BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
2.99K subscribers
27K photos
2.49K videos
111 files
11.7K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
🇺🇿18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун
УШБУ ҚУТЛУҒ САНА БУХОРО ВИЛОЯТИ МАКТАБЛАРИДА КАТТА ТАНТАНАЛАР БИЛАН НИШОНЛАНМОҚДА

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-11-17

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев коронавирус ҳақида: Ҳар битта фуқаромизнинг ўлими ҳам биз учун жуда катта йўқотиш

Шавкат Мирзиёев о коронавирусе: Смерть даже одного гражданина - большая потеря для нас

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇿Бухоро вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида “Байроғимиз –фахримиз” шиори остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

🇺🇿Унда вилоят халқ таълими бошқармаси, Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари, ота-оналар ва ўқитувчилар иштирок этдилар.

🇺🇿Мактаб тўгараги аъзолари бадиий-мусиқий чиқишлар орқали мустақиллигимиз тимсоли, давлатимизнинг асосий рамзи бўлган байроғимизни таъсирчан шеър ва қўшиқларда маҳорат билан мадҳ этишди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
#ҳаёт_фалсафаси

Бугун сенинг кунинг. Чукни ҳозир имкониятинг бор. Ҳаракат қил ва эриш! Имкон қўлдан кетгандан сўнг афсусланиш энг ёмонидир.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган қонунга кўра, давлат байроғи – Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир. Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
✳️Бухорода регби спорт турини ривожлантириш мақсадида хорижлик мутахассислар иштирокида ўқув –тренинглари бўлиб ўтмоқда

🔹Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 29 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Бухоро вилоятида регби спорт турини ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 17 ноябрь кунидан бошланган мазкур тренинглар AsiaRegbu федерацияси мутахассислари иштирокида бўлиб ўтмоқда.

🔸Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан жисмоний тарбия фани ўқитувчилари жалб этилган бўлиб, 3 кун давомида уларга регбу спорт тури ва уни ривожлантириш бўйича батафсил тушунча ҳамда кўникмалар бериб борилади.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
#сўраган_эдингиз

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИШ ВАҚТИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

📥 Юристга мурожаат:
Ассалому алайкум, саволим бор эди. Ўқитувчиларнинг иш вақти қандай ҳисобланади ва улар иш жойида қанча муддат бўлиши керак?

📌 ЖАВОБ:
Агар юқори синф ўқитувчисининг ҳафталик дарс юкламаси 20 соат қилиб белгиланган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ, ўқитувчининг ҳафталик иш юкламаси ҳар бир ўқув соатини 0,8 коэффициентга кўпайтириш натижасида 16 соат қўшиш орқали 36 соат қилиб белгиланган.

Шунга мувофиқ ўқитувчи дақиқа ҳисобида 900 ёки 15 (астрономик) соат ўқувчилар билан ишласа, қолган 21 соатни иш юкламасида белгиланган бошқа вазифалар ҳамда мактаб раҳбарияти берган топшириқларни бажаришга сарфлаши лозим. Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Шундай келиб чиқиб, ходимни саккиз соатдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас, Бу меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади ва айбдор шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилади.

Албатта, иш ҳажмининг ортиши ёки муҳим топшириқлар ижросини кечиктириб бўлмаслигини инобатга олиб, иш берувчи асосий иш вақтидан ташқари қўшимча иш вақтида ҳам ходимнинг розилиги билан уни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда қўшимча ишлаган иш вақти учун икки ҳисса иш ҳақи тўланиши лозим. Бу вақт қонун ҳужжатларига мувофиқ йилига 120 соатдан ошмаслиги керак.

Эътибор беринг. Меҳнат кодексининг 118-моддасига асосан
юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. Бундай ходимлар рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.

Мактаб раҳбарлари, иш вақтининг қисқартирилган муддати қоидасига риоя қилинг.

Иш вақти ўқитувчилар учун учун юқори синфларда 6 соат, бошланғич синфларда 7.2 соатдан ортиқ бўлмаслиги қоидасини ҳам инобатга олиб қўйинглар. Бунинг учун ушбу рўйхат билан танишиб чиқшингизни маслаҳат берамиз.
🇺🇿HAR ELGA BIR BAYROQ KERAK

Har elga bir bayroq kerak xilpiragan,
Qo'llar kerak, ko'tarmoqqa, chidasalar.
Garchand men bir devordirman, zax, nuragan,
Yarab bergum agar bayroq qadasalar.

Yelkamgami, yuragimga, kuragimga
Mahkam qadang, ko'taraman jonim bilan.
Shamol bo'lgum, xoin shamol tinib qolsa,
G'ubor insa yuvajakman qonim bilan.

Ona elim, Senga jonim, umrim ato
Ketarkanman, aylanarkan charxi davvor.
Bitta devor ketdi, degin ketguncha to
Bayrog'imni yelkasida tutgan devor.

1994 йил
✍️Halima XUDOYBERDIYEVA
Forwarded from Laylo Rustamova
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат
байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун

Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз ёдда тутишимиз шарт.

Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир.

Бугун байроғимиз Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди.

Давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.

Давлат рамзларининг муқаддаслигини ҳар биримиз, айниқса, ёш авлод ёдда тутиши лозим.

Байроғимиз ҳамиша юксакларда ҳилпирайверсин!
❇️Ғиждувонлик ўқувчи-қиз Ўзбекистон чемпиони бўлди

🔹Ғиждувон туманидаги 57-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Феруза Шарипова анчадан буён спортнинг бокс тури билан шуғулланади. Ушбу турда ўтган мусобақаларнинг доимий иштирокчиси.

🔸11-15 ноябрь кунлари у бокс бўйича қизлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этди. 50 килограм вазн тоифасида кечган беллашувлар жараёнида ўз маҳоратини намойиш этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва "Ўзбекистон чемпиони", деган номга сазовор бўлди.

🔹Феруза ўзи эришган бу муваффақиятлари ортида онаси Нилуфар Шерова, отаси Отабек Жумаев, устозлари Фаррух Жўраев ва Фурқат Казаковларнинг эътибори, меҳнатлари мужассам эканлигини миннатдорона эътироф этди.

👉 buxorovxtb