#вилоят_семинарида
📚ҚАЛБЛАРДА КИТОБГА МЕҲР УЙҒОТИБ...
🔰Бугун, 15 апрель куни Когон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида “Китобга ошно кўнгил” мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.
🔰Даставвал мактаб ҳовлисида бадиий китоблар ярмакаси ташкил этилди. Бунда ота-оналар ҳам иштирок этиб, ўз фарзандлари учун китоблар харид қилишди.
🔰Шундан сўнг таниқли адиб Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик орасида” асари ўқувчилар томонидан таҳлил қилинди. Асарнинг асосий ғояси, қаҳрамонлари, асарнинг тарбиявий моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
🔰Мактабнинг 6-7-синф ўқувчилари иштирокидаги "Китобим-нурли офтобим" бадиий композицияси тадбирга байрамона шукуҳ бахш этди. Асарлар асосида саҳналаштирилган кўринишлар, жозибали, қувноқ куй ва рақслар иштирокчиларга кўтаринки кайфият уйғотди.
🔰Тадбир сўнггида фаол иштирокчиларга китоблар совға қилинди.
👉 buxorovxtb

❇️ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
🔹Халқимизнинг севимли шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?!” мавзусида умумтаълим мактабларининг 7-10-синф ўқувчилари орасида иншолар танлови эълон қилинган эди.
🔹Мазкур танловда Бухоро шаҳридаги 1-мактаб ўқувчиси Дилнура Юсупова фахрли 1-ўринни, Когон туманидаги 20-мактаб ўқувчиси Соҳиба Рамазонова ва Ғиждувон туманидаги 54-мактаб ўқувчиси Дилноза Музаффарова 2-ўринни, Ромитан туманидаги 23-ИДУМ ўқувчиси Мадина Ботирова ҳамда Бухоро туманидаги 1-мактаб ўқувчиси Хуршида Хемрекулиевалар 3-ўринни эгаллашди.
🔹Бугун, 15 апрель куни ушбу ғолиб ўқувчилар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан муносиб тақдирландилар. Уларни қўллаб-қувватлаган устозларига алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

#Донолар_дейдилар
🔰Тинглаш ва сукут сақлаш сизни донишмандликка етаклайди. Сукут – донишмандликнинг бошланиши.
✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb

🔰Китоб ўқишнинг 7 фойдали томони
📚Китоб ўқиш – атроф муҳитни, дунёни ва ўзингизни англашга ёрдамлашади.
📚Китоб ўқиш – ёдда сақлаш ва ўйлаш қобилиятини ривожлантиради. Яъни, кўп китоб ўқиган одамнинг ёдда тутиш даражаси яхши, тез ўйлаб, тез хулоса чиқарадиган бўлади.
📚Китоб ўқиш – талқин қилиш, анализ ясашга ва шахсий фикрнинг шаклланишига йўналтиради.
📚Китоб ўқиш – кўпгина ютуқ ва муваффақиятларга асос бўлади.
📚Китоб ўқиш – одамлар билан тўғри муомала қилишга ўргатиб, тўғри гапиришни шакллантиради.
📚Китоб ўқиш – сўз бойлигини ва саводхонлик даражасини оширади.
📚Китоб ўқиш – одамдаги яшириниб ётган ижодий қобилиятни юзага чиқаради.

❇️“МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ
🔹Бухоро туманидаги 22-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Меҳрангиз Умедова “Мен ёш истеъмолчиман” мавзусидаги иншолар танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
🔹Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкил этилган мазкур танлов Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, истеъмолчи сифатида ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ўргатиш мақсадига йўналтирилган.
🔹Унда туман босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар иштирок этиб, ёш истеъмолчи сифатида ўз билимларини намойиш этдилар.
🔹Тадбир якунида ғолиб ўқувчимиз ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Бухоро шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати қоидалари синф хоналари ташкил этилди.
Ёшларга йўл ҳаракати қоидаларини ёшликданоқ ўргатиб 🔹бориш зарур...
✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
Ёшларга йўл ҳаракати қоидаларини ёшликданоқ ўргатиб 🔹бориш зарур...
✅Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
#фидойиларимиз
✳️ ШОГИРДЛАРГА ИБРАТ БЎЛАЁТГАН УСТОЗ
🔹Ғиждувон туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Илёс Рауповни илғор тажрибага эга устоз сифатида вилоят, ҳатто республика педагоглари орасида ўз ўрни бор.
🔹Тиниб-тинчимас фидойи устоз, “Шуҳрат” медали соҳиби И. Раупов яқинда малака тоифаси учун ўтказилган синовда юқори балл билан учинчи марта олий тоифани ҳимоя қилди ва бу борада шогирдларига ибрат кўрсатди.
Батафсил👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-04-16-2