BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.6K photos
11K videos
23 files
39.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Навбатдаги тарғибот тадбири уюшмаган ёшлар, такси ҳайдовчилари, маҳаллалардаги тадбиркорлар ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида Ёшлар марказида бўлиб ўтди.

"Жаҳолатга қарши маърифат" нинг асосий мақсади ҳам ҳаммамиз бир бўлиб, миллатнинг, Она-Ватаннинг, юртнинг ривожига ҳисса қўшишимиз, ёт ғоялар таъсирига берилмаслик, айниқса Интернет ва ижтимоий тармоқлар имкониятидан оқилона фойдаланиш, унда айрим динни ниқоб қилиб олган кимсалар томонидан тарғиб этилаётган мазҳабсизлик, радикализм ва бошқа экстремистик ғоялардан ўзимизни ва фарзандларимизни ҳимоялаш, бир сўз билан айтганда ҳам диний ҳам дунёвий илмларни эгаллаб, Шариф шаҳарга мос авлодларни тарбиялашдан иборат.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro
“Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи 1967 йил фойдаланишга топширилган. Интернат уйининг биноси 2010 йил инвестиция дастури асосида 729 миллион сўмга қайта капитал таъмирланди. Ҳозирги кунда интернат уйида 265 нафар ногиронлар яшаб келмоқда. Мурувват уйи яшовчилари йилига 2 маротаба мутахассис шифокорлар кўригидан ўтишади. Аниқланган касалликлар стационар ва амбулатор йўналишлари бўйича даволанади. Даволаниш учун дори-дармон воситалари етарли.

“Мурувват уйи”дан қўним топган беморлар йилда икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрик (диспансеризация)дан ўтказилади, аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштирилади.

Бу гал анъана ўзгарди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг тегишли кўрсатма хатларига асосан Бухоро вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Бухоро вилоят бошқармаси бошчилигида Бухоро "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида васийликка олинган аёллар тўрт кун мобайнида диспансер кўригидан ўтказилди.

Диспансер критик лаборатор - инструментал текшуривларини ўтказишдан бошланди. 4 кун давомида 250 нафарга яқин бемор ультратовуш (УТТ), электрокардиаграмма (ЭКГ) ва 200 нафар бемор лаборатор текширувлардан ўтказилди. 150 нафар бемор 7-сон оилавий поликлиника ва вилоят ихтисослашган диспансерлар тор доира мутахассислари томонидан текширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube