Central Bank of Uzbekistan
30.6K subscribers
6.83K photos
543 videos
3 files
8.19K links
Мурожаат учун / Для обращения
[email protected], 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
👍👌😎🫡

Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) томонидан Гаров реестри фаолиятини янада такомиллаштириш борасида тайёрланган дастлабки ҳисобот кўриб чиқилди

Мазкур ҳисобот ХМКнинг техник кўмак миссияси якуни бўйича тайёрланган бўлиб, унда Гаров реестрининг ҳозирги ҳолати, мавжуд техник имкониятлари ҳамда фойдаланувчиларга янада қулайликлар яратиш билан боғлиқ таклифлар акс этган.

Учрашувда Марказий банк раҳбарияти томонидан билдирилган таклифларни амалга ошириш борасида қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкониятлари муҳокама этилди. Шунингдек, Гаров реестри фаолиятини такомиллаштиришда халқаро стандартларга мослаштириш ҳамда илғор хорижий тажрибага эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

———

В Центральном банке был рассмотрен предварительный отчет, подготовленный Международной финансовой корпорацией (МФК), по вопросу дальнейшего совершенствования деятельности Залогового реестра

Данный отчет был подготовлен по итогам миссии технической помощи МФК и содержит информацию о текущем состоянии Залогового реестра, его технических возможностях, а также предложения, направленные на создание дополнительных удобств для пользователей.

На встрече обсуждались возможности разработки совместных мероприятий по реализации предложений, озвученных руководством Центрального банка. Также было отмечено, что при совершенствовании деятельности Залогового реестра необходимо учитывать международные стандарты и передовой зарубежный опыт.

———

The Central Bank reviewed a preliminary report prepared by the International Finance Corporation (IFC) on further improving the operation of the Collateral Registry

This report was developed based on the results of the IFC's technical assistance mission and includes information on the current state of the Collateral Registry, its existing technical capabilities, and proposals aimed at creating additional conveniences for users.

During the meeting, opportunities for developing joint measures to implement the proposals expressed by the Central Bank's management were discussed. It was also emphasized that in improving the operation of the Collateral Registry, attention should be paid to aligning with international standards and leveraging advanced foreign practices.

#xalqaro_hamkorlik #международное_сотрудничество #international_cooperation

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

2024 йил 4 декабрь ҳолатига давлат қимматли қоғозлари даромадлилик эгри чизиғи ҳисобланди.

🤩Батафсил

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкда "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда Марказий банк марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудий бош бошқармалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Марказий банк тизимида коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бошқариш бўйича олиб борилаётган фаолият натижаларига батафсил тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан сўз юритилди. Давра суҳбати иштирокчиларига қонуннинг мақсади ва амал қилиш соҳаси, манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишининг асосий сабаблари, ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, чекловлар, жумладан, қонун талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланганлиги келтириб ўтилди.

Бундан ташқари, барча ходимлар учун коррупцияга қарши курашиш соҳасида 13 та ички локал ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳамда ушбу ҳужжатларда ходимлар фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни ўзида акс эттирувчи тақиқлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Давра суҳбати жонли мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Асосий самарадорлик кўрсаткичлари тизимини яратиш бўйича маслаҳат тадбирлари ташкил этилди

Қозоғистон Миллий банки экспертлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки учун асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимини жорий этиш бўйича маслаҳат тадбирлари бўлиб ўтди.

Маслаҳатлар давомида таъкидланганидек, ташкилотнинг самарадорлиги юқори иш унумдорлигини таъминлашнинг асосий омилларидан биридир. Асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) орқали нафақат иш натижаларини аниқ кузатиш, балки стратегик мақсадларга эришиш жараёнидаги прогрессни баҳолаш мумкин. KPI тўғри танланган тақдирда инсон ресурслари, молиявий ва моддий ресурсларни самарали бошқариш ва оптималлаштириш имконияти юзага келади. Бу эса ташкилот фаолиятининг умумий самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Икки кун давом этган ўқув-маслаҳат тадбирларида Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари KPI тизимини жорий этиш тамойиллари, мақсадларни белгилаш жараёни билан танишдилар, шунингдек, бошқа хорижий марказий банклар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари билан танишдилар.

———

Организованы консультативные мероприятия по построению системы ключевых показателей эффективности

При участии экспертов Национального Банка Казахстана прошли консультационные мероприятия по внедрению системы ключевых показателей эффективности (KPI) для Центрального банка Республики Узбекистан.

Как было отмечено в ходе консультаций, организационная эффективность является одним из ключевых факторов обеспечения высокого уровня продуктивности. Ключевые показатели эффективности позволяют не только четко отслеживать результаты работы, но и оценивать прогресс в достижении стратегических целей. Эффективное использование человеческих, финансовых и материальных ресурсов можно контролировать и оптимизировать с помощью правильно подобранных KPI, что способствует повышению общей эффективности работы организации.

В ходе двухдневных консультационно-обучающих мероприятий руководители структурных подразделений Центрального банка ознакомились с принципами построения системы KPI, процессом целеполагания, а также изучили ключевые показатели эффективности других зарубежных центральных банков.

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Тадбиркорларнинг муаммолари жойларга чиқиб ўрганилмоқда

Марказий банк раҳбарияти ва тижорат банклари мутасаддилари иштирокида Бухоро вилоятидаги тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шарт-шароит яратиб бериш, муаммоларини ўрганиб, қонуний ҳал этиш юзасидан очиқ мулоқот тадбирлари ташкил этилди.

Жумладан, Когон шаҳри, Қоровулбозор тумани, Бухоро шаҳри ва туманидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари учун учрашувлар ўтказилди.

Марказий банк раиси ўринбосари, вилоят ҳокими ўринбосари, соҳага дахлдор вилоят ва туман ташкилотлари вакиллари, тижорат банкларининг республика ва вилоят даражасидаги мутасадди раҳбарлари иштирок этган учрашувда 80 дан ортиқ йирик тадбиркорларнинг муаммоли масалалари ўрганилди. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, кредит ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, коммунал ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар бирма-бир тингланди.

Таклиф ва муаммоларнинг аксарияти учрашувлар давомида ҳал этилиб, уларнинг ечими юзасидан чора-тадбирларни белгилашга кўрсатмалар берилди.

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Бизнес учун янги молиялаштириш имкониятлари: Марказий банк ва IFC ҳамкорлигидаги конференция

Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси (IFC) ва FCI (Facilitating Open Account – Receivables Finance) билан ҳамкорликда ҳаракатланадиган активлардан фойдаланган ҳолда бизнесни молиялаштиришнинг инновацион усулларига бағишланган конференция ўтказилди.

🤩Батафил

———

Новые горизонты финансирования для бизнеса: совместная конференция ЦБ Узбекистана и IFC

Центральный банк Узбекистана совместно с Международной финансовой корпорацией (IFC) и FCI (Facilitating Open Account – Receivables Finance) провели конференцию, посвященную инновационным методам финансирования бизнеса с использованием движимых активов.

🤩Подробнее
———

New Horizons of Business Financing at the Uzbekistan Central Bank and IFC Conference

The Central Bank of Uzbekistan, in collaboration with the International Finance Corporation (IFC) and FCI (Facilitating Open Account - Receivables Finance), held a conference dedicated to innovative methods of business financing using movable assets. The event brought together experts, business representatives, and financial institutions to discuss current issues and share experiences.

🤩Read more

#konferensiya #конференция #conference

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM