Central Bank of Uzbekistan
31.2K subscribers
6.89K photos
545 videos
3 files
8.24K links
Мурожаат учун / Для обращения
[email protected], 71 200-00-44
Алоқа учун / Для связи
@CBUz_bot
Website: cbu.uz
Facebook: fb.com/centralbankuzbekistan/
Instagram: instagram.com/centralbankuzbekistan/


© Press-service of the Central Bank of Uzbekistan
Download Telegram
👍👌😎🫡

Россия Банки ҳамкорлигида “Марказий банк фаолиятининг самарадорлигини бошқариш тизими” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

Марказий банкда 28–29 ноябрь кунлари Россия Банки экспертлари ҳамкорлигида раҳбар ходимлар учун “Марказий банк фаолиятининг самарадорлигини бошқариш тизими” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Унда асосий самарадорлик кўрсаткичи (KPI)дан фойдаланиш бўйича жаҳон ва Россия амалиёти, KPI нинг ташкилот стратегияси, мақсадлари ва иш режаси билан алоқадорлиги, бизнес жараёнлари тизимидаги ўрни ва роли, шунингдек, KPI ни ишлаб чиқиш ва шакллантириш тамойиллари ҳамда ундан фойдаланишнинг мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Шу билан бирга, иштирокчиларга Smart технологиясидан фойдаланган ҳолда мақсадларни белгилаш мезонлари, KPI асосида фаолиятни бошқариш схемаси ва Марказий банкларда самарадорликни бошқариш тизимининг коммуникацияси мавзуларида тақдимотлар ўтказилди.

Муҳокамалар жараёнида раҳбар ходимлар KPI кўрсаткичларидан фойдаланиш хусусиятлари, унинг ташкилот самарадорлигини бошқариш тизимидаги ўрни ва KPI ни жорий этиш ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақидаги янги билимларга эга бўлиш асносида ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.

#seminar

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар telegram мессенжерида "Марказий банк"нинг сохта каналини яратиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали картадаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

❗️Фуқаролар учун қуйидаги маълумотлар эслатиб ўтилади:

▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

#firibgarlik #feyk

🌐Web
🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

“UnionPay” халқаро тўлов тизими вакиллари билан учрашув

Марказий банкда “UnionPay” халқаро тўлов тизими вице-президенти Лиу Хэнг бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди ва унда компаниянинг мамлакатда олиб бораётган фаолияти, эришган натижалари ҳамда истиқболдаги режалари муҳокама қилинди.

Компания вакиллари мамлакатдаги фаолиятини кенгайтириш ва бозорга янги инновацион хизмат турларини жорий этиш, жумладан, онлайн тўлов тизимларини ривожлантириш, QR-кодли тўловларни кенгайтириш ва маҳаллий банклар билан интеграцияни янада мустаҳкамлаш ҳусусида маълумот бердилар.

Шу билан бирга, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар кенгайиб бораётгани ва мамлакатларимизнинг туристик салоҳиятини инобатга олган ҳолда миллий тўлов тизимлари билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали истеъмолчиларга қулай шароит яратиш имкониятлари кўриб чиқилди.

———

Встреча с представителями международной платежной системы “UnionPay”

В Центральном банке состоялась встреча с делегацией во главе с вице-президентом международной платежной системы “UnionPay” Лиу Хэнгом, на которой обсудили деятельность компании в стране, достигнутые результаты и планы на будущее.

Представители компании предоставили информацию о намерениях расширить свою деятельность в стране и внедрить новые инновационные виды услуг, включая развитие онлайн-платежных систем, расширение возможностей оплаты с использованием QR-кодов и дальнейшее укрепление интеграции с местными банками.

Кроме того, с учетом расширяющихся экономических связей между Китаем и Узбекистаном, а также туристического потенциала наших стран, были рассмотрены возможности создания благоприятных условий для потребителей за счет расширения сотрудничества с национальными платежными системами.

———

Meeting with Representatives of the International Payment System “UnionPay”

A meeting was held at the Central Bank with a delegation headed by Liu Heng, Vice President of the international payment system “UnionPay”, where they discussed the company’s activities in the country, the results achieved and plans for the future.

The company representatives shared information about plans to expand their operations in the country and introduce new innovative services to the market, including the development of online payment systems, the expansion of QR code payment options, and further strengthening integration with local banks.

In addition, given the expanding economic ties between China and Uzbekistan, as well as the tourism potential of our countries, opportunities were considered to create favorable conditions for consumers by expanding cooperation with national payment systems.

#xalqaro_hamkorlik #международное_сотрудничество #international_cooperation

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) томонидан Гаров реестри фаолиятини янада такомиллаштириш борасида тайёрланган дастлабки ҳисобот кўриб чиқилди

Мазкур ҳисобот ХМКнинг техник кўмак миссияси якуни бўйича тайёрланган бўлиб, унда Гаров реестрининг ҳозирги ҳолати, мавжуд техник имкониятлари ҳамда фойдаланувчиларга янада қулайликлар яратиш билан боғлиқ таклифлар акс этган.

Учрашувда Марказий банк раҳбарияти томонидан билдирилган таклифларни амалга ошириш борасида қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкониятлари муҳокама этилди. Шунингдек, Гаров реестри фаолиятини такомиллаштиришда халқаро стандартларга мослаштириш ҳамда илғор хорижий тажрибага эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

———

В Центральном банке был рассмотрен предварительный отчет, подготовленный Международной финансовой корпорацией (МФК), по вопросу дальнейшего совершенствования деятельности Залогового реестра

Данный отчет был подготовлен по итогам миссии технической помощи МФК и содержит информацию о текущем состоянии Залогового реестра, его технических возможностях, а также предложения, направленные на создание дополнительных удобств для пользователей.

На встрече обсуждались возможности разработки совместных мероприятий по реализации предложений, озвученных руководством Центрального банка. Также было отмечено, что при совершенствовании деятельности Залогового реестра необходимо учитывать международные стандарты и передовой зарубежный опыт.

———

The Central Bank reviewed a preliminary report prepared by the International Finance Corporation (IFC) on further improving the operation of the Collateral Registry

This report was developed based on the results of the IFC's technical assistance mission and includes information on the current state of the Collateral Registry, its existing technical capabilities, and proposals aimed at creating additional conveniences for users.

During the meeting, opportunities for developing joint measures to implement the proposals expressed by the Central Bank's management were discussed. It was also emphasized that in improving the operation of the Collateral Registry, attention should be paid to aligning with international standards and leveraging advanced foreign practices.

#xalqaro_hamkorlik #международное_сотрудничество #international_cooperation

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

#index

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

2024 йил 4 декабрь ҳолатига давлат қимматли қоғозлари даромадлилик эгри чизиғи ҳисобланди.

🤩Батафсил

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Марказий банкда "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда Марказий банк марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудий бош бошқармалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Марказий банк тизимида коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бошқариш бўйича олиб борилаётган фаолият натижаларига батафсил тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан сўз юритилди. Давра суҳбати иштирокчиларига қонуннинг мақсади ва амал қилиш соҳаси, манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишининг асосий сабаблари, ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, чекловлар, жумладан, қонун талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланганлиги келтириб ўтилди.

Бундан ташқари, барча ходимлар учун коррупцияга қарши курашиш соҳасида 13 та ички локал ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳамда ушбу ҳужжатларда ходимлар фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни ўзида акс эттирувчи тақиқлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Давра суҳбати жонли мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

#tadbir

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM