Markaziy Osiyo
14.6K subscribers
7.79K photos
2.26K videos
753 files
7.22K links
Канал - жаҳон сиёсати, тарих ва халқаро алоқалар бўйича сизга ҳамрох. Баъзида янгиликларга шарҳ берилади.

Мурожаат учун - @markazga_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from UzAnalytics
Жаҳон банкининг савдо-сотиқ ва рақобатбардошлик бўйича етакчи иқтисодчиси Волфганг Фенглер (Wolfgang Fengler) ҳамда Марказий Осиёдаги алоқа ва инфратузилма бўйича дастури етакчиси Пол Валлелининг (Paul Vallely) Жаҳон банкининг блоглари веб-сайтида чоп қилинган мақоласида Марказий Осиё йўл инфратузилмаларини ривожлантириш орқали минтақанинг Осиё ва Европа бозорлари ўртасида муҳим бўғинга айланиш салоҳияти ҳақида сўз юритилади. Ўз ўрнида, бу Марказиё Осиё мамлакатлари иқтисодиётини жадал ривожлантиришда муҳим омил бўлиши мумкин.

UzAnalytics сайти қуйида мазкур мақоланинг тўлиқ таржимасини эътиборингизга ҳавола қилмоқда.

#UzAnalytics
https://uzanalytics.com/iqtisodi%d0%b5t/5497/
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Украина, Белорусия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифини ўз ичига қамраб олган постсовет ҳудудига сафари якунланганидан сўнг атиги 2 кун ўтиб, Америка Қўшма Штатлари давлат департаменти Марказий Осиё бўйича 2025 йилгача мўлжалланган янги стратегиясини эълон қилди.

Ушбу ҳужжатнинг тақдимоти 5 февраль куни Вашингтоннинг “Мерос” жамғармасида (Heritage Foundation) ташкил қилинган “АҚШнинг Марказий Осиё бўйича стратегияси: Суверенитет ва иқтисодий фаровонликни мустаҳкамлаш” деб номланган конференцияда бўлиб ўтди. Аввалги стратегия ҳам 5 йилга мўлжалланган бўлиб, 2015 йилда Барак Обама президентлиги даврида ишлаб чиқилган эди. Янги стратегиянинг аввалгисидан муҳим фарқи шундаки, Америка Қўшма Штатлари учун Марказий Осиё Афғонистондаги вазият қандай бўлишидан қатъий назар, бу минтақа геостратегик ҳудуд сифатида тан олинади.

Конференцияда сўзга чиққан АҚШ миллий хавфсизлик Кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё департаменти директори Лайза Кертиснинг таъкидлашича, Марказий Осиёда АҚШнинг янги стратегияси тарихан Россиянинг кучли таъсирида бўлиб келган ушбу минтақа мамлакатларига муқобил ёндашувларни таклиф қилмоқда: “Россия ҳар доим бу минтақада катта роль ўйнаган ва биз бу вазиятнинг ўзгаришини кутмаймиз, аммо биз у билан рақобатлашишга ҳаракат қиламиз”,- дейди Кертис хоним. “Биз ушбу мамлакатларга муқобил вариантларни таклиф қилмоқчимиз ва бу мамлакатларнинг суверен ҳамда мустақил бўлиб қолиш имкониятини ҳимоя қилишда давом этамиз. Юқорида келтирилган давлатлар мустақилликка эришгандан бери, уларнинг суверенитетини қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз”, дея фикрини давом эттирди Лайза Кертис.

UzAnalytics АҚШнинг Марказий Осиёдаги лойиҳалари ва инвестициялари, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари ҳамда минтақа давлатлари ўртасидаги гуманитар ва ҳарбий соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида инфографик маълумотларни тақдим этади.

#uzanalytics

https://uzanalytics.com/siyosat/6699/

👇👇👇
@centerasiastudy
Forwarded from UzAnalytics
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети етакчи илмий ходими ва халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Акрам Умаров билан суҳбат.

Акрам Умаров Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 2016 йилдан бошлаб фаолият олиб бормоқда. Университетда жаҳон сиёсати, қўшни мамлакатлар билан халқаро муносабатлар ва замонавий дипломатия фанларидан дарс беради.

Унгача Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида ишлаган.

А. Умаров UzAnalytics мухбири билан бўлган суҳбатда илмий қизиқишлари, Марказий Осиё ва Ўзбекистон учун долзарб мавзулар ҳақида фикр юритади.

#uzanalytics

https://uzanalytics.com/siyosat/6807/
Хитойнинг қўшнилари орасида Марказий Осиё мамлакатлари билан Монголия ҳозирча дунё харитасидаги коронавирус юқмаган ягона марказий “доғ” бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки, уни ўраб турган барча мамлакатлар ватандошларига вирус юққанини хабар қилди. Сўнгги маълумотларга кўра коронавирус билан зарарланган беморлар дунёнинг 70 га яқин мамлакатларида аниқланган ва уларнинг умумий сони 90 мингга яқинлашди. Кўплаб эпидемиологлар фикрича, ушбу вирусни тийиб туриш қийин – у ўта юқумли. Коронавирус Эрон, Жанубий Корея ва Италияда кўплаб кишиларга юққани қайд этилди. Ўша мамлакатларда мактаблар, университетлар, кинотеатрлар ёпилмоқда. Японияда бош вазир Синдзо Абэ 2 мартдан бошлаб барча мактабларни ёпишни талаб қилмоқда.

Шунинг учун вируснинг Марказий Осиё минтақасида пайдо бўлишини кутса бўлади, яна минтақа мамлакатлари ҳокимияти эпидемиянинг олдини олиш ва уни юқтирганларни даволашни эплай олади, деб фақат умид қилиш мумкин, холос. Аммо коронавируснинг Марказий Осиёга иқтисодий таъсири узоқ ва оғир бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

#uzanalytics

https://uzanalytics.com/iqtisodi%d0%b5t/6847/
Forwarded from UzAnalytics
Марказий Осиё давлатлари Ал-Жазира нигоҳида


Сўнги йилларда хорижий оммавий ахборот воситалари жумладан, BBC, CNN, Euronews, Al Jazeera (Ал-Жазира) каби етакчи глобал медиатармоқларининг Марказий Осиё мамлакатларига оид сегменти тобора бойиб бормоқда.

Мазкур мақолада дунёдаги етакчи медиатармоқлардан бири бўлган Ал-Жазира контентида Марказий Осиё сегменти таҳлил қилинади. Бунда ушбу медиатармоқнинг араб ва инглиз тилидаги иккита телеканали, YouTube, Тwitter, Facebook ижтимоий тармоқларидаги саҳифаси ҳамда Ал-Жазира тадқиқотлар марказининг маълумотларидан фойдаланилди.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун сайтимизга ташриф буюринг:

#uzanalytics

https://uzanalytics.com/media/7100/
Туркий Кенгаш – туркий халқларни бирлаштирувчи платформа бўла оладими?

Бир гуруҳ халқаро экспертлар мазкур ташкилотни туркий халқларни бирлаштирувчи ва уларни интеграцияга бошлаб борувчи тузилма сифатида баҳолайди. Ҳақиқатан ҳам, у туркий халқлар бирдамлигини ифодалай оладими? Ташкилот маданий тарихий алоқалардан ташқари туркий тилли давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий интеграцияси учун имкониятлар яратадими? Ва ниҳоят, бу Кенгаш туркий халқларнинг биргаликда ривожланиши учун платформа вазифасини бажара оладими? Қуйида мазкур саволларга жавоб излаймиз.

#uzanalytics
https://uzanalytics.com/siyosat/8405/

МАРКАЗИЙ ОСИЁ
Ташқи ўйинчилар ўртасидаги бевосита геосиёсий тўқнашувларнинг олдини олишда Марказий Осиё давлатлари, айниқса, Ўзбекистон ва Қозоғистон муҳим роль ўйнади, ушбу мамлакатларнинг сиёсати минтақадаги тинчликни келгуси тараққиёт учун имконият берувчи асосий қадрият сифатида сақлаб қолишга қаратилган эди.

#uzanalytics
https://uzanalytics.com/xalqaromunosabat/8527/

Каналга уланиш
... Марказий Осиёнинг асосий муаммоси чегараларнинг самарасизлигидир, бу инфратузилма сифатидан ҳам кўра жиддийроқ тўсиқдир. Чегарада туриб қолиш ва уларни олдиндан башорат қилиб бўлмаслиги иқтисодий фаолиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, бу қишлоқ хўжалик маҳсулотларига тегишли, улар чегарада 2 – 3 кун туриб қолгандан кейин яроқсиз аҳволга келиб қолади. Шунга қарамасдан, “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида ётқизилаётган сармоялар Марказий Осиёдаги тараққиётга туртки бериши мумкин. Марказий Осиё мамлакатлари ҳар бирининг иқтисодиёти инфратузилмага қўйилмалар эмас, чегарадаги туриб қолишларни камайтиришга қаратилган сиёсатни ислоҳ қилиш йўли билан 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ўсиши мумкин.
UzAnalytics сайти Жаҳон банкининг етакчи мутахассислари Волфганг Фенглер (Wolfgang Fengler) ва Пол Валлели (Paul Vallely) томонидан тайёрланган мақоланинг тўлиқ таржимасини эътиборингизга ҳавола қилади.
Мақолада Марказий Осиё йўл инфратузилмаларини ривожлантириш орқали минтақанинг Осиё ва Европа бозорлари ўртасида муҳим бўғинга айланиш салоҳияти ва унинг минтақа мамлакатлари иқтисодиёти учун қанчалик муҳимлиги ҳақида сўз юритилади...

#uzanalytics

https://uzanalytics.com/iqtisodi%d0%b5t/5497/

👉Марказий Осиё👈
Якунланаётган йилнинг сўнгги ойларидан бири ноябрь ҳам Марказий Осиё мамлакатлари ижтимоий-сиёсий ҳаётида чуқур из қолдириб улгурди. Туркманистонда 50 ёшдан ошганлар учун мамлакат ҳудудлари бўйлаб ҳаракатланиш чекловлари ўрнатилгани; Қозоғистонда янги қозоқ алифбоси тақдимоти ва Элбошининг халқни қозоқ тилини билиши даражаси борасидаги ташвишлари шулар жумласидандир. Қирғизистон ҳукуматида эса навбатдаги ўзгаришлар рўй берди: янги конституция лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди, мамлакат президентлигига 60 дан зиёд даъвогарлар топилди, гўшт нархи кескин ошди ва тирик қорамол ҳамда паррандалар мамлакатдан олиб чиқиб кетилишига вақтинчалик таъқиқ қўйилди.
#uzanalytics

https://uzanalytics.com/jamiyat/8535/

UzAnalytics сайти ноябрь ойида қўшни мамлакатларда содир бўлган шу каби муҳим воқеаларнинг қисқача шарҳини эътиборингизга ҳавола қилади.

👉Марказий Осиё👈
👍1💯1
Сўнгги йилларда, Марказий Осиёда “ким энг катта масжид қуриш” борасида беллашув кетаётганга ўхшайди. Бу беллашувни Қирғизистонда Туркия бошлаб берган эди. 2017 йилда Туркия ҳомийлигида қуриб битказилган Бишкек марказий масжиди ўша вақтда минтақадаги энг катта масжид мақомини олди. Қатар давлати эса Душанбе марказий масжидини қуриш учун 70 миллион АҚШ доллари ажратди ва эндиликда у минтақанинг энг катта масжиди мақомига эга бўлди. Ҳозирда беллашувга Қозоғистон қўшилган, у ҳам минтақадаги энг катта масжидни қуриш истагида.

Марказий Осиёдаги ушбу масжидлар “пойга”сининг эътиборли жиҳати шундаки, қурилаётган масжидлар минтақа республикаларининг иқтисодий имкониятларидан устун бўлиб, асосан ҳомийлик ёрдамлари ҳисобидан қуриб битказилмоқда. Бу ҳомийлар минтақада ўз таъсирини кенгайтириш истагида бўлган Саудия Арабистони, Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар каби давлатлардир. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган бу давлатлар дунёнинг беш қитъасидаги барча мамлакатларда масжидлар қуришга катта сармоя киритмоқда. Бундан мақсад – “юмшоқ куч” сиёсатининг воситалари орқали халқаро майдонда ўз таъсирини оширишдир. Халқаро экспертлар буни “масжидлар дипломатияси” номи билан аташмоқда[1].

Мазкур мақолада муаллиф “масжидлар дипломатияси”нинг Марказий Осиёдаги кўриниши, мазкур дипломатияни қўллаётган давлатлар мақсади ва бунинг геосиёсий аҳамияти ҳақида сўз юритади.

#uzanalytics_archive

https://uzanalytics.com/xalqaromunosabat/8032/
Бугун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳаси глобал иқтисод билан чамбарчас боғлиқ. Қўлингизда турган технологияни кўп эҳтимол билан глобал таъминот занжири орқали АҚШ компанияси Япониядан келтирилган технология асосида Хитойда ишлаб чиқарган. Аммо, иқтисодий глобаллашув жараёнининг Токио кўчаларидаги кишилардан тортиб, глобал компанияларнинг корпоратив кенгаш хоналарию оқ уйлардаги раҳбарлар ва учинчи дунё мамлакатларидаги фабрика ишчилари учун хилма-хил талқини мавжуд. Кимдир глобал иқтисодий интеграцияни миллионлаб одамларни камбағаллик асоратидан қутқарувчи имконият деб билади. Бошқалар учун эса глобал интеграция шиддатли рақобат, адолатсиз тизим ва иқтисодий инқирозлар натижасида келиб чиқадиган камбағаллашув эҳтимолини билдиради.
Мамлакатимиз 2016 йили бошланган ислоҳотлар натижасида 25 йиллик ёпиқлик асоратидан қутулиб, глобал иқтисодга том маънода интеграциялашиш арафасида турар экан, савол туғилиши табиий: ривожланаётган давлат сифатида қаршимизда турган бугунги глобал иқтисод қандай қонуният асосида ишлайди? Мамлакатимиз қандай қилиб шиддатли рақобат асосига қурилган глобал иқтисодий жараёнда ғолиблардан бири бўлиши мумкин?
Мақолани ўқиб бу борада батафсил маълумотга эга бўласиз...
#uzanalytics_archive
https://uzanalytics.com/iqtisodi%D0%B5t/8965/

Каналга уланиш
@centerasiastudy
Адиб Холид (Adeeb Khalid) (1964 йилда туғилган) – АҚШдаги Карлтон коллежи профессори, жадидчилик, коммунизмдан кейинги ислом дини ва Ўзбекистоннинг ташкил топишига оид 3 та ижтимоий аҳамиятга молик китоб ёзган. Унинг Central Asia: A New History from the Imperial Conquests to the Present (Марказий Осиё: империя истилоларидан ҳозирги кунга қадар бўлган янги тарих) деб номланган тўртинчи китоби 2021 йил баҳорида Princeton University Press нашриётида чоп этилди. Номидан ҳам маълум бўлишича, у Марказий Осиёнинг XVIII асар ўрталаридан бизнинг кунларимизга қадар бўлган умумий тарихи ҳақидадир. Ушбу мақолада китобнинг Марказий Осиё совет республикаларининг ташкил топиш тарихига бағишланган бобининг қисқартирилган таржимаси эътиборингизга ҳавола қилинади.

#uzanalytics

https://uzanalytics.com/kitob/9443/

Адиб Холиднинг янги китоби

Каналга уланиш👇
@centerasiastudy
Биз миллатчилик авж олиб бораётган замонда яшаяпмиз. АҚШда, Ҳиндистонда ёки Марказий Осиёда одамлар кўп нарса ўз давлати ёки миллатига бўлишини истамоқда. Улар бу нарсалар давлати ва миллатига бошқалар ҳисобига ёки улар билан бирга бўлишни истаётган ёки истамаётгани бошқа масала – буни эксклюзивлик ёки инклюзивликка асосланган миллатчилик дейиш мумкин. Айни ҳолат миллатчиликнинг турли хил иллатларни келтириб чиқарадими?

Марказий Осиёда миллатчиликнинг кўплаб туси бор. Бир тарафдан, одамлар илдизларини қидириб топиш, идентитет – кимликка эга бўлиш, анъаналар ва аллақандай тарихий адолатни тиклашни истайди. Бошқа тарафдан, ушбу жараён баъзи ҳолларда қайғули оқибатлар – этник можаролар ёки миллат ичидаги бошқа баҳсларга сабаб бўлади. Шуни ёдда тутган ҳолда пайдо бўлаётган қуйидаги саволларга жавоб бериш зарур: тилни қандай тиклаш керак? Миллийликни эсдан чиқармаган ҳолда модернизацияни қандай давом эттириш мумкин? Тарих, хотира ва қўшнилар билан муносабатлар борасида нима қилиш керак?

«ПостСоветистон» лойиҳасининг “Анъаналар ва модерн” деб номланган мавсумида миллатчилик муаммоларини тадқиқ қилаётган экспертлар билан ушбу мавзу муҳокама қилинади.
#uzanalytics

https://uzanalytics.com/jamiyat/9493/

Каналга уланиш
@centerasiastudy
1916 йилдаги қўзғолон Ўрта Осиё мустамлакалари тубжой аҳолисининг энг йирик норозилик кўтарилиши бўлди. Қўзғолон 1916 йил 4 июлда Самарқанд вилоятининг Хўжанд шаҳрида (ҳозирги Хўжанд, Тожикистон) бошланди ва тез орада кўп миллатли аҳолиси 10 миллион кишидан зиёд бўлган Самарқанддан Уралгача бўлган ҳудудни қамраб олди.
Қўзғолон келиб чиқишига иқтисодий ва ижтимоий аҳвол, ер масаласи ва бошқа омиллар сабаб бўлган, шунингдек, зўравонлик авж олиб кетган эди. 1916 йилги қўзғолон ҳақида қирғизистонлик тарихчи Аминат Чўқобаева сўзлаб беради.

#uzanalytics
https://www.uzanalytics.com/tarix/10071/

👉@centerasiastudy
👍26😱3🔥2
Ушбу интервюда Руслан Изимов қозоғистонлик эксперт Жумабек Сарабеков билан нима сабабдан сўнгги пайтларда Марказий Осиёдаги минтақавий кооперация тўхтаб қолгани сабабларини муҳокама қилади. Ташқи ноқулай муҳит Марказий Осиё мамлакатларини минтақада қалинроқ интеграциялашувига туртки бериши мумкинми? Коллектив хавфсизлик бўйича ўз тизимимиз бўлиши керакми? #uzanalytics

Каналга уланиш
@centerasiastudy
👍20🔥1🎉1
Марказий Осиёда энергетика хавфсизлиги масалаларини қандай қилиб самарали ва ўзаро келишилган ҳолда ҳал этиш мумкин? Марказий Осиёга ягона энергетика тизими керакми ёки мамлакатлар мустақил тизимга алоҳида эътибор қаратгани маъқулми? Марказий Осиёда АЭС қурилиши қанчалик зарур? Ниҳоят, сув ва энергетика масалалари минтақа мамлакатларини бирлаштирувчи омил бўлиши мумкинми?
Ушбу саволларга Марказий Осиёнинг энергетика масалалари бўйича эксперти, Бирлашган Араб Амирликларининг Шайх Зайд номидаги университет ўқитувчиси Фарҳод Аминжонов жавоб беради. #uzanalytics

Каналга уланиш
@centerasiastudy
👍18🎉2
... Марказий Осиёнинг асосий муаммоси чегараларнинг самарасизлигидир, бу инфратузилма сифатидан ҳам кўра жиддийроқ тўсиқдир. Чегарада туриб қолиш ва уларни олдиндан башорат қилиб бўлмаслиги иқтисодий фаолиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, бу қишлоқ хўжалик маҳсулотларига тегишли, улар чегарада 2 – 3 кун туриб қолгандан кейин яроқсиз аҳволга келиб қолади. Шунга қарамасдан, “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида ётқизилаётган сармоялар Марказий Осиёдаги тараққиётга туртки бериши мумкин. Марказий Осиё мамлакатлари ҳар бирининг иқтисодиёти инфратузилмага қўйилмалар эмас, чегарадаги туриб қолишларни камайтиришга қаратилган сиёсатни ислоҳ қилиш йўли билан 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ўсиши мумкин.
UzAnalytics сайти Жаҳон банкининг етакчи мутахассислари Волфганг Фенглер (Wolfgang Fengler) ва Пол Валлели (Paul Vallely) томонидан тайёрланган мақоланинг тўлиқ таржимасини эътиборингизга ҳавола қилади.
Мақолада Марказий Осиё йўл инфратузилмаларини ривожлантириш орқали минтақанинг Осиё ва Европа бозорлари ўртасида муҳим бўғинга айланиш салоҳияти ва унинг минтақа мамлакатлари иқтисодиёти учун қанчалик муҳимлиги ҳақида сўз юритилади...

#uzanalytics

Батафсил: https://uzanalytics.com/iqtisodi%d0%b5t/5497/

Каналга уланиш
@centerasiastudy
👍183
Биз миллатчилик авж олиб бораётган замонда яшаяпмиз. АҚШда, Ҳиндистонда ёки Марказий Осиёда одамлар кўп нарса ўз давлати ёки миллатига бўлишини истамоқда. Улар бу нарсалар давлати ва миллатига бошқалар ҳисобига ёки улар билан бирга бўлишни истаётган ёки истамаётгани бошқа масала – буни эксклюзивлик ёки инклюзивликка асосланган миллатчилик дейиш мумкин. Айни ҳолат миллатчиликнинг турли хил иллатларни келтириб чиқарадими?

Марказий Осиёда миллатчиликнинг кўплаб туси бор. Бир тарафдан, одамлар илдизларини қидириб топиш, идентитет – кимликка эга бўлиш, анъаналар ва аллақандай тарихий адолатни тиклашни истайди. Бошқа тарафдан, ушбу жараён баъзи ҳолларда қайғули оқибатлар – этник можаролар ёки миллат ичидаги бошқа баҳсларга сабаб бўлади. Шуни ёдда тутган ҳолда пайдо бўлаётган қуйидаги саволларга жавоб бериш зарур: тилни қандай тиклаш керак? Миллийликни эсдан чиқармаган ҳолда модернизацияни қандай давом эттириш мумкин? Тарих, хотира ва қўшнилар билан муносабатлар борасида нима қилиш керак?

«ПостСоветистон» лойиҳасининг “Анъаналар ва модерн” деб номланган мавсумида миллатчилик муаммоларини тадқиқ қилаётган экспертлар билан ушбу мавзу муҳокама қилинади.
#uzanalytics

https://uzanalytics.com/jamiyat/9493/

Каналга уланиш
@centerasiastudy
👍261👌1