничных денежных переводов и валютно-обменных операциях, осуществленных за январь-октябрь текущего года

🤩Подробнее по этой ссылке

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡


📈Марказий банк томонидан 2024 йил учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" тайёрланди

2024 йил давомида нақд пул муомаласи банкларга нақд пуллар тушуми манбаларида ва банклардан берилган нақд пул мақсадлари бўйича кескин таркибий ўзгаришларсиз, номинал миқдорининг ўсиши фонида шаклланди.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

————

📈Центральным банком подготовлен "Краткий обзор налично-денежного обращения" за 2024 год

В течение 2024 года наличное денежное обращение формировалось на фоне роста номинальной суммы, без резких структурных изменений источников поступления наличных денег в банки и цели наличных денег, выдаваемых банками.

🤩Подробнее по ссылке

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк томонидан 2024 йил учун “Жисмоний шахсларнинг валюта операциялари бўйича қисқача шарҳ” тайёрланди

Ушбу шарҳда 2024 йил давомида трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ҳамда валюта айирбошлаш операциялари тўғрисида маълумотлар келтирилган.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк томонидан 2024 йил IV чораги учун "Пул бозори ва ликвидлик шарҳи" тайёрланди.

2024 йилнинг IV чорагида банк тизимида ликвидлик
профицитининг ўсиб бориши ва пул бозорининг муддати бир кундан юқори бўлган сегментида фоиз ставкаларининг пасайиш
тенденциялари кузатилди.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банк томонидан 2024 йил IV чораги учун "Пул-кредит сиёсати шарҳи" тайёрланди.

Мазкур шарҳда инфляция ва инфляцион кутилмалар, ички иқтисодий шароитлар хамда макроиқтисодий прогнозлар ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh #обзор

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк томонидан 2024 йил IV чорак учун "Бизнес кайфияти шарҳи" тайёрланди

2024 йил IV чорагида сўровда иштирок этган тадбиркорларнинг 53 фоизи жойларда бизнес муҳити яхшиланганини маълум қилди (III чоракда бу кўрсаткич 57 фоизни ташкил этган эди). Сўнгги икки йил давомида ушбу кўрсаткич 52–57 фоиз оралиғида сақланиб келмоқда.

🤩Батафсил ушбу ҳаволада

#sharh

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM