BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
12.9K subscribers
27.9K photos
2.57K videos
127 files
12K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
✳️“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

🔹Бугун, 6 апрель куни Бухоро шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Батафсил👉https://telegra.ph/buxoro-vxtbuz-04-06

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
❇️ “ЁШ РАССОМЛАР”ЛАР АНИҚЛАНДИ

🔹Жорий йилнинг 6 апрель куни Бухоро вилояти Болалар кутубхонасида "Китоб- маънавият сарчашмаси" шиори остидаги китобхонлик ҳафталиги доирасида "Энг яхши рассом" кўрик танлови ташкил этилди.

🔹Танловда Бухоро шаҳридаги умумтаълим мактабларининг тасвирий санъатга иштиёқманд 30 нафар ўқувчи-ёшлари ўзларининг она табиат манзаралари, Ватанга муҳаббат ҳис-туйғулари акс этган ижодий ишлари билан иштирок этишди.

🔹Якуний натижаларга кўра, 18-умумий ўрта таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Шахризода Неъматова а энг юқори балл тўплаб, ғолибликни қўлга киритди.

🔹 11-умумий ўрта таълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Сарвиноз Кенжаева ва 33-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчисиМадинабону Ўктамова фахрли 2-, 22-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Нозима Қаюмова ва 32- умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Нозима Хўжамқулова 3-ўринни эгаллади.
👉 buxorovxtb
#Донолар_дейдилар

🔰Ақлни ўткирлаштирадиган энг маъқул йўллардан бири - бу ўқиш. Билиб қўйинг, етакчи одамлар кўп китоб ўқийди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
Forwarded from Sherzod Shermatov
Кимдир мактабларга чин дилдан ёрдам беради, кимдир фақат хато қидиришга ҳаракат қилади

Президентимиз мактабларга ёрдам кўрсатиш умуммиллий ҳаракатга айланиши зарурлигини бир неча бор таъкидлаб ўтганларига, айниқса, ҳамма ўзи ўқиган мактабига китоб совға қилиши ҳақида ташаббусларининг натижасида жуда кўпчилик раҳбарлар томонидан нафақат ўз мактабига, балки умуман мактаб тизимига ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар бошланган.

Авваллари мактаб таъмирига асосан Инвестиция дастури орқали маблағ ажратилган бўлса, ҳозирда нафақат ушбу дастур маблағлари ортиб бормоқда, балки ҳудудий ҳокимликлар тасарруфида қоладиган маблағларнинг мактабларга кўпроқ ажратишга ҳаракат бўлмоқда. Бу борада энг яхши кўрсаткичга эга ҳокимларимизга миннатдорчилик сифатида “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони ҳам берилмоқда.

Кейинги, учинчи манба эса, ҳомийлар ва битирувчилар маблағлари бўлиб, кўпгина битирувчиларимиз мактабларига бориб чин дилдан ёрдам кўрсатдилар. Уларнинг бу кўмаклари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Мактаблардаги моддий-техник ҳолат бўйича йиғилиб қолган муаммоларни кўплигини билганимиз учун ҳам барчани мактабга ёрдам беришга сафарбар қилиш ҳаракатидамиз. Лекин баъзилар бизнинг ички дардимизни юзимизга солиб, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишдан нарига ўта олмаяпти. Ҳар қандай мансабдор шахс, сенаторми, депутатми, вазирми ёки бошқа раҳбар агар ҳақиқатда Президентимиз чақириқларига кўра мактабга ёрдам бераман деса, ўз имкониятидан келиб чиқиб ҳам ёрдам бериш йўлларини топа олади.

Президентимиз топшириқларини тўғри тушунган раҳбарлар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари маблағларни ҳам топиб, мактабларга чин дилдан ёрдам беришга ҳаракат қилаяптилар.
Яқинда бир катта идора раҳбари мактабларга қўшимча телевизорлар бериш бўйича ташаббус кўрсатди, лекин ёритманглар деганига кимлигини айтмай қўя қоламиз.

Адлия вазири эса, катта рақамлаштириш лойиҳаси тугаганидан кейин бўшаган 2,5 мингдан ортиқ компьютерларни мактабларга ўтказишга ёрдам берди. Улар ўқитувчилар хоналарига қўшимча компьютер сифатида қўйилади. Бундан ташқари, куни кеча Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатининг тубдан янгиланишига мактаб битирувчилари ва тадбиркорларни жалб қилиб, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига хавас қилишга арзийдиган шароитлар яратишга ҳиссасини қўшди.

Мактаблардаги муаммоларимизни юзимизга солиш ўрнига, уларга ёрдам бериш имкониятларини топадиган шундай раҳбарлар ва инсонлар кўпаяверсин.

Шундагина биз биргаликда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган Президентимиз ғояларини тўлақонли амалга ошира оламиз.
Batafsil video: https://bit.ly/2R3AJZU
✳️Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индексида кўтарилди

📊 Рейтингда Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индекси сўнгги йилларда сезиларли натижаларга эришди, шунинг учун мамлакат 2018 йилда 152-дан 2021 йилда 108-ўринга кўтарилди.

📈 Тўрт йил ичида ўсиш 44 позициясини ташкил этди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикаси сўнгги бир неча йил ичида рейтинг натижаларини таҳлил қилади.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.

Халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари, технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 йилидан бошланади.

Институтда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация бериш йўлга қўйилади.

🔘 Шунингдек, Институт таклифи асосида ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Бухоро вилоятидаги етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

● 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

● 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;

● 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

❗️ Шунингдек, 2021 йил 1 декабрга қадар Мактабгача таълим инновацион кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича барча ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади;

Университетнинг “Мактабгача таълим” бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ўқув жараёни ва амалиёти Бухоро вилоятидаги Мактабгача таълим инновацион кластерида ташкил этилади.

@EDUUZ
✳️БУХОРОДАГИ 17 ТА МАКТАБДА “ЗАМИН” ФОНДИ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ВА САНИТАРИЯ ТИЗИМИ ЯРАТИЛАДИ

Батафсил 👉
https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-04-07


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг:
👉 buxorovxtb