BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
2.99K subscribers
27K photos
2.49K videos
111 files
11.7K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
#мен_вакцина_олдим

Вирусдан ҳимояланишнинг ягона йўли - вакцина

🦠💉Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда коронавирусга қарши эмлаш ишлари ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари тиббиёт ходимларининг тиббий тавсиясига кўра "ZF-UZ-VAC2001" ва "Спутник V" нинг 1-босқичини қабул қилди.

Бухоро шаҳридаги 4-сонли Оилавий поликлиника шифокорларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди

Жорий йилдан эътиборан республикамизда миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий фуқароларни “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирлаш анъанаси йўлга қўйилган эди.

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносида ушбу кўкрак нишонини топшириш бўйича тантанали маросим ўтказилди.

Маросимда миллатлараро тотувликни таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган миллий-маданий марказлар, сиёсат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идоралар ходимларига кўкрак нишон ва эсдалик совғалар топширилди.

Жумладан, вазирликнинг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Акбар Тагаев ҳам халқ таълими тизимида миллатлараро дўстлик ва ҳамкорлик ғояларининг тарғиботида фаол иштирок этгани учун «Халқлар дўстилиги» кўкрак нишони билан тақдирланди.


@uzedu
❇️УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ВА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРЛАШ – МУҲИМ ВА ЖИДДИЙ ЖАРАЁН

🔹Бугун, 29 июль куни вилоят халқ таълими бошқармасида бошлиғи Дилфуза Мустафаева бошқарманинг қурилиш бўлим ходимлари, лойиҳа ташкилотлари ҳамда шаҳар ва туман МТЭХ бош муҳандислари иштирокида ўтказилган йиғилишда умумтаълим мактабларини янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш – муҳим ва ўта жиддий жараён эканлигини алоҳида таъкидлади.

🔹Йиғилишда асосий эътибор вилоятда инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалл” дастурлари доирасида, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида ажратилган маблағ ҳисобидан реконструкция қилинадиган ҳамда мукаммал таъмирланадиган таълим муассасаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли олиб борилишига қаратилди.

🔹Бу борада айни пайтда амалга оширилаётган жараёнлар чуқур таҳлил қилиниб, мавжуд муаммо ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
❇️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

🔹Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактабларида олиб борилаётан қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

🔹Жумладан, Олот, Қоракўл, Шофиркон ва Ромитан туманларида бўлиб, Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган умумтаълим муассасаларида кечаётган қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.

🔹Жараёнларни сифатли якунлаш, тайёргарлик ишларини пухта бажариш борасида масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
#кун_ҳикмати

🔰Эшитмоқ кишини тўлатади, айтмоқ бўшатади...
Кўп деган кўп янглишади, кўп еган кўп йиқилади.
Тан касалликларининг асоси кўп емакдир, кўнгил касалликларининг асоси кўп демакдир.

✍🏼Алишер Навоий

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
#online

30-июль–“Халқлар дўстлиги куни”. Шу муносабат билан айни пайтда Бухоро шаҳрида яқинда капитал таъмирдан чиқарилган Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйининг фойдаланишга топшириш маросими ўтказилмоқда. Тадбирда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари, вилоятимизда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар ва уларнинг фаоллари, шунингдек, ОАВ, журналист ва блогерлар иштирок этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube