BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
3.09K subscribers
26.6K photos
2.46K videos
111 files
11.6K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

❗️Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби 2021-2022 ўқув йили учун санъатга иштиёқманд бўлган иқтидорли ўқувчиларни ўқишга қабул қилади.

Мактабда 14 та йўналиш бўйича ўқитилади:
1.Мусиқий-назарий фанлар ўқитувчиси
2.Драма театри актёри
3.Ҳаваскорлик хор жамоаси раҳбари
4.Академик вокал артисти
5.Анъанавий вокал артисти
6.Эстрада вокал артисти
7.Фортепиано ижрочиси
8.Торли чолғулар ижрочиси
9.Халқ чолғулар ижрочиси
10.Пуфлама ва зарбли чолғулар ижрочиси
11.Эстрада чолғулари ижрочиси
12.Анъанавий чолғулар ижрочиси
13.Тасвирий санъат студиялари расм тўгараги раҳбари
14.Халқ рақси ижрочиси

Ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари ҳамда маслаҳат дарслари жорий йилнинг 1 июнидан 30 июнига қадар бўлиб ўтади.

📞 Маълумот учун телефонлар:
(65) 223-65-91
(65) 223-51-07

📍Манзил: Бухоро шаҳар, Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси 1-уй.
👉 Мўлжал: Бухоро вилоят ҳокимлиги биноси ён томони.
👆Ўқишга кириш бўйича керакли ҳужжатлар билан, қуйидаги манзилда кутамиз!!! 👇

🌐Бухоро шаҳри, Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси, 1-уй.

👉Мўлжал: Вилоят ҳокимлиги биноси ён томони

📞 +99865223-65-91
📞 +99865223-51-07

🌐 Интернет манзил:
www.buxorosanatmaktabi.uz
❇️ҒИЖДУВОНЛИК ЎҚУВЧИЛАР ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ КУБОГИ ҒОЛИБИ БЎЛИШДИ

🔹Умумтаълим мактаб ўқувчилари орасида ташкил этилган “Вилоят прокурори кубоги”нинг финал босқичи якунланди.
🔹Бухоро шаҳридаги “Умид” спорт мажмуасида тўп сурган Ғиждувон ҳамда Жондор туман умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан иборат ёш футболчилар жамоалари ўйинларини вилоят прокурори Ш.Истамов ва шаҳар, туман прокурорлари ҳамда ҳокимлар кузатишди.
🔹Қизғин баҳслар асосида ўтган ўйинда жамоалар умумий ҳисобда 1:1 ҳисобда дуранг натижани қайд этишган бўлишса-да, пинальтилар ҳисобида 3:0 натижа билан ғиждувонликлар ғалабани қўлга киритди.
🔹Якуний натижаларига кўра, Ғиждувон туман жамоаси 1-, Жондор туман жамоаси 2- ва Қоракўл ҳамда Ромитан туман жамоалари 3-ўринни эгалладилар.
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe
#Diqqat_Tanlov

Халқ таълими вазирлиги интернетнинг ўзбек сегментидаги энг кўп аъзоларига эга Maslahat.uz гуруҳи билан навбатдаги танловни эълон қилади!

🎁Мактабдаги ўқитувчингизни ёдга олинг ва 💻 ноутбук соҳиби бўлинг!

"Унинг дарсида ҳаммамиз жим ўтирардик ва хато қилиб қўйишдан қўрқардик. У ҳеч биримизнинг ҳаётимизга бефарқ эмасди. Унинг бугунги ютуқларимдаги ўрни беқиёс"
— Сизда ҳам ана шундай сўзлар билан хотирлайдиган устозингиз борми?

👩‍🏫Мактаб ҳар бир инсон ҳаётида ўзига хос хотиралар билан умрбод сақланиб қолади. Бугун эришган ҳар қандай ютуғимизда мактабдаги ўқитувчиларимизнинг ўрни беқиёс.

Ҳаётингизда муваффақиятга эришишингизга сабаб бўлган ўқитувчингиз билан боғлиқ энг яхши хотирангиз билан ўртоқлашинг ва навбатдаги ноутбукни ютиб олинг!

‼️Танлов ўқитувчингизга дилингиздаги туйғуларингизни билдириш учун ажойиб имконият бўлади.

Танлов шарти:

Ушбу постни ўз саҳифангизда улашинг

Ўқитувчингиз ҳақида ушбу ҳаволадаги пост тагида ёзиб қолдиринг.

🎁Энг кўп лайк ва изоҳларга сабаб бўлган иштирокчи 7️⃣ июнь куни соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да аниқланади.

#Tanlov
#Ustozingni_yod_et
Forwarded from IT taʼlim
1-4 sinf Ingliz tili oʻqituvchilari diqqatiga!

🔰O’zb: Ushbu so’rovnoma Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish agentligi tomonidan boshlang’ich sinf ingliz tili o’qituvchilarini (1-4 sinflar) malakasini oshirish bo’yicha tashkillashtirilayotgan intensiv o’quv kursining (trening) materiallarini ishlab chiqish uchun o’qituvchilarning ehtiyojlarini o’rganish maqsadida tuzildi.

🔸Sizdan har bir savolga ochiq-oydin javob berishingizni iltimos qilamiz, zero kursning siz uchun foydali bo’lishi aynan javoblaringizga bog’liq.


—————————————————


🔰Рус: Этот опросник разработан для того что бы понять существующие потребности и интересы учителей английского языка школ (1-4 классов) в их профессиональном развитии.

🔸Пожалуйста ответьте на последующие вопросы искренне и максимально полностью для того, чтобы мы могли организовать наиболее подходящий и адаптированный под ваши потребности курс.

📌 https://docs.google.com/forms/d/1oAlKefU3WTXe6ZaWytJaVNiFDlf90J5QsIGBpj6nhnY/viewform?edit_requested=true

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Донолар_дейдилар

❇️Ҳаёт мана шундай...

Гоҳида сизни ҳафа қилишади...
Гоҳида ҳавфга солишади...
Гоҳида туҳмат қилишади...
Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди...
Гоҳида зулм қилишади...
Гоҳида қаҳр қилишади...
Гоҳида касал бўласиз...
Гоҳида фақир бўласиз...
Асло маҳзун бўлманг...
Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизлиликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир...

✍️Жалолиддин Румий

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг:
👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
#вилоят_семинари
❇️ИЖТИМОИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

🔹Ромитан туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида “Ижтимоий фанларни ўқитишда мавжуд муаммо ва ечимлар” мавзусида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

🔹Вилоят миқёсидаги мазкур семинарда ижтимоий фанлар методистлари ва ўқитувчилар иштирок этдилар.

🔹 Тадбир давомида илғор фан ўқитувчилари томонидан қатор маърузалар қилинди, тренинглар ўтказилди.

🔹Бунда асосий эътибор тарих, ҳуқуқ ва тарбия фанларини ўқитишда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалаларига қаратилди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Фискал институтга 2021/2022 ўқув йили учун илк бор бакалавриат йўналишларига талабалар қабул қилинади

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт 2021/2022 ўқув йилида таълимнинг қуйидаги бакалавриат йўналишларида талабаликка қабул қилади:

Солиқ ва солиққа тортиш;
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
Рақамли иқтисодиёт.

Таълим кундузги ва сиртқи шаклларда, кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўқиш муддатлари:

кундузги таълим шакли учун 4 йил;
сиртқи таълим шакли учун 5 йил.

‼️Шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан ҳамкорликда ҳам 4 йиллик кундузги таълим асосида кадрлар тайёрланади.

Қабул барча учун очиқ, қонунчиликда белгиланган тартибда тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилади.

Кириш имтиҳонлари иқтисодий таълим блокидаги фанлар бўйича ўтказилади.

Талабалар учун қуйидаги қулайликлар тақдим этилади:

▶️ битирувчиларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади;
▶️ ўқув жараёнида таълимнинг масофавий шакллари ҳам қўлланилади;
▶️ икки йил давомида инглиз тили чуқурлаштирилган ҳолатда ўқитилади;
▶️ талабалар турар жой билан таъминланади;
▶️ Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан ҳамкорликдаги таълимнинг 3-4 босқичлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида амалга оширилади;
▶️ дарс машғулотларига вазирлик ва идораларнинг етакчи амалиётчи мутахассислари жалб этилади;
▶️ ўқув жараёнининг якуний босқичи солиқ органлари маъмурий биноларида ташкил этилади;
▶️ таълим жараёни Фискал институтнинг энг замонавий кампусларида ташкил этилади.

Батафсил маълумотларни Фискал институтнинг https://fiin.uz/ сайтидан олишингиз мумкин.

☎️Қўшимча маълумот учун телефонлар: 71 275-56-92, 71 274-03-00
🔹Бугун, 3 июнь куни,Бухоро шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабида рус тили ва адабиёти методбирлашмаси илғор иш тажрибаларини оммалаштириш бўйича семинар бўлиб ўтди.

🔹Унда вилоят халқ таълими бошқармаси рус тили фани методисти Р. Ачилов, шаҳар халқ таълими бўлими рус тили шўъбаси раҳбари Ш.М.Азимова ҳамда вилоят «Таянч мактаб » етакчи тренери М.Р.Шарафутдиновалар иштирок этишди.

🔹Семинарда рус тили ва адабиётини ўқитиш борасида 2020-2021 ўқув йили якуни батафсил таҳлил қилинди. Ютуқлар алоҳида эътироф этилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларга тўхталиб ўтилди. Илғор тажрибали ўқитувчиларнинг ишлари билан танишилди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналларига аъзо бўлинг: 👇 Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |