BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#хайрия_концерти

Аввал хабар берганимиздек, Бухорода Италиянинг таниқли опера хонандалари хайрия концерти бўлиб ўтди.
Хайрия концерти Италия халқаро маданий ассоциацияси, Ўзбекистоннинг Италиядаги Марче ва Абруззо вилоятидаги фахрий консули ҳамда ушбу тадбирнинг бош ҳомийси Аида Абдуллаева, Италия тадбиркорлар уюшмаси асосчиларидан бири Маурицио Николетти ҳамда Бухоро вилоят ҳокимлиги ва вилоят маданият ва туризм бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Эътиборга молик жиҳати, италиялик опера хонандалари ташаббуси билан тадбир бошланишида Бухоронинг хушовоз хонандаси Зайнулло Шодмоновнинг хотираси ёдга олинди. Унинг Бухоро ҳақидаги таронаси томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
“Афсуски энди орамизда йўқ, лекин у ҳамиша хотирамизда, қалбимиздадир, унга раҳмат айтамиз. Биринчи марта Бухорога йўл очиб, уни севишимизга сабаб бўлган Бухоронинг асл фарзанди эди у”,-деди италиялик тадбир ташкилотчиси Зайнулло Шодмоновни хотирларкан.
Шундан сўнг, италиялик опера хонандаси Фабио Андриотти, Мауро Бранда, шунингдек, ўзбек опета хонандалари шерикликда Оқилбек Пиазов ва Сайёда Нартажиевалар чиқиш қилишди.
Маълумот учун, италиялик опера хонандаси Фабио Андриотти “Ла боҳем”, “Реголетто”, “Травиата”, “Верди реквием”, “Тоска”, “Аида”, “Эрнани”, “Капалак” каби операларда бош ролларни ижро этган.
У Венеция, Рим, Бухоро, Тошкент, Буэнос-Айрес, Сеул, Токио, Бостон катта театрларида, шунингдек, Жакарта, Москва, Хитой, Берлин каби театрларда чиқиш қилган.
Тенор Мауро Бранда, хор раҳбари, гитарачи, Рим консерваторияси ва Тор Вергато Рим университетини тамомлаган. У Италия, Голландия, Франция, Бразилия ва Германияда кўп марта чиқиш қилган. Моцартнинг "Муҳаббат эликсири", "Набукко", "Тоска", "Тобарро", "Адашган ўғил", "Реквием" операларини куйлаган.
Самарқанд шаҳрида ўтказилган нуфузли “Шарқ тароналари” фестивалида иштирок этиб, махсус мукофотга сазовор бўлган, Италияда ўтказилган икки дўстлик фестивалида, Термиз шаҳрида ўтказилган “Бахши” фестивалида иштирок этган.
Сайёда Нартаджиева эса Тошкент филармонияси солисти, республика ва халқаро танловлар лауреати.
Оқилбек Пиязов “Ниҳол” Давлат мукофоти совриндори, халқаро ва республика танловлари лауреати.
Концерт дастурида куйланган ария,романс ва каватиналар томошабинларга манзур бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube