BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
⚡️Бухоро умумқўшин полигони фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Жануби-ғарбий ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий қисм дала-ўқув майдонида вилоят ҳарбий-маъмурий секторининг молиявий кўмаги билан кенг кўламда бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Хусусан, 300 ўринли ошхона ва 300 ўринли ётоқхона, жанговар ва тактик тайёргарликни ўргатишга мўлжалланган ўқув хоналари ва машқ майдонлари барпо этилди.
Бундан ташқари, ўқув полигони атрофида коммуникация ва ирригация тизимлари ташкил этилиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Умуман, юрт ҳимоячиларининг жанговар тайёргарлик машғулотларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ҳарбий хизматчилар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҳарбий полигон замонавий талабларга мос ҳолга келтирилди.
Бугун, 19 апрель куни мазкур ҳарбий дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, нуронийлар ва ёшлар, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тантанали маросимда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов, вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов мамлакатимизда сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий армиямизнинг қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгариб бораётганини таъкидлашди.
Эътироф этилганидек, юртимизда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар салоҳияти, билим ва кўникмаларини ошириш, уларни жисмонан бақувват ва маънан етук мутахассис сифатида шаклланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Қуролли кучлари мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир бўлган, ҳаракатчан ва пухта қуролланган қудратли кучга айланди. Бу каби полигонлар эса юртимиз ҳимояси учун бел боғлаган асл ўғлонлар учун малака ва тажриба орттириш майдонига айланмоқда.
Тадбирда полигон қурилишида ўзининг ватанпарварлигини, юртсеварлигини кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар мудофаа вазири ҳамда вилоят ҳокими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, дала-ўқув майдони инфратузилмасини бунёд этган қурилиш ташкилотлари вакилларига тўн кийгизилди.
Вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов эса мудофаа вазирлигининг 1-даражали “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Очилиш маросимидан кейин Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов бошчилигида замонавий дунё талабларига мос келадиган ўқув синфлари, тиббиёт пункти, ётоқхоналар, ошхона, спорт зали, маданият маркази ҳамда жанговар техникалар ва автомобиллар тураржойлари кўздан кечирилди.
Дала-ўқув майдони чинакам маънода аскар академиясидир. Чунки полигонда ҳарбий хизматчи назарий билимларини амалий синовдан ўтказади. Шу боис, Ватан ҳимоячиларининг ҳам маънан, ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёргарлиги ошишида, жанговар шайлигининг ривож топишида полигонларнинг ўрни муҳимдир. Унда бир вақтнинг ўзида барча турдаги жанговар техникаларни қўллаган ҳолда ўқув - машғулотларини олиб бориш имконияти яратилган.
Қарийб 40 гектар ер майдонига эга бўлган ушбу полигон ҳудуди табиий чўл шароити ва рельефини ўзида мужассам этиб, жанговар тайёргарлик машғулотларини юқори даражада ўтказиш имконини беради.
Дала ўқув полигонида барпо этилган қўшинлар отиш майдони, танкодром, ҳаво ҳужумидан мудофаа, радиацион, кимёвий, биологик муҳофаза ҳамда артиллерия бўлинмаларини тайёрлаш шаҳарчалари, миномёт батареяси учун тўсиқлар, жанговар ва ҳарбий техникаларни сақлаш дала парки, марказий кузатув минораси ҳарбий хизматчиларнинг маҳоратини ошириш ва кўникмаларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Қўл гранаталарини улоқтириш, ўқотар қуроллардан ўқ отиш тири, гранатомёт позициялари, мерганлар марраси ва бошқалардан иборат алоҳида жанговар мажмуа мутахассислик бўйича тайёргарлик машғулотларини ўтказишга қулай шароит яратади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилар, тадқиқодчи олимлар, талабалар ҳамда барча ёшлар диққатига!
Бир қанча давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида профессор-ўқитувчилар, педагог ходимлари, талабалари ва тадқиқотчиларини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш орқали уларда таълим ва илм-фанга қизиқишларни янада ошириш мақсадида “Янги Ўзбекистон маърифатпарвари” номли илмий-маърифий мақолалар танловини эълон қилади.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик кўкрак нишони, илмий ишлари чоп этилган тўплам ва сертификат билан тақдирланади.
Батафсил маълумотлар телеграм каналда https://t.iss.one/yumtanlov
Мурожаат учун: @kenjaeva_xurshida
@rahimboyev_rustam
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Forwarded from Олим Жўраев
#xushxabar
Ҳарбий-маъмурий секторга сифатли раҳбарлик қилиб келаётганлиги, вилоят ҳудудида ҳарбий шаҳарчалар инфратузилмаларини такомиллаштириш орқали давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси, ўтказилаётган ўқувларда кўрсатаётган фаоллиги, шунингдек, халқ ва армиянинг бирдамликка эришиши ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ифхтихор туйғусини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкиллашдаги ҳамкорлиги учун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов I даражали “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Каналга уланиш👉@olimjuraev

#Qizlar_ovozi
Бухорода "Қизлар овози" клубининг ҳудудий координаторлари сайлови бўлиб ўтди. Унга кўра:
🔵Бош координатор: Козимова Умидабегим
🟢IT ва медиа йўналиши координатори: Севинч Бердиёрова
🟡Бандлик ва тадбиркорлик йўналиши координатори: Нигина Жўрабоева
🟠Таълим йўналиши координатори: Дилдора Насимова
🔴Спорт ва саломатлик йўналиши координатори: Маликахон Сайфуллаева сайланди.