BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.9K photos
10.9K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Когон туманида ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжудларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан туманда ҳам жадал ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган "Мустақиллик" маҳалласи умумфойдаланув йўли носозлиги нафақат автомашиналарнинг балки аҳолининг ҳам ҳаракатланишида ноқулайликлар келтириб чиқарган.

Мазкур маҳалла ҳудудидан ўтувчи 4К-182 умумфойдаланув автомобил йўлининг 2 км га яқин масофаси "Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси йўлсозлари томонидан 527 млн сўм маблағ ҳисобига асфальтлаштирилиб, фуқаролар қатнови учун қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлакчалари ётқизилди.

Когон туманида бу каби ишлар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube