BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
25.8K subscribers
89.4K photos
11.7K videos
23 files
41.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😄 Информационная программа “Ахборот 24”

В Бухарской области при координации регионального Управления по чрезвычайным ситуациям проводится комплекс профилактических мероприятий

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​⚡️Азиз бухороликлар!

🌐Бухорода "web.MyBukhara.uz" лойиҳаси иш бошлади.

📝Ушбу лойиҳа – халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш, жойлардаги ҳақиқий аҳвол тўғрисида аниқ маълумот олиш мақсадида ишга туширилди.

⚠️Чунки жойларда ҳали муаммолар анчагина. Буни тан оламиз. Айрим раҳбарлар ва мутасаддилар Сизнинг мурожаатингизни тўлақонли ечиб бермаяпти, коррупция, таъмагирлик каби иллатлардан қутула олмаяпмиз.

Яратилган имкониятдан фойдаланиб, жамиятимиз ривожи, фуқаролар оғирини енгил қилиш, юртдошларимиз турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича ўз таклифларингизни билдиришингизни сўраймиз.

📒Сиз томонингиздан йўлланган мурожаатлар, албатта ўрганиб чиқилади ва уларни ечиш йўллари изланади.

⚙️Шунингдек, лойиҳа ҳаётий масалалар, долзарб янгиликлар, коммунал хизматлар, сиёсат, иқтисодиёт, об-ҳаво ва валюта курслари ҳақида кенг кўламли маълумотларни ўз ичига олади.

📲Web-versiyaga синов тариқасида киришини таклиф қиламиз. Android қурилмалари учун версия аллақачон мавжуд. Apple қурилмалари учун версия яқин келажакда тақдим этилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Бухорода «Маҳалла еттилиги» фаолиятини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

«Ўзбекистон – 2030»: таълим соҳасидаги мақсадлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ Ногирон болам бор. Фақат унга ғамхўрлик қиламан. Пенсия ёшигача ҳеч каерда ишлай олмасам менга пенсия тайинланадими?

🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври пенсияга чиқишда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Бунда, қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.

Ушбу қараб туриш вақти фуқарода умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

❗️Агар фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлмаган тақдирда 18 ёшгача болага қараб туриш даври иш стажига ҳисобланмайди.

🗣 Бундай вазиятда фуқарони ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида унга “ёшга доир нафақа” тайинланади.

Маълумот учун, ёшга доир нафақага
◼️ эркаклар 65 ёшдан;
◼️ аёллар 60 ёшдан чиқиш ҳуқуқига эга бўлса;
◼️ болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар 55 ёшдан чиқишлари мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Бухорода савдо мажмуалари ва бошқа одамлар тўпланадиган жойларда кенгайтирилган профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Бухорода ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг февраль ойи сўровномасида фаол иштирок этинг

Инфляция ва унинг омиллари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сўровнома 2024 йил 6 мартга қадар давом этади.

🤩 @kutilmalar_fevral2023_bot

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 26 февраль сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Депутатлар ва партия фаоллари – ёшлар ҳузурида;

— Қўзиқориндан ойига бир тонна маҳсулот олинмоқда;

— Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун;

— Ун ишлаб чиқариш корхонасига бизнес саёҳат ташкил этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Мотивация

📝Темир иродали Ник_Вуйчичдан фойдали тавсиялар


“Дунёда мени четлаб ўтган миллионлаб муаммолар бор. Бир нарсага аминман: Менинг ҳаётим минглаб инсоннинг ҳаётидан яхшироқ”. Мазкур материал учун бундан ортиқроқ сўзбоши бўлмаса керак. Ушбу сўзлар чекига тушган катта қийинчиликлар, учраган тўсиқлар уни ҳаётдаги энг муҳим нарса бахтли бўлишга ўргатган инсонга тегишли.

Ник Вуйчич - камёб ирсий хасталик сабаб қўл-оёқсиз туғилган. Шундай бўлсада, бугун у нафақат бахтга эришган, балки соғлом инсонларга умид бериб, ҳаётига мазмун бахш этяпти.

Темир иродали Ник Вуйчичдан тавсияларини сизга илиндик:

Борига шукур қил!

Оилангнинг қадрига етиш, унинг борлигига шукур қилиш бу – дастлабки қадам. Мен «оёғим»ни жуда яхши кўраман. Қўл, оёғим йўқлиги тушкунликка тушишимга сабаб бўла олмайди. Кичкинагина оёғим туфайли мен сузишим, дайвинг билан шуғулланишим мумкин. Мен ҳатто парашютдан сакраганман.


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

Энг катта хато — бу бошқа натижа кутиб, ўша ишни яна такрорлашдир!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🎭Бухоро вилояти Мусиқали драма театри тақдим этади!

Барча театр ихлосмандларини 27-29 февраль кунлари соат 14.00да вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтадиган Зикрилла Неъматов асари асосида саҳналаштирилган "Фитрат" драмаси томошаларига таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон: (+99893) 652-64-44

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухорода Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда

Бухоро шаҳридаги 12-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида Ал-Хоразмий олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

Унда олимпиаданинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 182 нафар 7-8-синф ўқувчилари иштирок этиб, кимё, биология, физика ва математика фанлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказадилар.

Икки кун давом этадиган олимпиаданинг дастлабки кунида 90 нафар ўқувчилар иштирок этиб, математика фанидан ўз билимларини синовдан ўтказишмоқда.

Синовларнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида олимпиада жараёнларини тўғридан-тўғри кузатиш имконияти яратилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube