BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#жараён
Бухоро шаҳрида ташқи реклама ва ёзувларни тартибга келтириш ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатма:
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан:
Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли ҳамда 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарорларида:
бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса у ташқи реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги;
бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги;
реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 1781-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача жаримага тортилиши белгиланган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 24 февраль сони асосий хабарлари билан танишинг:
—Чиқиндини қайта ишлаш, утилизация қилиш ва ундан хомашё олиш борасида вилоятимизда йўлга қўйилган лойиҳа ҳақида;
—Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида “Маърифат соати” бўлиб ўтди;
—“Мен битирган мактаб” лойиҳаси доирасида Вобкент туманидаги 1-умумтаълим мактабида учрашув ўтказилди;
—Вилоятимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati
"Агар темир ишлатилмаса, занглайди. Агар сув ҳаракатланиб турмаса, айнийди. Агар киши фикрламаса, ақлда ҳам шундай ҳолат юз беради".

🇺🇿🥊Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланди
Бугун, 25 февраль тонгида АҚШнинг Orlando шаҳрида бокс оқшоми ташкил этилди. Ушбу профессионал бокс оқшомининг 2-марказий жангида ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Пабло Сезар Канога қарши рингга кўтарилди.
Ушбу жанг 12 раунд этиб белгиланган, аммо жангнинг 11-раунди якунланган пайтда Сезар Кано жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади. Ҳакамлар ушбу учрашувнинг ғолибини очколар ҳисоблаш эвазига аниқлашди. Учта ҳакам ҳам Ғиёсовнинг ғалабасини эътироф этди. Шу тариқа бухоролик боксчи ўзининг 15-ғалабасини қўлга киритди.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2024_йил_1_мартдан
🔰 Қонунчиликка кўра, лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинади.
🔘 Шунингдек:
🔹лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга қўлланилган жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи 15 кун ичида, 70 фоизи 30 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади;
🔹лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади;
🔹тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда унинг почта манзили сифатида муассиснинг турар жойини кўрсатишга рухсат берилади.

#танқиддан_сўнг
#Жондор_тумани
Ноқонуний қурилиш ишлари ва кўчма қурилмаларни босқичма-босқич бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳар ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Жондор_тумани
Ноқонуний қурилиш ишлари ва кўчма қурилмаларни босқичма-босқич бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳар ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⛔️ Бухоро шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади
Бугун, 25 февраль кунидан бошлаб Бухоро шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига асосан Бухоро шаҳар марказида реновация асосида қурилган кўп қаватли уй-жойларда ичимлик сув тармоқларини тортиш мақсадида Бухоро шаҳрининг Ж.Икромий ҳамда Ҳамза кўчаларида мавжуд умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Жумладан:
🟥 Ҳофиз Таниш Бухорий ҳамда Ҳамза кўчалари кесишган чорраҳадан;
🟥 И.Мўминов ҳамда Ҳамза кўчаси кесишган чорраҳасига олиб борувчи кўча ва йўлларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши мақсадида транспорт воситаларининг қатнови вақтинча чекланади.
Бу борада барча ҳайдовчилардан тартибга солувчи ходимларнинг ишоралари ва йўл белгилари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.