BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
22.7K subscribers
33.2K photos
3.02K videos
178 files
13.7K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
​​⚡️Бухоро вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бухоро вилояти ҳокимлиги:
— Ер участкаларини олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси етакчи мутахассиси.

Қоровулбозор тумани халқ таълими бўлими:
—Ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтер.

— Ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтер.

Бухоро вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази:
— Бухоро вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази Бухоро тумани бўйича етакчи мутахассиси.

— Бухоро вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази Ғиждувон тумани бўйича етакчи мутахассиси.

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Сув ресурслари,гидрометрия ва диспетчерлик хизмати бўлими бош гидротехниги.

Жондор тумани ҳокимлиги:
—Жондор тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси:

— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Ғиждувон тумани бўлими бошлиғи.

— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро шаҳар бўлими Ёшлар бандлигини таьминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мутахассис.

Когон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими:

— Агротехнология масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари.

Бухоро вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Бухоро туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Бухоро шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Ветеринария фаолияти ва давлат назоратини мувофиқлаштирувчи мутахассиси.

— Когон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими умумий бўлим мутахассиси.

— Когон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассиси.

— Вобкент туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими умумий бўлим мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 13 июлдан 22 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bilarmidingiz
❇️AQSH emas, Al-Xorazmiy usuli

🔹Ijtimoiy tarmoqlarda keng tarqalgan ushbu video-rolikda uch mamlakatning o'qitish tizimi ko'rsatilgan.

🔹Biroq videoda AQSH uslubi sifatida ko'rsatilgan matematik hisob-kitob hali Amerika kashf qilinmagan paytlarda matematikaga olib kirilgan. Bu usulni aslida bobokalonimiz Muhammad Al-Xorazmiy fanga olib kirgan va uni "Panjara usuli" deb atagan.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
Ҳайит байрами муносабати билан уч кун дам олиш куни бўлади — Президент Фармони

✒️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сон Фармони иловасидан кўчирма.

— 2-банд. 2021 йилда дам олиш кунлари:
17 июль — шанба кунидан 21 июль — чоршанба кунига;
24 июль — шанба кунидан 22 июль — пайшанба кунига кўчирилси.
— 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2021 йил 21 июль — чоршанба ва 22 июль — пайшанба кунлари барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъий назар, дам олиш кунлари ҳисобланади".
Ҳайит байрами муносабати билан 20, 21 ва 22 июл кунлари дам олиш куни ҳамда 17 ва 24 июл шанба кунлари иш куни ҳисобланади.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
#maktabga_e'tibor

🔹Bugun, 13 iyun kuni Kogon shahar hokimi Hayot Davlatov shahardagi 9-umumta'lim maktabining fasad qismida olib borilayotgan ta'mirlash ishlari hamda yangidan qurilayotgan maktab hojatxonasining qurilish ishlari bilan yaqindan tanishib, tegishli ko'rsatmalar berdi.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
#кун_ҳикмати

🔰Инсоннинг қадри нима билан ўлчанади, биласанми?
Излаган, қидирган нарсаси билан! Инсон нимани изласа, ана ўшанга лойиқдир.

✍🏼Жалолиддин Румий

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
❇️ОЛОТЛИК 7 НАФАР МАКТАБ БИТИРУВЧИСИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ХОРИЖИЙ ОЛИЙГОҲЛАР ТАЛАБАСИ БЎЛДИ

2-мактаб битирувчиси Султонбек Бахтиёров Menejment Development Institute of Singapore ва Webster University in Tashkent;

2- мактаб ўқувчиси Нигина Жумақулова р Menejment Development Institute of Singapore;

2-мактаб ўқувчиси Шаҳзода Дониёрова Menejment Development Institute of Singapore;

17-мактаб ўқувчиси Беҳрузбек Муротов Англия Шарқий Лондон университети;

31-ИДУМИ ўқувчиси Самандар Рахматов Япониянинг SHINJUKU университети;

31-ИДУМИ ўқувчиси Дилшод Арашбоев Япониянинг SHINJUKU университети;

31-ИДУМИ ўқувчиси Назира Авлиёқулова The British Menagement University in Tashkent га талабаликка қабул қилиндилар.

Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Sherxonlik

📃 ''Darmon bo'laylik''
✍️ Suhrob HAMROYEV

📹 Buxoro viloyati Vobkent tumanidagi 9-umumiy o‘rta ta'lim maktabi o'qituvchilari

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг:
👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
«Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафоти муносабати билан Халқ таълими вазирлиги чуқур ҳамдардлик изҳор қилади

Қарийб 60 йил давомида моҳир ўқитувчи ва тажрибали раҳбар сифатида таълим тизимида самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизнинг маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган “Қоракўл мактаби” асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди.

Чорак аср давомида умрини ёш авлодга бағишлаб, уларнинг қалбига эзгулик ёғдусини жо этиб келган фидойи педагог болаларга билим беришни, ёш қалбларда илмга меҳр уйғотишни ҳаётининг мазмуни деб билган.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кунлардан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув услубий самарадорлигини ошириш мақсадида биринчилардан бўлиб иқтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернатини ташкил қилди. 1991-2009 йилларда иқтидорли, истеъдодли ўқувчилар билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида ибратли ишларни амалга ошириб, Республикамизда алоҳида ўринга эга бўлган Бухоро вилоятидаги халқаро математика фанига ихтисослаштирилган «Қоракўл мактаби» асосчиси сифатида таълим муассасини жаҳонга танитди.

Ҳозирга қадар лицейнинг 3114 нафар битирувчиси, республика олий ўқув юртларида, 56 нафари эса хорижий давлатлар университетларида таҳсил олган. Лицейнинг ўқувчилари сўнги йилларда жаҳон ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни эгаллаб Ватанимиз номини дунёга танитмоқдалар.

“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Тўхтамурод Жумаев мураббий-методист сифатида “Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш усуллари”, “Замонавий дарсни ташкил этиш йўллари”, “Мактабда ички назоратни ташкил қилиш” сингари 7 та методик қўлланмаси чоп эттирган.

Тўхтамурод Жумаев тажрибали ва изланувчан педагог, самимий инсон, фидоий ва жонкуяр устоз сифатида барчамизнинг хотирамизда абадий сақланиб қолади.

Халқ таълими вазирлиги Тўхтамурод Жумаевнинг яқинларига ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмида «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев ҳақида...


https://www.youtube.com/watch?v=F5pKfc9n_YM
Когонлик мактаб битирувчиси муддатидан олдин 3 та олийгоҳ талабаси бўлди

Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади. Когон туман 17- умумтаълим мактабнинг иқтидорли битирувчиси Азизжон Усмонов мактабни кумуш медаль билан томомлаш билан бир қаторда интилувчанлиги ва билим олишга бўлган қизиқиши сабабли ҳам Жанубий Кореянинг Ёджу техника институти, Буюк Британянинг British Management institution, Сингапурнинг Management Development institution Singapore каби олийгоҳларга муддатдан олдин талаба бўлиш имкониятини қўлга киритди. Муддатдан олдин талабаликка қабул қилинган Азизжоннинг келажакдаги орзулари ниҳоятда улкан. Унинг кейинги ўқишларига омад ва ривож тилаймиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#кун_ҳикмати

🔰Бошқаларни мағлуб қилувчи одам - кучли, ўз-ўзини мағлуб қилувчи эса - қудратлидир.


✍️ Лао Цзи

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
#Бухоро вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бухоро тумани ирригация бўлими:
—Сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассис.

— Бўлим бошлиғи ўринбосари.

— Ирригация тизими ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда таъмирлашни ташкил қилиш муҳандиси.

Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси:
—Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Бухоро вилояти ҳокимлиги:
— Ҳоким ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти мудири.

— Ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси.

Когон шаҳар давлат солиқ инспекцияси:
— Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи.

Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Бухоро тумани кадрлар билан ишлаш шўъбаси мутахассиси.

— Пешку тумани халқ таълими бўлими Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими мутахассиси.

▶️
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 14 июлдан 23 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Web-site | Telegram| Instagram | Facebook | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yoz_o'tmoqda_soz

Бухоро туманидаги 30- умумъталим мактаби ўкувчилари шоир Бобир Бобомурод билан масофадан туриб сухбатлашишди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook
ҲАМДАРДЛИК

Мамлакатимизда халқ таълими ва ўрта махсус таълим тизими ривожига муносиб ҳисса қўшган моҳир педагог, фидойи ва ташкилотчи раҳбар Тўхтамурод Жумаев шу йил 14 июль куни 76 ёшида вафот этди.

Бу инсон 55 йиллик шарафли педагогик фаолияти давомида ўз соҳаси бўйича салмоқли ютуқларга эришди. 1967 йили Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги Бухоро давлат университети)ни тамомлади. Меҳнат фаолиятини 1961 йилда мактабда ёшлар етакчиси сифатида бошлаб, бир қанча мактабларда ўқитувчи, директор ўринбосари, директор вазифаларида сидқидилдан меҳнат қилди.

Айниқса, Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернати ҳамда Бухоро давлат университети қошидаги 3-сон Қоракўл академик лицейида раҳбарлик қилган йилларида жуда кўплаб хайрли ишларни амалга оширди.

Тўхтамурод Жумаев таълим-тарбия соҳасини замон талаблари асосида ривожлантириш, чекка ҳудудларда яшаётган иқтидорли ёшларга замонавий таълим беришнинг “Қоракўл мактаби”ни яратишга эришди. Ҳар йили лицей битирувчиларининг 90-95 фоизи турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиниб, 3 минг 200 нафарга яқин ўқувчи республикамиз ва хориждаги нуфузли олий ўқув юртларининг талабасига айлангани ҳам бунинг исботидир.

Шу пайтгача унинг 30 нафарга яқин шогирдлари математика фани бўйича халқаро олимпиадаларда юқори ўринларни қўлга киритиб, юртимизда Беруний, ал-Хоразмий каби буюк алломаларнинг муносиб авлодлари етишиб келаётганини бутун дунёга яна бир бор намоён қилди.

Ана шундай улкан натижалари инобатга олиниб, ушбу таълим маскани Халқаро математика мактабига айлантирилди.

Тўхтамурод Жумаев математика фанини ўқитишнинг илғор усулларини амалиётга жорий этиш билан бирга, бу йўналишда бир нечта ўқув қўлланмалари ҳам яратди. Бундай изланишлари учун у 1999 йилда Ўзбекистон математиклар жамияти аъзолигига қабул қилинди.

Бутун ҳаётини ёшларга маърифат улашишга бағишлаган Тўхтамурод Жумаев давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари билан ҳам мукофотланган эди.

Меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Тўхтамурод Жумаевнинг ёрқин хотираси ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда шогирдларининг қалбида умрбод сақланиб қолади.


Абдуқодир Тошқулов,
Ўзбекистон Республикаси олий
ва ўрта махсус таълим вазири

Шерзод Шерматов,
Ўзбекистон Республикаси
халқ таълими вазири


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram