BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.2K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️⚡️ Қоровулбозор: Она ва бола саломатлиги доимий эътиборда

Маълумки, мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Сўнгги йилларда миллат генофондини яхшилаш, фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, аҳолининг узоқ умр кўриш даражасини ошириш, оилада соғлом авлод туғилиши ва уларнинг тарбияси учун шарт-шароитлар яратишга оид давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Шу мақсадда бугун, 28 апрель куни Қоровулбозор тумани марказий поликлиникасида 6 ойликдан 23 ойликкача бўлган 48 нафар ҳамда ногиронлиги бўлган 46 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, микронутриент кукунлари билан таъминланди.

Бундан ташқари, тиббий кўрикда болажонларга тиббиёт бирлашмаси томонидан совғалар улашилди.

Шунингдек, бугунги тадбирлар давомида ҳомиладор ва эмизикли аёлларга “Оналар мактаби” мутахассислари томонидан зарур тавсия ва тушунчалар берилди.

Бу каби тадбирлар соғлом ва баркамол авлодни етиштиришда муҳим аҳамият касб этади.

✍️ Қоровулбозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube