#Яшил_макон
Бугун, 25 март эрта тонгдан Бухоро шаҳридаги собиқ Тўқимачи деҳқон бозори ўрнида қурилиши режалаштирилган истироҳат боғига кўчат ўтқазиш тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, вилоят ташкилот ва идоралари мутасаддилари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, экология ҳамда ободонлаштириш соҳаси ходимлари иштирок этишди.
Мазкур ҳудудда кўркам боғ ташкил этиш учун 1,7 гектар ер ажратилган бўлиб, бу ерда бутазор ва табиий ўтлоқли майдон, велойўлак ва пиёдалар йўлакчаси, спорт майдони барпо этилади. Умуман, ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, зарур инфратузилма яратилади.
“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида ташкил этилган дарахт ўтқазиш тадбири давомида 600 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#hududlar_hayoti
#Vobkent_tumani
Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг Вобкент туманидаги маданият уйида ҳудуддаги мавжуд 44 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “бешлик” вакиллари – маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари билан учрашуви бошланди.
Учрашувда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, одамларнинг ҳаёт даражасини ошириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар, бу борада аҳолини ўйлантираётган муаммолар ўрганилмоқда. Ушбу масалаларда тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, муддатлар белгиланмоқда.