⚡️Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари шарафланди
Бухоро вилоятида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда.
Бухоро шаҳридаги “Рудизар” маросимлар уйида ташкил этилган асосий байрам тадбирида оммавий ахборот воситалари ходимлари, нашриёт ва матбаа соҳаси вакиллари, фахрий журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев вилоят ҳокимининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Табрикда қайд этилганидек, кейинги йилларда очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш, қулай иш шароитлари яратиш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда вилоятда 2 та телевидение, 2 та радио, 30 га яқин газета ва журнал, 97 та матбаа корхонаси ҳамда 17 та нашриёт ижодкор ва техник ишчи-ходимлари Ватанимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, мислсиз юксалишлар жараёнини кенг ёритиш ва тарғиб этишда жонбозлик кўрсатмоқда.
Вилоятимиздаги мавжуд кенг ва қулай имкониятларни, давлат ва жамоатчилик ташаббусларини янада кенгроқ миқёс ва аудиторияда фаол тарғиб этилишида республика телеканаллари ва газеталари, интернет нашрларининг вилоятимиздаги ўз мухбирлари, ижодий ва техник ходимлари беназир ҳисса қўшиб келишмоқда.
Уларнинг орасида интернет журналистикаси миллий ахборот майдонида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб, замон талаблари асосида янгиланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, соғлом рақобат муҳитини яратиш, фикрлар хилма-хиллигига эришиш, матбуот минбари орқали барча ижтимоий қатламларнинг фикр ва қарашларини ифода этиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлмоқда.
Тантанали тадбирда аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, вилоятимиздаги мавжуд кенг ва қулай имкониятларни, давлат ва жамоатчилик ташаббусларини республика матбуоти, телевидение, радио ва интернет саҳифаларида фаол тарғиб этилишида беназир ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари, фахрий журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, ташаккурнома ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Бундан ташқари, тадбирда бир гуруҳ соҳа ходимлари вилоят прокуратураси томонидан ҳам тақдирланди.
Тантанали кеча куй-қўшиқларга уланди ва барчага байрамона кайфият улашди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube