BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
3.09K subscribers
26.6K photos
2.46K videos
111 files
11.6K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
✳️ “ЗЎР!” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ҚИСҚА МУДДАТЛИ КУРСЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

🔹Халқ таълими вазирлиги ҳамда Россия Маориф вазирлиги ҳамкорлигидаги “Зўр!” (Класс) лойиҳаси Бухоро вилоятида ҳам самарали амалга оширилмоқда.

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-06-09

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
#эътироф
❇️БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИЛАР ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛ ҒОЛИБИ БЎЛИШДИ

🔹Бухоро шаҳридаги 29-мактабнинг хорижий фан ўқитувчилари Навбахор Кулдашова ва Нафиса Худойназарова ўз ўқувчилари билан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган Талабалар ва ўқувчилар франкофон театр ва ашула фестивалида иштирок этишди.

🔹Улар ижро этган “Табиат ва офат” спектакли бошланғич синфлар орасида “Энг яхши спектакл учун Молиер” мукофотига сазовор бўлди.

🔹Бугун, 9 июнь куни Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафаева ғолиб ўқувчилар ва уларнинг устозларини ушбу ютуқ билан табриклади.

🔹Мактаб партасиданоқ дунё майдонларига чиқишга интилаётган иқтидорли ўқувчилар ва уларнинг устозлари, ота-оналарига миннатдорчилик билдириб, омад тилади.

👉 buxorovxtb
📢 Onlayn olimpiadalar davom etadi.

Joriy yilning 12-iyun kuni 9-10-sinf o‘quvchilari uchun Fizika fanidan oo.uzedu.uz tizimida onlayn olimpiadalar bo‘lib o‘tadi. Ushbu onlayn olimpiada o‘quvchilar o‘z bilimlarini sinab ko‘rishlari uchun o‘tkazilmoqda.
O‘quvchilar kun davomida (soat 6:00dan 18:00ga qadar) oo.uzedu.uz tizimiga kirib ishtirok etishlari mumkin bo‘ladi. 20 ta test topshirig‘ini bajarish uchun 1 soat vaqt beriladi.

📊Olimpiada natijalari va QR-kodli ishtirokchi sertifikatlarini o‘quvchilar soat 20:00 dan keyin tizimda ko‘rishlari va yuklab olishlari mumkin bo'ladi. 📈🔖

Ushbu onlayn olimpiadada reyting shakllantirilmaydi.

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz, oo.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep
Халқ таълими вазирлигида ўқув йили якунлари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудий Халқ таълими тизими раҳбарларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш меъзонларига эришиш, ўқув йили якунлари, ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

Жумладан 2021 йилда республика бўйича таълим сифатини оширишга эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар санаб ўтилди. Хусусан ушбу йўналишда қизил тоифадаги ҳамда кам қувватли мактаблар сонини камайтириш, ўқитувчиларнинг тил билиш даражасини ошириш, Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар сонини кўпайтириб, тоифаси бўлмаган ўқитувчилар сонини камайтириш орқали таълим сифатини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Якуний давлат имтихонларини ўз вақтида тугатишни назорат қилиш, 20 июнга қадар ўқувчиларнинг маълумотларини Attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритиш ва шаҳодатномаларни чоп этиш. Мактабларда “Абитуриент” ШТАБини ташкил этиш орқали битирувчиларнинг ҳужжатларини Олий таълим муассасаларига топширишга кўмаклашиш. 20-30 июнь кунлари Мактабни мувафаққиятли битирган ўқувчиларга олтин ва кумуш медалларни топширишни тантанали ташкил қилиш, иқтидорли ўқувчиларни ихтисослаштирилган мактабларга йўналтириш юзасидан топшириқлар берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Донолар_дейдилар

🔹Яхши одамлар - бахт
🔹Ёмон одамлар - тажриба
🔹Разил одамлар - сабоқ
👆Дилга яқинлари- ширин хотиралар қолдиради. Ҳар бирини қадрланг...

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 миллион доллар ажратади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 100 миллион АҚШ долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур лойиҳа доирасида мактабларда 7–11-синфларда STEM йўналишида таълимини ривожлантиришга қаратилган.

STEM фанлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликларнинг амалдаги стандартларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш, мактаб биноларини таъмирлаш ва таълим технологияларини ривожлантириш.

Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Лойиҳа 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси учун Мамлакат операцияларининг бизнес-режаси (CОБП), ҳукуматнинг сўнгги ташаббуслари ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилади.

*****

Азиатский банк развития выделит на развитие STEM образования в Узбекистане 100 миллионов долларов США

Между Министерством народного образования Республики Узбекистан и Азиатским банком развития (АБР) подписан меморандум о реализации проекта на сумму 100 миллионов долларов США.

Проект направлен на развитие в школах STEM образования для 7-11 классов. Он будет поддерживать и улучшать существующие стандарты учебных программ и учебников по предметам STEM, подготовку и переподготовку учителей, закуп необходимого оборудования для школ, реконструкцию школьных зданий, развитие образовательных технологий. Кроме того, проектом предусмотрено совершенствование системы оценки знаний учащихся в школах Узбекистана.

Проект будет реализован в соответствии Бизнес-планом страновых операций (COBP) по Республике Узбекистан на 2020-2022 годы, недавними государственными инициативами и Концепцией развития системы народного образования Республики Узбекистан до 2030 года.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
✳️АМАЛИЙ ФАНЛАР ЙЎНАЛИШИДАГИ ВИЛОЯТ ТАНЛОВЛАРИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

🔹Амалий фанлар йўналишида “Энг яхши методик тавсия”, “Педагогик инновацион ғоям” ва “Менинг инновацион ғоям” танловларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-06-10

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
❇️МЕН ОМАДЛИ СИНФ РАҲБАРМАН!

🔹ЖОРИЙ ЙИЛДА ЎҚУВЧИЛАРИМНИНГ 7 НАФАРИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЛАБА БЎЛДИ, 16 НАФАРИ ХАЛҚАРО ДАРАЖАДАГИ СЕРТИФИКАТНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ, 4 НАФАРИ ЭСА МАКТАБНИ НАМУНАЛИ АТТЕСТАТ БИЛАН ТУГАТИШ АРАФАСИДА...

Батафсил👉
https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-06-10-2

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг:
👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
#кун_ҳикмати

🔰Ҳеч қачон ҳеч нарсага афсус қилманг, баъзан кўнгилсизликлар ҳикматли, рўёбга чиқмаган орзулар яхшиликка бўлади.
👆Ҳар бир нарсадан яхшилик қидиринг.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТАСАРРУФИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ

Ҳужжатлар My.maktab.uz сайти орқали электрон шаклда қабул қилинади. Ҳужжатларни топшириш бўйича йўриқнома ушбу видеода ўз аксини топган👆👆👆

Ўқувчилар қабули режалаштирилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм манзили ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.