BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Халқаро автомобиль йўли равонлаштирилади

Мамлакатимизда халқаро талабларга тўла жавоб берадиган миллий автомагистраль барпо этиш, уни дунё йўлларига туташтириш, автотрассалар бўйида замонавий инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, юртимиз автомобиль йўлининг улкан артерияларидан ҳисобланган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" халқаро автомобиль йўлининг қурилиши бажарилиши лозим бўлган биринчи даражали вазифалардандир.

Бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 июлдаги 462-сонли қарорига асосан Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида А 380 “Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу” автомобиль йўлининг Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган 150 —228 км (78 км) қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида қайта қуриш ишлари бўйича халқаро тендер савдолари ўтказилиб, унда қатнашган Хитой Халқ Республикасининг “CRBC ва СССС Third Highway Engineering Co. Ltd” қўшма корхонаси объектнинг цементобетон қопламасини қуриш ишларига бош пудратчи этиб тайинланган. Объектнинг тупроқ кўтармаси ва асосларини қуриш ишларида маҳаллий пудратчилар қатнашиши кўзда тутилган.

Бугун, 21 август куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосари, бош пудратчи саналган қўшма корхона мутасаддилари ва бошқа масъуллар иштирокида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни кенг муҳокама қилди.

Маълумотларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 207,2 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Лойиҳа 2025 йил якунига қадар тўлиқ якунланади.

Ўзбек миллий автомагистралининг таркибий қисми саналмиш халқаро аҳамиятдаги А-380- "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг юқоридаги кўрсатилган бўлимларида яна 78 км йўл жаҳон стандартларига мос сифатда қуриб битказилиши натижасида кўп йиллар давомида халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишда асқотибгина қолмай, мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсишига ҳам хизмат қилади.

Мулоқотда вилоят ҳокими лойиҳани амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этишда ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Бу борада тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Жаҳолатга қарши маърифат"

Дин ишлари бўйича қўмита вакили Илҳом Маърупов маърузасидан.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бугун, 21 август куни Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ризо Асадов Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Адилов билан биргаликда Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг Лондондаги офиси мутасаддилари билан Бухоро вилоятининг суверен кредит рейтинги бўйича музокаралар олиб борди.

Музокара давомида вилоят молияси ва ўсиш суръатлари барқарорлиги, инвестициявий жозибадорлик, халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар тўғрисида фикрлар алмашинилди. Fitch Ratings мамлакатимизда мустаҳкам ташқи ва фискал захираларнинг мавжудлиги, диверсификацияланган товарлар экспорти базаси ҳамда ташқи молиявий манбалардан фойдаланиш имкониятлари барқарор даражанинг асосий омилларидан эканлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, доимийлик ва ишончлиликка асосланган давлат сиёсати орқали хатарларнинг камайтирилиши ва макроиқтисодий барқарорликнинг таъминланиши, таркибий кўрсаткичларнинг (жумладан, аҳоли жон бошига ЯИМ ва институционал омилларнинг) кутилганидан кўра тезроқ яхшиланиши ҳамда суверен баланснинг мустаҳкамланиши Ўзбекистоннинг кредит рейтингига ижобий таъсир этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Муҳокама йиғилиши олий таълим соҳасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларга бағишланди

Бугун, 21 август куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида вилоятда жорий йилнинг 7 ойи давомида олий таълим муассасалари ишчи ходимлари, ўқитувчи ҳамда талабалари иштирокида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг соҳабай муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокама йиғилишида бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда вилоятда мавжуд давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларининг ректор ва проректорлари иштирок этишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг омиллари, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган аниқ ва манзилли профилактик тадбирлар белгилаб олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Diyor yangiliklari” информацион дастурининг 21 август сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Ғўза барглари сунъий усулда тўкдирилмоқда;
— Бухорода "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Расман: 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди

Натижаларни қуйидаги сайт ва ботлар орқали билиб олишингиз мумкин:

1️⃣ my.uzbmb.uz/answer саҳифасидан;

2️⃣ https://mandat.uzbmb.uz сайтидан;

3️⃣ Қуйидаги телеграм ботлардан:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

Энг яхши сармоя билимга қилинган сармоядир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube