BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.2K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Янгиликлар 24” информацион дастури

Президент фармони билан 334 нафар шахс авф этилди. Улар орасида бухороликлар ҳам бор


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухорода малака тоифа беришнинг янги тартиби тажриба-синовдан ўтказилмоқда

Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган педагог кадрларга малака тоифалари бериш янги тизимининг тажриба-синов жараёнлари Бухоро вилоятида ҳам қизғин бўлиб ўтмоқда.

Тест синовларига 205 нафар педагоглар жалб қилинган.

Маълумот учун: мазкур янги тизим хорижий мамлакатлар, хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари ва Сингапур каби давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#хушхабар

“Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра 2021 йилдан бошлаб давлат ОТМлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинган эди. Қарорда грант бўйича харажатлар давлат бюджетидан қопланиши кўзда тутилган.

2023-2024 ўқув йили учун ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти танловида 54 нафар даъвогар қатнашиб, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра, уларнинг 25 нафари ғолиб деб топилди.

Қувонарлиси, ғолиблар сафида Бухоро давлат педагогика институти Тиллар факультети талабаси Гулрухсор Жумаева Бухоро вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари ичида ягона Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти соҳибасига айланди.

Шу муносабат билан у институт раҳбарияти томонидан пул мукофоти ҳамда ташаккурнома билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, Гулрухсор ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олса, бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️МТРК “Sport” телерадиоканали Осиё кубоги-2023 намойиш ҳуқуқини қўлга киритди!

2024 йилнинг 12 январь — 10 февраль кунлари Қатар майдонларида футбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон МТЖ ҳам иштирок этади. Мухлисларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, МТРК “Sport” телерадиоканали Осиё кубогини намойиш этади.

Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖ қуръага кўра Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан “Б” гуруҳидан жой олган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол депутати аниқланди

Жамоатчилик назорати - жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда ўта муҳим саналган амалиётдир. Кейинги вақтларда маҳаллий Кенгашларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижро этувчи ҳокимият идоралари фаолияти устидан назорат ўрнатиш ва одамларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари сезиларли самара бермоқда.

Куни кеча Бухоро шаҳрида «Ўзбекистон Халқ Демократик Партиясининг энг фаол депутати» кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 7 декабрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи. Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз афв этилди;

— "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойили асосида Когон туманидаги "Сорғун" маҳалласида бунёдкорлик иншоотлари фойдаланишга топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

"Ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати ўз ишини қойил қилиб бажаришидадир."

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
Қадрли бухороликлар!

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб халқимиз ҳаётидаги муҳим ва шонли сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги катта тантаналар билан нишонланмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни Бош Қомусимиз қабул қилинган кун билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олинган ҳуқуқий-демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб келаётган Асосий қонунимизнинг миллий тараққиётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Бош Қомусимиз халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратди.

Жорий йилги байрам ўз кўлами, тарихий аҳамияти билан янада янгича шукуҳ ва тароват касб этмоқда. Хабарингиз бор, жорий йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик. Референдумда қатнашган фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги “Бу – менинг Конституциям”, деб ғурур билан овоз берди. Референдум кейинги йилларда халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти нақадар юксалганини амалда кўрсатди.

Ушбу тарихий танлов орқали халқимиз ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарликларида бундан етти йил олдин бошланган ислоҳотларга катта ишонч билан қараб, уларни тўла қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этди. Эл-юртимизнинг ана шундай азму қарори асосида давлатчилигимиз ва иқтисодиётимизни бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратилди.

Конституциямиз лойиҳасини тайёрлашдан то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз сингари бухороликлар ҳам фаол иштирок этдилар. Зеро, Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, “инсон – жамият – давлат” тамойилига асосланган янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди.

Сизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Озод ва обод диёримизга ҳеч қачон кўз тегмасин!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
КОНСТИТУЦИЯ

Ҳуқуқ ва эркинлик - бағри бутунлик,
Тарихнинг туғроси - Бош қомусимиз.
Миллий қадриятлар, миллат кўзгуси -
Иймону эътиқод, ор, номусимиз.

"Темур тузуги" дек бебаҳо битик,
Халқни адолатга бошловчи посбон.
Уни юрагида асраган сари
Қадр ва бурчини англайди инсон.

Келажак авлоднинг йўлини бериб,
Маърифат нурига чулғар оламни.
Остонасин ўпиб, айлагай тавоф,
Озодлик ҳукмрон бахтиёр дамни.

Гарчи бўйсунмаса виждон амрига
Бу иллат миллатнинг жиддий нуқсони.
Диёнатдан йироқ ватанфурушнинг
Туғилмасдан туриб булғанган қони.

Конституция - умр, бахт пойдевори,
Юртига бахш этгай мардлар жонини.
Муқаддас Қомусни қалбига жойлаб,
Дилида асрагай Ватан номини.

Зуҳра Бегим,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube