BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.7K photos
11K videos
23 files
39.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Сайёр_қабул #Жондор_тумани
#инсон_қадри_учун

Халқ раҳбарларни эмас, раҳбарлар халқни хизматини қилиши, ишни маҳаллабай тизимда ташкил этиб, аҳоли орасига кириб, улар билан юзма-юз мулоқот қилиши, дарду ташвишларини тинглаши, фуқаролар томонидан кўтарилаётган катта-кичик муаммоларни имкон қадар жойида бартараф этиши ҳар қандай мансабдаги раҳбарнинг биринчи галдаги вазифаси эканлиги Президентимиз томонидан доимо таъкидланади.

Бугун, 7 сентябрь куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Жондор туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туманида жисмоний ва юридик шахслар учун ўтказган навбатдаги сайёр қабулида аҳоли мурожаатларини имкон қадар жойида ҳал этилгани, бу борадаги ишларни тўғри тизимда ташкил этилганидан далолат беради.

Қабулда вилоят ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар, корхона, ташкилот, бошқармалар раҳбарлари иштирок этди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда. Шу сабабли Жондор тумани аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.

150 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, деҳқон хўжаликлари ташкил этиш, таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам, банк, солиқ, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, суд-ҳуқуқ каби масалаларга оид 200 га яқин мурожаат қабул қилинди.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатчиларнинг 97 нафари шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди. Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 7 сентябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

1. Кичик саноат зоналари фаолияти тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда
2. Умутаълим мактабларининг китоб фонди "Ўзбекистон қизил китоби" тўплами билан бойимоқда
3. Бухоро шаҳри ҳудудида йил якунига кадар 8 та ер ости ўтиш йўллари барпо этилиши режалаштирилган. Уларда давом этаётган қурилиш ишлари хусусида
4. Божхона ходимлари томонидан яна бир ноқонуний ҳолатга чек қўйилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро вилоят прокурори Махмуд Истамов томонидан жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 09-00 дан 13-00 га қадар Ромитан туман прокуратурасида суд - ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Ромитан туман, “Бобур” МФЙ, “Баҳор” кўчаси, 1-уй.

⤵️Батафсил маълумот учун телефон:
📞 (65) 221-66-83

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

"Душманингни енгишни истасанг, унга нисбатан адолатли бўл!"

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#электр_энергия
#куз_қишга_тайёргарлик

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Жалол Арашов “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга ошираётган ишларни ўрганди.

Жамият бош директори Баҳодир Ҳаётов аҳоли хонадонларини ва ижтимоий муассасаларни қиш-куз мавсумида энергия билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, келиб чиқиши мумкин бўлган авариявий узилишларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида турли хил қувватдаги трансформатор пунктлари, темир-бетон таянчлар, трансформатор мойи, кабель, сим, турли хил қувватдаги ўчириб ёқиш ускуналари, кабель муфталари захираси яратилган. Шунингдек, мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида 79 та авария тиклаш бригадалари ва 29 та махсус техникалар шай ҳолатга келтирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#yashil_energetika

Бухоро давлат университетида 2023 йилда 900 кВт/соат қувватли қуёш панелларини ўрнатиш белгиланган.

1-босқичда жорий йилнинг январь-февраль ойларида университетнинг бош ўқув биносига100 кВт/соат бўлган 182 дона қуёш панеллари ўрнатилди.

2-босқичда жорий йилнинг июн-июл ойларида бош ўқув биносига қўшимча 70 кВт/соат бўлган ҳамда 2- ва 3-ўқув биноларининг ҳар бирига 135 кВт/соат бўлган жами 610 дона қуёш панеллари ўрнатилди.

3-босқичда 1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6- сон талабалар турар жой биноларига 565 кВт/соат бўлган жами 1028 дона қуёш панеллари ўрнатилди. Шу билан бирга Агрономия ва биотехнология факультети ўқув биносига 80 кВт/соат бўлган жами 145 дона қуёш панеллари ўрнатилди.

Умуман, ўтган давр мобайнида 1 минг 965 дона қуёш панели ўрнатилиб, 1 минг 85 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати яратилди.

Натижада университетда бир йилда жами истеъмол қилинадиган 1 млн. 820 минг кВт/соат электр энергияси учун тўланадиган 1 млрд. 820 млн сўм маблағ иқтисод қилинади.

Эҳтиёждан ортиқ бўлган 32 минг 80 кВт/соат электр энергияси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” АЖга шартномага асосан 11,5 млн. сўмга сотилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#infografika

Бухорода куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

🔗 Инфографикада бугунга қадар олиб борилган мавсумга тайёргарлик жараёнлари рақамлар мисолида кўрсатиб ўтилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube