BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.2K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#hududlar_hayoti
#Qorakul_tumani

Қоракўл туманида 3 та кичик саноат зонасида қиймати 21,3 млрд сўмлик 5 та йирик лойиҳа амалга оширилиши ва натижада 51 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Сарф этилаётган маблағнинг 3,5 млрд сўми ташаббускорлар, 17,8 млрд сўми банк кредити ҳисобидан.

Мутасаддилар "Хўжалар" КСЗда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган янги лойиҳаларнинг истиқболини кенг муҳокама қилишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#qorakul_tumani
#poykent_muzeyi

📍Бухоро воҳасининг энг қадимги шаҳарларидан бири, тарихий манбаларда «Мадина-ал-тужжор», «Савдогарлар шаҳри» деб таърифланган қадимги Пойкент Сўғдиёнанинг жанубий-ғарбий чегарасидаги шаҳар бўлган.

Шаҳарнинг пайдо бўлиши мозийнинг узоқ ўтмишларига бориб тақалади. Х асрда яшаб ўтган тарихчи Муҳаммад Наршахий "Пойкент Бухородан қадимийроқдир”, деб ёзиб қолдирган.

Қоракўл туманида Бухоро давлат музей қўриқхонаси таркибидаги Қадимги "Пойкент тарихи" музейи мавжуд.

Қадимги "Пойкент тарихи" музейида сақланаётган Х-ХI асрлар кулолчилик маҳсулотларида турли хил ҳайвонлар ва қушлар тасвирлари учрайди.

Ушбу музейга Сиз ҳам саёҳат қилинг!

📍Манзил: Қоракўл тумани, Саёт қишлоғи

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube