#сайёр_қабул
#Қоракўл_тумани
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 апрель куни Қоракўл тумани Маданият маркази биносида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда нафақат қоракўлликлар балки қўшни Олот, Жондор туманлари, шунингдек, Бухоро шаҳри фуқароларини ўзларини қийнаётган масалалар билан иштирок этишди.
Оммавий сайёр қабулда 91 нафар фуқаролар мурожаати бирма-бир тингланди. Хусусан, фуқароларнинг электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари атрофлича ўрганилди.
Мурожаатчиларнинг 55 нафари шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди.
Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Батафсил ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube