Central Bank of Uzbekistan
30.4K subscribers
6.78K photos
539 videos
3 files
8.15K links
Мурожаат учун / Для обращения
[email protected], 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан очилган “Markaziy_Banki_uz” сохта каналида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, уларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Марказий банк бу каби хабар ва фойдаланувчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

Марказий банк фуқароларга қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтади:
▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

#firibgarlik #feyk

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банкда халқаро экспертлар иштирокида семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида таркибий бўлинмалар ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар раҳбар ва ходимлари учун халқаро экспертлар иштирокида “Лойиҳалар ва жараёнларни бошқариш” мавзусида уч кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинар давомида иштирокчиларга лойиҳалар ва жараёнларни бошқариш соҳасидаги халқаро тажриба ва амалиётга татбиқ қилинган самарали услублар тақдим этилди.

Хусусан, лойиҳалар ва жараёнларни бошқариш тизимининг жорий этилиши молия бозорининг ўзгарувчан талабларига мослашишга, ички жараёнларни оптималлаштиришга, қарорларни қабул қилиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга ёрдам беради.

Тадбирда ёритилган мавзуга оид масалалар иштирокчилар томонидан интерфаол муҳокама қилинди.

———

В Центральном банке прошел семинар с участием международных экспертов

В Центральном банке Республики Узбекистан прошел трехдневный семинар для руководителей и ведущих сотрудников структурных подразделений и подведомственных организаций на тему «Проектное и процессное управление» с участием международных экспертов.

Участникам семинара был представлен международный опыт и практические методы в области управления проектами и процессами.

В частности, внедрение системы управления проектами и процессами создаст возможность быстро адаптироваться к меняющимся требованиям финансового рынка, оптимизировать внутренние процессы, обеспечить прозрачность процессов принятия решений.

Участники в интерактивном формате обсудили вопросы, связанные с затронутой на данном мероприятии темой.

———

A seminar was held at the Central Bank with the participation of international experts

In the Central Bank of the Republic of Uzbekistan, a three-day training seminar was held for top management and key employees of structural divisions and subordinate organizations on the topic “Project and process management” with the participation of international experts.

International experience and practical methods in the field of project and process management were presented to the seminar participants.

In particular, the implementation of the project and process management system helps to adapt to the changing requirements of the financial market, optimize internal processes, and ensure the transparency of decision-making processes.

Issues related to the topic covered at the event were interactively discussed by the participants.

#seminar #семинар

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк раиси ёшлар билан учрашди

“Ёшлар форуми-2023” доирасида Марказий банк раисининг “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқоти ташкил этилди.

#yoshlar #uchrashuv

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

📊Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг декабрь ойи сўровномасида фаол иштирок этинг ва эсдалик совғаларини ютиб олинг

🔸Инфляция ва унинг омиллари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

🔸Сўровда қатнашганлар орасида ғолиблар “random” платформасида тасодифий танлаш орқали амалга оширилади. Сўровнома 2024 йил 6 январга қадар давом этади.

❗️Эслатма: сўровда иштирок этгандан сўнг, ботни ўчириб юборманг ва текшириб туринг. Ғолиб билан бот орқали боғланилади.

Аҳоли ва тадбиркорлар орасидан биттадан ғолиблар аниқланиб, совғалар топширилади.

➡️@kutilmalar_dekabr2023_bot

———

📊Примите активное участие в опросе Центрального банка по определению инфляционных ожиданий за декабрь месяц и получите возможность выиграть памятные призы

🔸Поделитесь своим мнением и суждениями об уровне инфляции и её факторах. Ваше мнение важно для нас.

🔸Победители среди участников опроса будут определены случайным образом через платформу “random”. Опрос будет проводиться до 6 января 2024 года.

❗️Напоминание: после участия в опросе не удаляйте бот и проверяйте его. Через него мы свяжемся с победителем.

Среди населения и предпринимателей будут выбраны по одному победителю и им будут вручены призы.

➡️@kutilmalar_dekabr2023_bot

#sorovnoma #опрос

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда

😎“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддасига асосан Марказий банк томонидан жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида республиканинг барча ҳудудларидаги тижорат банклари муассасаларида мижозлар билан ўзаро муносабатларни ташкил этиш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилаётганлиги юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди.

😎Ўрганишларга кўра, бир қатор банкларнинг жойлардаги муассасалари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни олиб боришда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилмаганлик ҳолатлари кузатилди.

😎Хусусан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида жами аниқланган қоидабузарлик ҳолатларидан 48 фоизи кредит, 29 фоизи омонат ҳамда 23 фоизи банк карталари билан боғлиқ амалиётларга тегишлидир.

😎Бунда қоидабузарликларнинг асосий қисми кредитлар ва омонатлар тўғрисида қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ахборотларнинг тўлиқ тақдим этилмаслик (кредит ва омонат шартномалари нусхалари ҳамда ушбу маҳсулотларнинг асосий шартларини ўзида акс эттирувчи ахборот варақалари тақдим этилмаган, омонат ва кредитнинг айрим шартлари тушунтирилмаган) ҳамда карта орқали тўловлар қабул қилинмаслик ва банк кассасидаги терминаллар орқали нақд пул берилмаслик кабиларни ташкил этади.

😎Ушбу ҳолатлар мавжуд бўлган банкнинг бошқарув органлари томонидан банкнинг репутацион хатарларини самарали бошқаришга эътибор қаратилмаётганлигини, шу жумладан, банкдаги истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни ташкил қилиш бўйича жараёнларда “мижозбай” тамойилига асосланган хизмат кўрсатиш тўлиқ йўлга қўйилмаганлигини кўрсатмоқда.

😎Марказий банк юқорида келтирилган амалиётларни истеъмолчиларнинг манфаатларига мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ҳамда хизмат кўрсатиш шартларининг шаффофлигини таъминлаш, уларнинг сифатини ошириш, шунингдек, банк хизматлари бозорининг ахборот очиқлигини янада яхшилаш мақсадида тижорат банкларидан истеъмолчиларга кредит ажратишда ҳамда улардан омонатлар жалб этишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишни талаб қилади.

😎Марказий банк томонидан келгусида ҳам ҳудудлардаги барча тижорат банклари муассасаларида ва банкларнинг масофавий хизмат кўрсатиш тизимларида мижозлар билан ўзаро муносабатларни ташкил этишда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилаётганлиги юзасидан мунтазам равишда назорат тадбирлари амалга ошириб борилиши ҳамда назорат тадбирлари натижаларига асосан қоидабузарликка йўл қўйган банкларга нисбатан жарима жазо чораларини қўллаб, бу ҳақда ушбу банкларнинг номларини кўрсатган ҳолда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилиши билдирилади.

Ҳурматли банк хизматлари истеъмолчилари❗️

😎Агар Сиз тижорат банклари хизматларидан фойдаланганингизда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларингиз бузилса, у ҳолда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона “Ишонч телефони” орқали мурожаат этишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM