BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.2K photos
11K videos
23 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Осиё тариққиёт банкидан 60 млн доллар қарз маблағлари имтиёзли шартлар асосида жалб қилинган.

Лойиҳанинг асосий мақсади маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш, санитария жиҳатидан тозалаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган давлат ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, аҳолининг сифатли санитария жиҳатидан тозалаш хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш ҳисобланади. Шу мақсадда республика бўйича жами 300 дона махсус техникалар харид қилинган.

Жумладан, Бухоро вилоятига 28 дона махсус техникалар ажратилмоқда. Бугун, 10 август куни махсус техникаларнинг бир қисми вилоятга етиб келди. Ушбу техникалар ҳудудда давлат-хусусий шериклик битимлари асосида хизмат кўрсатаётган санитар корхоналарининг талабларига кўра тақсимланади. Натижа вилоятда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш қамрови кенгайиб, хизматлар сифати яхшиланишига олиб келади. Бунинг натижасида қўшимча 361 минг аҳолини қамровга олинишига эришилади.

Лойиҳани афзаллиги шундаки, техникалар санитар корхоналарга узоқ муддатга (10 йилга) имтиёзли шартлар асосида берилиб, бир йилга етадиган эҳтиёт қисимлари билан таъминланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади. Илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатимизда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев посетит Бухарскую область с двухдневной поездкой. Запланированы ознакомление с передовыми промышленными предприятиями и жизнью махаллей, запуск новых производственных мощностей.

Также предусмотрено проведение видеоселекторного совещания по вопросам рационального использования природного газа и электроэнергии, обеспечения продовольственной безопасности и сдерживанию инфляции.

Facebook|Instagram|Twitter
🌏 Тадбиркорлик учун ер участкаларини E-auksion.uz савдоларидан сотиб олинг!!!

⛳️ Бухоро вилоятида ер участкалари 4000 га яқин ер участкалари савдоларида сотилмоқда.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун — 3000 тa ✔️
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — 1 тa ✔️
Якка тартибда уй-жой учун ерлар 38 тa ✔️
Кўп қаватли уй-жой қуриш учун 2 та ✔️
Ёшлар саноат зоналари — 90 тa ✔️
Кичик саноат зоналари — 217 тa ✔️
Erkin iqtisodiy zonalari — 606 тa ✔️
Янги Ўзбекистон (кўп қаватли уй-жой учун) — 12 та ✔️
Халқаро йўллар бўйида хизмат кўрсатиш — 4 тa✔️
Нодавлат умумтаълим ва МТМ учун — 8 тa ✔️
🔷 Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи — 47 тa ✔️
🔷
Деҳқон хўжалигига учун ер участкалари — 610 тa ✔️

*Mulklar haqida ma'lumot olish uchun raqamlar ustiga bosing!

📹 Savdolarda qatnashih uchun qo'llanma 📼 кўриш
📱+99899 207 26 04
📱+99899 207 36 04

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
Ҳеч ким меҳр ва эътиборидан четда қолмайди

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ушбу йўналишда хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада аҳолига кўпроқ ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 1 июндаги "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинган. Ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳам ташкил этилди. Эндиликда агентлик тизимлари томонидан оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаш йўлга қўйилади.

Шунингдек, ижтимоий хизматлар маҳалла даражасида ташкил этилади. Мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг давоми сифатида барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ғамхўрлик қилиши, турли хайрия тадбирларини ўтказиш ҳам белгилаб қўйилди.

Худди шундай "Меҳр ва саховат" тадбири Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Бухоро "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи томонидан ташкил қилинди. Интернат уйи масъуллари васийликка олинган 301 нафар аёллар ҳолидан хабар олиб, уларга кўрсатилаётган тиббий ижтимоий хизматлар сифатини ўрганишди.

Шунингдек, интернат уйида истиқомат қилаётган 30 нафарга яқин аёлларни бугун, 10 август куни вилоятнинг тарихий обидаларига зиёратлари ташкил қилинди. Бу каби тадбирлар белгиланган тартибда доимий равишда олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Визит Президента Шавката Мирзиёева в Бухарскую область

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube