⚡️Вобкент: "Open budjet" лойиҳаси асосида тиббиёт бирлашмаси йўллари таъмирланмоқда
Статистик маълумотларга биноан, вилоятимизда 2023 йилда “Open budjet”, яъни “Ташаббусли бюджет” жараёнининг биринчи мавсумида 960 минг 368 нафар фуқародан 3 646 та таклиф келиб тушган бўлиб, Шундан 223 та ташаббус ғолиб деб топилган. Бу таклиф, мурожаат ва ташаббусларни амалга ошириш учун эса умумий қиймати 187 миллиард 100 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Шунингдек, иккинчи мавсумда 970 минг 808 нафар фуқародан овоз бериш йўли билан тушган 2 850 та таклифдан 74 та ташаббус ғолиб деб топилган. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун эса 80 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилган.
Бу борада жорий йилги “Ташаббусли бюджет” жараёнига тўхталсак, 2024 йил биринчи мавсумида 172 миллиард 800 миллион сўмга тенг бўлган 216 та лойиҳа молиялаштирилган. Йилнинг иккинчи мавсумида эса 76 миллиард сўмликка тенг бўлган жами 68 та лойиҳани фойдаланишга қабул қилинган далолатномалари Ўзбекистон Республикаси “Open budjet” порталига юкланган.
Аҳолига муносиб турмуш тарзини яратиш, ҳудудларда муҳандислик коммуникация тармоқларини янгилаш ва шай ҳолатда сақлаш, ободонлаштириш каби тармоқларда айни кунда Вобкент туманида ҳам кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси ички йўллари таъмирталаб аҳволга келгани аҳоли ва беморлар норозилигига сабаб бўлиб келаётганди. Ниҳоят, бу муаммо кун тартибидан олинди. Тиббиёт ходимлари ҳамжиҳатлиги натижасида шу кунларда туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги ички йўллари таъмирланмоқда. Аниқроғи, бунда "Open budjet" жараёни орқали 2472 та овоз йиғилгани асос бўлмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси жамоасининг якдил ҳаракати натижасида бу лойиҳа учун 1 миллиард 211 миллион сўм сармоя йўналтирилмоқда. Пудратчи томони Бухоро йўллардан мумтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан эса ҳудудда умумий 11 минг квадрат метр ҳажмдаги йўлни таъмирлаш ва асфальтлаштириш ишларига киришилган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Бухоро вилоятида ўрганишлар давом этмоқда.
Хусусан, Ғиждувон туманида “Parvoz xumo ravnaq trans”, “Navoiy smart palas” МЧЖлар каби қатор объектларда ва аҳоли хонадонларида энергия ресурсларини иқтисод қилиш имконияти бевосита ўрганилиб, ортиқча истеъмолга сабаб бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Сўнгра, “Абдухолиқ Ғиждувоний” маҳалласида тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари учун энергия тежамкор ускуналар кўргазмаси ташкил этилиб, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг афзалликлари хусусида тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, Президентимиз ташрифи чоғида қўйилган вазифалар ҳамда хавфсиз ҳудуд концепцияси доирасида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тумандаги маҳаллалар, кўчаларда кузатув камералари ўрнатилиши ва улардан фойдаланилиши аҳволи ўрганилди.
Ўрганишлар туманнинг “Нодирабегим” маҳалласида, шунингдек, Шофиркон ва Ғиждувон туманлари ИИБ тузилмалари ҳамда қўриқлаш бўлимларида, Вобкент тумани қўриқлаш бўлимида давом эттирилиб, уларда маҳалла еттилиги фаолиятига ва жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.
Жараёнларда масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

⚡️Бокс. Бухоролик Муҳаммад Шехов IBF Intercontinental камари соҳиби!
Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида RCC Boxing промоутерлик компаниясининг навбатдаги профессионал бокс оқшоми ўтказилди.
Турнир доирасида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Уларнинг икки нафари ўз вазнларида IBF Intercontinental камари учун жанг қилишди. Иккинчи энг енгил вазнда IBF Intercontinental камари учун кечган жангда бухоролик Муҳаммад Шехов (15-0-1) Осиёнинг кучли чарм қўлқоп усталаридан Зонг Лиу (Хитой, 19-2-0)га қарши рингга чиқди. Ўн раунд тўлиқ давом этган жангда Шехов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди ва IBF Intercontinental камарини қўлга киритди.