BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
28.4K subscribers
29.6K photos
2.72K videos
149 files
12.5K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
#машҳур_иқтибос

🔰Агар бахтли яшашни истасангиз бахтни мақсадга боғланг, одамлар ёки нарсаларга эмас.

✍🏼Нейл Баррингам

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
🔰Қадим замонларда бир қирол сарой йўлига қоя тош қўйиб, ўзи узоқроқдан кузата бошлабди.
Мамлакатнинг энг бой тижоратчилари, карвонлари, сарой аъёнлари ўша тошни айланиб ўтиб, саройга киришибди. Ҳаттоки баъзилар баланд овозда қиролни қоралашибди: "Халқдан шунча солиқ йиғиб оладию, ўзи йўлларга қараб ҳам қўймайди”.
Кунларнинг бирида қишлоқдан саройга мева олиб келаётган деҳқон йўлдаги тошни кўриб қолибди. Сўнг тўхтаб, оз-моз қийинчилик билан тошни олиб ташлабди. Тошни йўл четига чиқазиб, халтасини энди елкасига ортмоқчи бўлган экан, нарироқда ерда ётган кўзага кўзи тушиб қолибди. У кўзани очиб қараса, ичида тўла олтин эмиш. Кўзанинг энг устки қисмида "Бу олтинлар тошни олиб ташлаган одамга тегишли” деган ёзув бўлиб, унга қирол муҳри урилган экан!

P/S: Ҳамма шикоят қилаётган қийинчиликларга эътибор бермай, вазифани бажарган одам, албатта, ўз меҳнати самарасини кўради.

👉
buxorovxtb
❇️ОРОМГОҲЛАР БОЛАЛАР БИЛАН ГАВЖУМ

🔹Когон шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказишлари учун мактаблар қошида 5 та оромгоҳ ташкил қилинган.

🔹5 июнь санасидан фаолият бошлаган мазкур оромгоҳларга дастлабки мавсумда 214 нафар ўқувчи жалб қилинган.

🔹Оромгоҳларда ҳар бир кун тонгги соғломлаштирувчи машғулотлардан бошланади. Шундан сўнг дам олувчиларнинг вақтлари турли тўгарак машғулотлари, китоб мутолааси, спорт мусобақалари, беллашувлар, қизиқарли ўйинлар ва кечалар билан мароқли ва мазмунли кечади.


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
❇️ЎҚУВЧИ ВА ЎҚИТУВЧИЛАР ОРАСИДА ВИЛОЯТ ТАНЛОВЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

🔹Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан фанлар кесимида ташкил этилган “Энг яхши методик тавсия”, “Педагогик инновацион ғоям” ва “Менинг инновацион ғоям” танловларининг дастлабки ғолиблари аниқланди.

Батафсил👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-06-08

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
8 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбир:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: 2021-2022 ўқув йилида мактабларнинг 1-синфига ҳамда Халқ таълими тизимидаги Ихтисослашган мактабларга қабул тартибидаги ўзгаришлар ва янгиликлар

Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Талаба бўлишни истаган хотин-қизлар диққатига!

Шошилинг! Батафсил ушбу видеода.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Брифинг

2021-2022 ўқув йилида 1-синфга қабул тартибидаги ўзгаришлар ва янгиликлар тўғрисида брифинг

https://www.youtube.com/watch?v=2KrOw9cZArc
‼️ 2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИДА 1-СИНФГА ҚАБУЛ 15 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ

Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари тажриба-синов тариқасида ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА амалга оширилади.

Қолган ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)лари умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.

‼️1️⃣ Тажриба-синов тариқасида жорий этилаётган ЭЛЕКТРОН ШАКЛДАГИ қабул жараёни 2 та босқичда амалга оширилади:

🔰БИРИНЧИ БОСҚИЧДА

ота-оналар 2021 йилнинг 15 июнидан 5 июлига қадар my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, фарзандлари 1-синфга чиқадиган мактабларни танлайдилар.

❗️Бунда ота-оналарга 3 та мактабни танлаш имконияти берилади:

Биринчи мактаб
ота-она доимий истиқомат қилаётган ҳудуддаги мактаб, яъни яшаш манзили бириктирилган микроҳудуддаги мактаб;

Иккинчи ва учинчи мактаблар
ота-оналарнинг ихтиёрий танлови асосида фарзандларини қатнаши учун қулай бўлган мактаблар.

🔰 ИККИНЧИ БОСҚИЧДА

2021 йилнинг 6 июлидан 31 июлга қадар ота-оналар электрон платформа орқали танлаган биринчи мактабга, яъни бириктирилган микроҳудуддаги мактабга ҳужжатларини топширадилар, бунда ҳужжатларни топшириш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.

☝️Ота-оналарнинг доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга фарзандларининг жойлашишлари кафолатланади.

❇️ Агар ота-оналар микроҳудуддаги мактабни эмас, бошқа мактабларни танлаган бўлса, яъни электрон рўйхатдан ўтиш вақтида танлаган иккинчи ёки учинчи мактабларнинг бирида бўш ўринлар бўлган тақдирда 1-15 август кунлари ҳужжатларини топширишлари мумкин бўлади.

‼️2️⃣ Қабул АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА амалга ошириладиган ҳудудларда

❗️Ота-оналар бевосита 2021 йилнинг 15 июндан - 15 июлга қадар доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун ҳужжатларини топширишлари мумкин.

❇️ Шунингдек, 16 июлдан - 15 августга қадар ота-оналарга ихтиёрий танлов асосида бошқа мактабларга, яъни микроҳудудига кирмаса ҳам бўш ўринлар бўлса, фарзандларини 1-синфга қабул қилиш учун бошқа мактабга ҳужжатларини топшириш имконияти берилади.

Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамиз! Умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига болалар “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг 9-моддасига асосан 7️⃣ ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

☝️Яъни янги 2021/2022 ўқув йилида 2014 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади. 

❗️Шунингдек, мазкур қонун талаблари бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфидаги, мулкчилик шаклидан қатъий назар, яъни нодавлат хусусий барча таълим муассасалари учун ҳам мажбурийдир.

☝️Эслатиб ўтамиз, олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш Мактабгача таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.

‼️ Умумтаълим мактабларига бириктириладиган микроҳудудлари маҳаллаларнинг жойлашуви ва аҳолининг демографик ўсишини инобатга олган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори асосида белгиланади.

Ҳудудларда янги уй-жойларнинг қурилиши ёки маъмурий ҳудудий чегараларнинг ўзгариши сабабли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар қайта ўзгартирилиши мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Bolalar uchun eng yaxshi brauzer o'yinlar

Texnika asri farzandlarini faqat kitob daftar-u, qalam-ruchka bilan ushlab o'tirish qiyin. Modomiki, ular telefon, kompyuter va ijtimoiy tarmoqlarni yaxshi ko'rishar ekan, nega ular o'zlari yoqtirgan bu mashg'ulotlar orqali dunyoni o'rganishlari, bilimlarini oshirishlari mumkin emas? Shunday ajoyib brauzer o'yinlari borki, ular ota-onalar nazoratining minimal darajasinigina talab qiladi, xavfsiz va XXI asr ko'nikmalarini shakllantirishga yo'naltirilgan.

Sizga mana shunday o'yinlarning bir nechtasini tavsiya qilamiz. Ular ingliz tilida bo'lgani uchun, bolalarning xorijiy tillarni o'rganishlariga ham foydali bo'ladi.

Batafsil: https://telegra.ph/Bolalar-uchun-eng-yaxshi-brauzer-oyinlar-06-02

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
‼️ 2021-2022 ўқув йили учун Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 10 июнида бошланиб, 10 июлга қадар давом этади.

▶️ Ота-оналарга қулайлик яратиш ҳамда қабул жараёнларини шаффофлигини таъминлаш мақсадида вазирлик тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклда қабул қилинади.

📌Бунинг учун ота-оналар жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб my.maktab.uz сайти орқали ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ҳужжатларни электрон шаклда топширишлари мумкин.

☝️ Эслатиб ўтамиз, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига 5-синфдан, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга 7-синфдан қабул амалга оширилади.

✳️ Саралаш танловлари Давлат тест маркази томонидан жорий йилнинг 12-30 июль кунлари ўтказилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

❗️Бухоро ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернати 2021-2022 ўқув йили учун мақом санъатига иштиёқманд бўлган иқтидорли ўқувчиларни анъанавий хонандалик (қиз бола ва ўғил бола овози) ҳамда анъанавий чолғу ижрочилиги (қашқар рубоб, танбур, дутор, най, қўшнай, чанг, қонун, уд, ғижжак, дойра) йўналишлари бўйича 5-синфга ўқишга қабул қилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари ҳамда маслаҳат дарслари жорий йилнинг 1 июнидан 30 июнига қадар бўлиб ўтади.

📞 Маълумот учун телефонлар:
(65) 226-37-36
(65) 226-15-32

📍Манзил: Бухоро шаҳар, Пиридастгир кўчаси 6-уй.

Telegram | Website | Facebook | Instagram | YouTube
#Кун_ҳикмати

🔰Агар ҳаётда мақсадинг бўлмаса, умр бўйи бошқаларнинг мақсадларини рўёбга чиқариб юришга мажбур бўласан.

🔰Қачонлардир бугун бошламаганингиз учун афсус қилмаслик учун ҳам бугуноқ бошланг!

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |