BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#танқиддан_сўнг
#Жондор_тумани
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов куни кеча "Охших" маҳалласида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари билан яқиндан танишган, мавжуд ҳолат бугунги кун талабларига мувофиқ эмаслиги боис бу борада туман мутасаддилари ва маҳалла "еттилиги" фаолиятига танқидий баҳо берган эди.
Шундан келиб чиқиб, ноқонуний қурилмалар ва пала-партиш қурилган иншоотларни бартараф этиш, якка тартибдаги уй-жойлардаги тартибсизликларни шаҳарсозлик меъёр талабларига мос ҳолга келтириш ишларига жадал киришилди.
Хусусан, бугунга келиб ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида маҳаллада фаолият юритувчи 27 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан ноқонуний деб аниқланган 14 тасидан 8 тасида мавжуд қурилмалар бартараф этилди.
Шунингдек, ҳозирда "Пўлоти" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ноқонуний қурилиш ишлари ва кўчма қурилмалар ҳам босқичма-босқич бартараф этилмоқда.
Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳар ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.
Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot
Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✊Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказади
Профессионал боксда иштирокини давом эттираётган бухоролик Шаҳрам Ғиёсов (14-0-0, 9 КО), эртага тонгда мексикалик Пабло Сезар Канога (35-8-1, 25 КО) қарши баҳс олиб боради.
Жанг АҚШнинг Орландо шаҳрида Тошкент вақти билан тонгги 5:30 лар атрофида бўлиб ўтади. 12 раунд давом этиши белгиланган баҳс ғолиби WBA йўналишида даъвогарга айланади.
Профессионал боксда ғалабали одимлаётган вакилимизга омад тилаб қоламиз!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Профессионал боксда иштирокини давом эттираётган бухоролик Шаҳрам Ғиёсов (14-0-0, 9 КО), эртага тонгда мексикалик Пабло Сезар Канога (35-8-1, 25 КО) қарши баҳс олиб боради.
Жанг АҚШнинг Орландо шаҳрида Тошкент вақти билан тонгги 5:30 лар атрофида бўлиб ўтади. 12 раунд давом этиши белгиланган баҳс ғолиби WBA йўналишида даъвогарга айланади.
Профессионал боксда ғалабали одимлаётган вакилимизга омад тилаб қоламиз!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#жараён
Бухоро шаҳрида ташқи реклама ва ёзувларни тартибга келтириш ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатма:
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан:
Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли ҳамда 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарорларида:
бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса у ташқи реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги;
бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги;
реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 1781-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача жаримага тортилиши белгиланган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 24 февраль сони асосий хабарлари билан танишинг:
—Чиқиндини қайта ишлаш, утилизация қилиш ва ундан хомашё олиш борасида вилоятимизда йўлга қўйилган лойиҳа ҳақида;
—Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида “Маърифат соати” бўлиб ўтди;
—“Мен битирган мактаб” лойиҳаси доирасида Вобкент туманидаги 1-умумтаълим мактабида учрашув ўтказилди;
—Вилоятимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
—Чиқиндини қайта ишлаш, утилизация қилиш ва ундан хомашё олиш борасида вилоятимизда йўлга қўйилган лойиҳа ҳақида;
—Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида “Маърифат соати” бўлиб ўтди;
—“Мен битирган мактаб” лойиҳаси доирасида Вобкент туманидаги 1-умумтаълим мактабида учрашув ўтказилди;
—Вилоятимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati
"Агар темир ишлатилмаса, занглайди. Агар сув ҳаракатланиб турмаса, айнийди. Агар киши фикрламаса, ақлда ҳам шундай ҳолат юз беради".

🇺🇿🥊Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланди
Бугун, 25 февраль тонгида АҚШнинг Orlando шаҳрида бокс оқшоми ташкил этилди. Ушбу профессионал бокс оқшомининг 2-марказий жангида ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Пабло Сезар Канога қарши рингга кўтарилди.
Ушбу жанг 12 раунд этиб белгиланган, аммо жангнинг 11-раунди якунланган пайтда Сезар Кано жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади. Ҳакамлар ушбу учрашувнинг ғолибини очколар ҳисоблаш эвазига аниқлашди. Учта ҳакам ҳам Ғиёсовнинг ғалабасини эътироф этди. Шу тариқа бухоролик боксчи ўзининг 15-ғалабасини қўлга киритди.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2024_йил_1_мартдан
🔰 Қонунчиликка кўра, лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинади.
🔘 Шунингдек:
🔹лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга қўлланилган жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи 15 кун ичида, 70 фоизи 30 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади;
🔹лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади;
🔹тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда унинг почта манзили сифатида муассиснинг турар жойини кўрсатишга рухсат берилади.